toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЁШЛАРНИ УМУМИЙ ЎРТА, ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ ВА ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ БИЛАН ҚАМРАБ ОЛИНИШИНИ, ШУНИНГДЕК КЕЙИНЧАЛИК УЛАРНИНГ ИШГА ЖОЙЛАШИШИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ВА ҲИСОБОТИНИ ЮРИТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
«Ёшлар йили» Давлат дастурини бажариш юзасидан, шунингдек болаларнинг умумий ўрта таълим билан, умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчиларининг — ўрта махсус, касб-ҳунар таълими билан қамраб олинишини, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ишга жойлашишини ва олий ўқув юртларида ўқишни давом эттиришини, олий таълим муассасалари битирувчилари ҳамда муддатли ҳарбий хизматни тугаллаган шахсларнинг ишга жойлашишини ҳисобга олиш ва ҳисоботини юритишни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ёшларнинг умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим тизими билан қамраб олинишини ҳамда кейинчалик уларнинг ишга жойлашишини ҳисобга олиш мақсадида 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича давлат ва идоравий статистика ҳисоботларидан фойдаланиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
2. Болаларнинг умумий ўрта таълим билан, умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчиларининг — ўрта махсус, касб-ҳунар таълими билан қамраб олиниши, шунингдек академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ишга жойлашиши, олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттириши ҳамда олий ўқув юртлари битирувчилари ва муддатли ҳарбий хизматни тугаллаган шахсларнинг ишга жойлашишининг доимий мониторингини олиб бориш учун таҳлилий ахборотларни тайёрлаш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларини битирган ёшларнинг кейинчалик банд бўлиш турлари бўйича тақсимлаш тўғрисидаги ҳисобот тизимини белгиланган тартибда 1-иловага мувофиқлаштирсин ва уни 2008 йилнинг II ярим йиллигидан бошлаб амалга киритсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари:
болаларнинг умумий ўрта таълим олишини, умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчиларининг академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўқишни давом эттиришини мунтазам асосда танқидий ўрганиб чиқсинлар ва уларнинг 100 фоиз қамраб олинишини таъминлайдиган аниқ чора-тадбирлар кўрсинлар;
ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари битирувчилари, шунингдек муддатли ҳарбий хизматни тугаллаган шахсларнинг ишга самарали жойлашиши устидан назорат ўрнатсинлар;
ҳар чоракда (чорак охирги ойининг 20-санасидан кечикмасдан) ёшларнинг умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим тизими билан қамраб олиниши тўғрисида, шунингдек уларни ишга жойлаштиришнинг аҳволи ва даражаси тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ахборот тақдим этсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 30 июнь,
145-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 30 июндаги 145-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ёшларнинг умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим тизими билан қамраб олиниши, шунингдек кейинчалик уларнинг ишга жойлашиши мониторингини таъминлаш учун давлат ва идоравий статистика ҳисоботлари
РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳисоботлар номи

Ҳисоботлар шифри

Ишлаб чиқиш кесими

Тасдиқловчи орган

Идоравий статистика ҳисоботи

1.

Умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчиларининг академик лицейларда, техникум ва политехникумлар ўқиш билан қамраб олиниши тўғрисидаги маълумотлар

1-БЎ (мактаб)

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар бўйича

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда

2.

Болаларнинг умумий ўрта таълим билан қамраб олиниши тўғрисидаги маълумотлар

1-ЎҚ (мактаб)

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар бўйича

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

3.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларининг ишга жойлашиши тўғрисидаги маълумотлар

2-БЎ (ал, кҳк)

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар бўйича

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда

4.

Академик лицейлар, техникум ва политехникумлар ўқувчилари тўғрисидаги маълумотлар

2-ЎҚ (ал, кҳк)

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар бўйича

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази

5.

Олий таълим муассасалари битирувчиларининг ишга жойлашиши тўғрисидаги маълумотлар

3-БЎ (отм)

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда

6.

Олий таълим муассасалари талабалари тўғрисидаги маълумотлар

3-ЎҚ (отм)

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

7.

