1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.04.00 Қимматли қоғозлар бозорида касб фаолияти / 07.24.04.12 (Кучини йукотган) Қимматли қоғозлар бозорида бошқа фаолият турлари]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» ва «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 7 ноябрдаги «Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-726-сонли қарорига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
(қарорнинг муқаддимаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 27 декабрдаги 30/1-сонли (рўйхат рақами 1829-1, 16.01.2009 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 3-сон, 18-модда)
1. Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари билан РЕПО битимларини тузиш ва ижро этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб бир ойдан кейин кучга киритилсин.
3. Мазкур қарор амалга киритилган кундан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қуйидаги қарорлари ўз кучини йўқотган деб топилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан давлат қисқа муддатли облигациялари билан РЕПО битимларини амалга ошириш тартиби тўғрисида муваққат низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги 1998 йил 22 августдаги 14/8-сонли қарор (1998 йил 16 октябрь, рўйхат рақами 502);
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан давлат қисқа муддатли облигациялари билан РЕПО битимларини амалга ошириш тартиби тўғрисида муваққат низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 1999 йил 20 ноябрдаги 21/11-сонли қарор (2000 йил 22 январь, рўйхат рақами 502-1).
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 15 март,
8/8-сон
Марказий банк Бошқарувининг 2008 йил 15 мартдаги 8/8-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари билан РЕПО битимларини тузиш ва ижро этиш тартиби тўғрисида
1. Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари билан РЕПО битимлари фақат Ўзбекистон республика валюта биржасининг (кейинги ўринларда матнда ЎзРВБ деб юритилади) Савдо тизими орқали тузилади ва ижро этилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 8 октябрдаги 27/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1829-2, 21.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 42-сон, 546-модда)
2. РЕПО битимлари бўйича томонлар сифатида ўз номи ва ўз ҳисобидан ҳамда инвесторларнинг ҳисоби ва топшириғига кўра қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият юритиш ҳуқуқини олган инвестиция воситачиси ва ЎзРВБ аъзоси ҳисобланган Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлар бозорининг дилерлари (кейинги ўринларда матнда дилерлар деб юритилади) иштирок этишлари мумкин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2024 йил 24 июлдаги 23/12-сонли қарори (рўйхат рақами 1829-4, 20.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2024 й., 10/24/1829-4/0639-сон)
3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2024 йил 24 июлдаги 23/12-сонли қарори (рўйхат рақами 1829-4, 20.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2024 й., 10/24/1829-4/0639-сон)
давлат қимматли қоғозлари(кейинги ўринларда — ДҚҚ) — Ўзбекистон Республикаси номидан чиқарилган давлат ғазначилик облигациялари, халқаро облигациялар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг (кейинги ўринларда — Марказий банк) облигациялари;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2024 йил 24 июлдаги 23/12-сонли қарори (рўйхат рақами 1829-4, 20.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2024 й., 10/24/1829-4/0639-сон)
РЕПО битими — битим шартлари билан белгиланган муддат ва баҳода ДҚҚни қайта сотиб олиш (сотиш) (РЕПО битимининг иккинчи қисми) шарти билан сотиш (сотиб олиш) (РЕПО битимининг биринчи қисми) бўйича икки томонлама битим;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2024 йил 24 июлдаги 23/12-сонли қарори (рўйхат рақами 1829-4, 20.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2024 й., 10/24/1829-4/0639-сон)
дастлабки сотувчи — ДҚҚни РЕПО битимининг биринчи қисми бўйича сотувчи, шунингдек, РЕПО битимининг иккинчи қисми бўйича сотиб олувчи;
дастлабки сотиб олувчи — ДҚҚни РЕПО битимининг биринчи қисми бўйича сотиб олувчи, шунингдек, РЕПО битимининг иккинчи қисми бўйича сотувчи;
контрагент — РЕПО битимининг томонларидан бири;
тизим доирасидаги(автоматик) РЕПО битимлари — контрагент аниқ кўрсатилмаган РЕПО битимини тузиш бўйича буюртмалар асосида, ЎзРВБнинг Савдо тизимида амалга ошириладиган савдолар натижасида автоматик тарзда тузилган РЕПО битимлари;
тизимдан ташқаридаги РЕПО битимлари — контрагент аниқ кўрсатилган РЕПО битимини тузиш бўйича буюртмалар асосида тузилган РЕПО битимлари;
амалдаги РЕПО битими — биринчи қисми ижро этилган, лекин иккинчи қисмининг ижро этиш муддати етиб келмаган РЕПО битими;
таъминот — РЕПО битими бўйича олди-сотди предмети бўлган ДҚҚ;
(3-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/3-сон қарорига (рўйхат рақами 1829-5, 26.01.2026 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., № 10/26/1829-5/0078)
(3-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/3-сон қарорига (рўйхат рақами 1829-5, 26.01.2026 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., № 10/26/1829-5/0078)
(3-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/3-сон қарорига (рўйхат рақами 1829-5, 26.01.2026 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., № 10/26/1829-5/0078)
таъминот қиймати — таъминотдаги ДҚҚнинг сонини бир дона ДҚҚнинг биржа маълумотларига мувофиқ бозор нархига кўпайтиришдан ҳосил бўлган катталик;
(3-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/3-сон қарори (рўйхат рақами 1829-5, 26.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., № 10/26/1829-5/0078)
сотиб олиш қиймати — РЕПО битимининг биринчи қисми бўйича дастлабки сотиб олувчи ДҚҚни сотиб олиши учун дастлабки сотувчига тўлаши лозим бўлган пул маблағлари суммаси;
РЕПО ставкаси — РЕПО битими тузилаётганда ўрнатиладиган ва РЕПО битими бўйича жалб қилинган пул маблағлари учун белгиланган йиллик фоиз ставкаси;
РЕПО суммаси — РЕПО битими бўйича жалб қилинган (берилган) пул маблағларининг жорий сана ҳолатидаги суммасини акс эттирувчи катталик;
РЕПО муддати — РЕПО битимининг биринчи ва иккинчи қисмларини ижро этиш саналари ўртасидаги календарь кунларида ифодаланган вақт оралиғи.
