1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.11.00 Транспортдаги, йўл хўжалиги ва алоқа соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.16.00 Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
буйруғи
ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗИЛИШИГА ДОИР МАЪМУРИЙ ИШЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ҲАҚИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 18 июнда 933-4-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 31 майдаги 68-сонли «Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2240, 05.07.2011 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 21 апрелдаги «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2000 йил 23 апрелдаги 87-сон буйруғи билан тасдиқланган «Йўл ҳаракати қоидаларини бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқишни ташкил этиш ҳақидаги йўриқнома»га (2000 йил 9 июнь, рўйхат рақами 933 — Меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси 2000 йил, 12-сон) иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга киргандан сўнг уч ой ўтгач кучга киради.
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 30 май,
88-сон
Ички ишлар вазирининг 2008 йил 30 майдаги 88-сон буйруғига ИЛОВА
Йўл ҳаракати қоидаларини бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқишни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага киритиладиган қўшимчалар
1. 3.3-банд «135-моддасида» деган сўзлардан кейин «1351-моддасида» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 3.4-банд «135-моддаси биринчи қисмида» деган сўзлардан кейин «1351-моддасида» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
3. 3.5-банд «135-моддаси биринчи қисмида» деган сўзлардан кейин «1351-моддасида» деган сўзлар билан тўлдирилсин.