1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.07.00.00 Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали валюта, товарлар ва транспорт маҳсулотларини олиб ўтиш;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ
«ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ТОМОНИДАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА ЧЕГАРАДОШ ДАВЛАТЛАР ҲУДУДИДАН ШАХСИЙ ФОЙДАЛАНИШ УЧУН БОЖСИЗ ОЛИБ КИРИЛАДИГАН ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИНИНГ ЧЕКЛАНГАН МИҚДОРИЙ НОРМАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 11 июлда 1196-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитасининг 2009 йил 9 сентябрдаги 86, ЭГ-01/10-5948 ва 01-02/8-19-сонли «Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига чегарадош давлатлар ҳудудидан шахсий фойдаланиш учун божсиз олиб кириладиган истеъмол товарларининг чекланган миқдорий нормаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор ва унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги (рўйхат рақами 1196-2, 30.09.2009 й.) қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 7-моддаларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 4 декабрдаги 425-сонли «Истеъмол товарлари импортини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2002 йил 28 декабрдаги 141, ХИ-01/12-4998 ва 01-02/8-52-сонли «Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига чегарадош давлатлар ҳудудидан шахсий фойдаланиш учун божсиз олиб кириладиган истеъмол товарларининг чекланган миқдорий нормаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (2002 йил 28 декабрь, рўйхат рақами 1196) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.