РЕПО муддати РЕПО битимининг биринчи қисми ижро этилган сананинг эртасидан РЕПО битимининг иккинчи қисми ижро этиладиган кунгача (иккинчи қисм ижро куни инобатга олинади) ҳисобланади.
Биринчи ва иккинчи қисми бир кунда ижро этиладиган РЕПО битимлари учун (кейинги ўринда матнда кунлик РЕПО деб юритилади) РЕПО муддати бир кунга тенг, деб қабул қилинади;
мажбуриятлар суммаси — жорий санага РЕПО битими бўйича ҳисобланган фоизлар билан РЕПО суммасининг йиғиндисига тенг бўлган катталик;
дисконт — РЕПО битими тузилаётганда, битимнинг шарти сифатида томонлар ўртасида ўрнатилиши мумкин бўлган, сотиб олиш қиймати билан таъминот қиймати орасидаги фарқни фоизда ифодаловчи катталик;
қайта сотиб олиш қиймати — дастлабки сотувчи томонидан дастлабки сотиб олувчига РЕПО битимининг иккинчи қисми бўйича ДҚҚ учун тўланиши лозим бўлган пул маблағлари суммаси;
РЕПО битими бўйича олинган даромад — қайта сотиб олиш қиймати билан сотиб олиш қиймати орасидаги фарқ;
қайтариш суммаси — РЕПО битимининг иккинчи қисми ижро этиш кунида дастлабки сотувчи томонидан дастлабки сотиб олувчига тўланиши лозим бўлган пул маблағлари суммаси, яъни мажбуриятлар суммаси;
қолдиқ мажбуриятлар — РЕПО битимининг иккинчи қисми ижро этилмаслиги ёки мазкур Низомда белгиланган тартибда тўлиқ ижро этилмаслиги натижасида вужудга келадиган РЕПО битими томонларининг мажбуриятлари;
ҳисоб-китобларнинг Т_0 коди — РЕПО битими тузиш жараёнида фойдаланиладиган, РЕПО битимининг биринчи қисми ижроси битим тузилган куни амалга оширилишини билдирувчи белги;
ҳисоб-китобларнинг Т_n коди — РЕПО битими тузиш жараёнида фойдаланиладиган, РЕПО битимининг биринчи қисми ижроси битим тузилган кундан бошлаб n — иш кунида амалга оширилишини билдирувчи белги;
Савдо тизими — РЕПО битими бўйича электрон савдолар амалга ошириладиган, унинг асосида буюртмаларни рўйхатга олиш, ДҚҚ ва пул маблағларидаги позициялар ҳисобини юритиш, битимларни автоматик тарзда тузиш, савдо иштирокчилари томонидан жорий ахборотни бевосита иш ўринларида тезкор кўришларини таъминловчи ЎзРВБнинг автоматлаштирилган электрон тизими;
(3-банднинг йигирма олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/3-сон қарори (рўйхат рақами 1829-5, 26.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., № 10/26/1829-5/0078)
Миллий клиринг маркази – ДҚҚлар бўйича клиринг, марказлашган клирингни амалга оширувчи ва марказий контрагент сифатида фаолият юритувчи ташкилот;
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси (бундан буён матнда Марказий депозитарий деб юритилади) — депо ҳисобварақлари бўйича қимматли қоғозларни сақлашнинг, бундай қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олишнинг ва қимматли қоғозлар ҳаракатининг ягона тизимини таъминловчи ташкилот.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/3-сон қарорига (рўйхат рақами 1829-5, 26.01.2026 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., № 10/26/1829-5/0078)
4. РЕПО битими бўйича олди-сотди қилинаётган ДҚҚга бўлган мулк ҳуқуқи:
РЕПО битимининг биринчи қисми ижроси натижасида дастлабки сотувчидан дастлабки сотиб олувчига;
РЕПО битимининг иккинчи қисми ижроси натижасида дастлабки сотиб олувчидан дастлабки сотувчига ўтади.