Ишга жойлашишга муҳтож ҳамда ишга жойлашган ёшлар тўғрисидаги маълумотлар

1-меҳнат (ёшлар)

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар бўйича

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда

Давлат статистика ҳисоботи

8.

__/__ Ўқув йили бошига умумтаълим муассасасининг ҳисоботи

1-умумтаълим

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар бўйича

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Миллий статистика қўмитаси

10.

__/__ Ўқув йили бошига ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ҳисоботи

1-ўрта таълим

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар бўйича

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Миллий статистика қўмитаси

12.

___/___ Ўқув йили бошига олий таълим ташкилотининг ҳисоботи

1-олий таълим

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Миллий статистика қўмитаси

Изоҳ. Расмий ва идоравий статистика ҳисоботлари шаклларини тақдим этиш муддатлари ва даврийлиги Республика статистика кенгаши томонидан тасдиқланадиган Статистика дастурига мувофиқ белгиланади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 30 июндаги 145-сон қарорига
2-ИЛОВА
Болаларнинг умумий ўрта таълим билан, умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчиларининг — ўрта махсус, касб-ҳунар таълими билан қамраб олиниши, шунингдек академик лицейлар ва техникум ва политехникумлар битирувчиларининг ишга жойлашиши ҳамда олий ўқув юртларида ўқишни давом эттириши, олий таълим муассасалари битирувчилари ва муддатли ҳарбий хизматни тугаллаган шахсларнинг ишга жойлашишининг доимий мониторингини олиб бориш учун таҳлилий ахборотларни тайёрлаш
СХЕМАСИ

Т/р

Ишларни ташкил этиш учун масъул вазирлик, идора

Ахборот манбаи

Ахборотнинг мазмуни

Ахборот тақдим этиш тартиби

Тақдим этиш муддати ва даврийлиги

 

ким томонидан тақдим этилади

қаерга тақдим этилади

 

1.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Идоравий статистика ҳисоботи

Умумтаълим мактаби ўқувчилари сони:

1 июлдаги ҳолати бўйича

1 сентябрдаги ҳолати бўйича

Умумий ўрта таълим муассасаси

Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари

ҳисобот давридан кейин 7-кундан кечикмасдан

 

Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси;

туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари

ҳисобот давридан кейин 10-кун

 

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари; Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари;

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

ҳисобот давридан кейин 12-кун

 

Идоравий статистика ҳисоботи

Умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчиларининг кейинги ўқиш турлари бўйича тақсимоти:

1 сентябрдаги ҳолати бўйича

1 декабрдаги ҳолати бўйича

Умумтаълим мактаблари

Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари

ҳисобот давридан кейин 7-кундан кечикмасдан

 

Академик лицейлар,

техникум ва политехникумлар

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг ҳудудий бошқармалари

 

Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бош бошқармаси бош бошқармаси

ҳисобот давридан кейин 10-кун

 

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси (Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармалари билан келишган ҳолда)

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

ҳисобот давридан кейин 15-кун

 

Статистика ҳисоботи

____йилда умумтаълим мактабини битирган ёшларнинг тақсимланиши (якуний маълумотлар)

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бош бошқармаси (Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармалари билан келишган ҳолда)

Тасдиқланган давлат статистика ҳисоботи шаклининг манзил қисмида кўрсатилган маълумотларнинг ўтиш схемасига мувофиқ

Статистика ишлари дастурига мувофиқ

2.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази

Идоравий статистика ҳисоботи

Академик лицейлар, техникум ва политехникумлар ўқувчилари тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан 9-синф битирувчиларидан

1 сентябрдаги ҳолати бўйича

1 декабрдаги ҳолати бўйича

Академик лицейлар,

техникум ва политехникумлар

Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармалари

ҳисобот даврдан кейин 7-кунидан кечикмасдан

 

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармалари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари;

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази

ҳисобот давридан кейин 10-кун

 

Идоравий статистика ҳисоботи

Кейинги бандлик турлари бўйича тақсимланган академик лицейлар,

техникум ва политехникумлар битирувчилари сони

1 июлдан 30 ноябргача ҳар ойда

Академик лицейлар,

техникум ва политехникумлар

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармалари

ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 7-кунидан кечикмасдан

 

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармалари (Туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари билан келишган ҳолда)

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари;

Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази

ҳисобот давридан кейин 10-кун

 

Ҳисобга олиш ҳужжатлари

30 ноябрдаги ҳолатига кўра ишга жойлашмаган академик лицейлар,

техникум ва политехникумлар битирувчилари рўйхати (электрон тарзда)

Академик лицейлар,

техникум ва политехникумлар (Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармалари орқали)

Туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари;

туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари

1 декабргача

 

Статистик ҳисобот

Академик лицейлар, техникумлар ва политехникумлар битирувчилари сони

Академик лицейлар, техникумлар ва политехникумлар

Тасдиқланган статистик ҳисобот шаклининг манзилли қисмига мувофиқ

Расмий статистика соҳасидаги ____ йилга мўлжалланган Давлат дастурига мувофиқ

 

3.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Идоравий статистика ҳисоботи

Олий таълим муассасаларининг таълим босқичлари бўйича тақсимланган битирувчилари сони ва 30 ноябрдаги ҳолатига кўра уларнинг кейинги бандлиги

Олий таълим муассасалари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари

7 декабрдан кечикмасдан

 

Ҳисобга олиш ҳужжатлари

30 ноябрдаги ҳолатига кўра ишга жойлашмаган олий таълим муассасалари битирувчилари рўйхати (электрон тарзда)

Олий таълим муассасалари

Туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари;

туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари; Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар

1 декабргача

 

Статистик ҳисоботи

Олий таълим ташкилотлари битирувчилари сони

Олий таълим муассасалари

Тасдиқланган статистик ҳисобот шаклининг манзилли қисмига мувофиқ

Расмий статистика соҳасидаги ____ йилга мўлжалланган Давлат дастурига мувофиқ

 

4.

Мудофаа вазирлиги

Ҳисобга олиш ҳужжатлари

Муддатли ҳарбий хизматни тугаллаган ва мудофаа ишлари органларида ҳисобга қўйилган шахслар рўйхати

Шаҳарлар, туманлар, мудофаа ишлари органлари

Туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари;

туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари

Ҳукумат қарорларига мувофиқ бир йилда икки марта

 

5.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ишга жойлашмаган ёшларни анкеталаш маълумотлари натижалари

Ишга жойлашмаган академик лицейлар, техникум ва политехникумлар, олий таълим муассасаларининг битирувчилари, муддатли ҳарбий хизматни тугаллаган шахсларнинг ишга жойлашиш мақсадлари тўғрисида ахборотлар

Туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари таълим муассасалари билан биргаликда

Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари;

Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари

7 декабрдан кечикмасдан

 

Идоравий статистика ҳисоботи

Ишга жойлашган ва ишга жойлашишга муҳтож ёшлар, шу жумладан муддатли ҳарбий хизматни тугаллаган шахслар сони

Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари;

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 12-кунигача

 

6.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Идоравий статистика ҳисоботи

Ёшларнинг умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим билан қамраб олиниши тўғрисидаги статистика маълумотлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги; Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази;

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги; Ёшлар ишлари агентлиги

сентябрь

январь

 

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Статистик ҳисоботи

Ёшларни умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим билан қамраб олиш тўғрисидаги статистик маълумотлари

Миллий статистика қўмитаси

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Расмий статистика соҳасидаги ____ йилга мўлжалланган Давлат дастурига мувофиқ

 

7.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Йиғма статистика маълумотлари, шарҳлари билан

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ёшларнинг умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим билан қамраб олинишини таъминлашнинг таҳлили;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

сентябрь

 

Академик лицейлар, техникум ва политехникумлар, олий таълим муассасаларининг битирувчилари, муддатли ҳарбий хизматни тугаллаган шахсларнинг ҳисобот йилида ишга жойлашиши таҳлили

январь

 

 

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 26-27-сон, 253-модда; 2010 й., 13-сон, 96-модда; 2011 й., 25-сон, 260-модда; 2012 й., 44-сон, 507-модда; 2017 й., 15-сон, 249-модда, 37-сон, 990-модда; 37-сон, 996-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)