б) сўндириш муддати РЕПО битимининг иккинчи қисмини ижро этиш муддатидан кейин келадиган ДҚҚ.
(5-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/3-сон қарори (рўйхат рақами 1829-5, 26.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., № 10/26/1829-5/0078)
ДҚҚ савати РЕПО битими таркибига киритилиши мумкин бўлган ҳар хил чиқарилишлардаги ДҚҚ тўпламидан иборат рўйхат бўлиб, унинг таркибидаги ДҚҚ чиқарилишлари РЕПО битимининг иккинчи қисмини бажариш санасига қадар ДҚҚнинг бошқа чиқарилишлари билан РЕПО битими томонларининг келишувига асосан айирбошланиши мумкин. Бунда, ДҚҚнинг ҳар бир айирбошланиши натижасида вужудга келган таъминот қиймати РЕПО битимининг аввалги шартлари билан белгиланган таъминот қийматидан кам бўлмаслиги лозим.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2024 йил 24 июлдаги 23/12-сонли қарорига (рўйхат рақами 1829-4, 20.08.2024 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2024 й., 10/24/1829-4/0639-сон)
6. Марказий банк дисконт катталигига чегара ўрнатиши мумкин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/3-сон қарорига (рўйхат рақами 1829-5, 26.01.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., № 10/26/1829-5/0078)
II. РЕПО суммаси ва унинг ўзгариши
8. РЕПО битимининг биринчи қисми ижро этилганда РЕПО суммаси сотиб олиш қийматига тенг бўлади.
РЕПО муддати давомида таъминот таркибидаги қимматли қоғозлар бўйича купон (фоиз) даромадлари эмитент томонидан дастлабки сотиб олувчига тўлаб берилади. Бунда, РЕПО суммаси тўлов амалга оширилган кунда ушбу тўланган купон (фоиз) даромади миқдорига камайтирилади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2024 йил 24 июлдаги 23/12-сонли қарори (рўйхат рақами 1829-4, 20.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2024 й., 10/24/1829-4/0639-сон)
III. РЕПО битимини тузиш шартлари
9. РЕПО битимини тузиш учун дилерлар Савдо тизимига РЕПО битимни тузиш бўйича буюртмани (кейинги ўринларда буюртма деб юритилади) киритади.
РЕПО битимлари марказий контрагент иштирокида ёки марказий контрагент иштирокисиз тузилиши мумкин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/3-сон қарорига (рўйхат рақами 1829-5, 26.01.2026 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., № 10/26/1829-5/0078)
10. РЕПО битимлари уларнинг биринчи қисми ижроси битим тузилган куни амалга ошириладиган шарт билан (кейинги ўринларда матнда ҳисоб-китоблари Т_0 кодли РЕПО битимлари деб юритилади) ёки биринчи қисми ижроси битим тузилган кундан бошлаб n — иш куни амалга ошириладиган шарт билан (кейинги ўринларда матнда ҳисоб-китоблари Т_n кодли РЕПО битимлари деб юритилади) тузилиши мумкин, бу ерда n — иш кунининг сонини билдирувчи рақам.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/3-сон қарорига (рўйхат рақами 1829-5, 26.01.2026 й.) асосан ўнинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., № 10/26/1829-5/0078)
Тизимдан ташқаридаги РЕПО битимларини тузиш учун дилер ўз буюртмасида, РЕПО битимининг мажбурий шартларига қўшимча равишда, ушбу битимни тузиш бўйича таклифни қабул қилувчи дилернинг номини кўрсатиши лозим.
(12-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/3-сон қарори (рўйхат рақами 1829-5, 26.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., № 10/26/1829-5/0078)
ДҚҚ савати билан тузиладиган РЕПО битимлари бўйича дастлабки сотиб олувчи томонидан киритиладиган буюртмаларда ДҚҚнинг идентификация рақами ёки халқаро кодини кўрсатиш талаб этилмайди.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/3-сон қарорига (рўйхат рақами 1829-5, 26.01.2026 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., № 10/26/1829-5/0078)
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/3-сон қарорига (рўйхат рақами 1829-5, 26.01.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., № 10/26/1829-5/0078)
15. Савдо тизимида РЕПО битими тузилиши учун мазкур Низомнинг 12-банди «а», «б», «д», «э», «ж», «з» ва «и» кичик бандларида кўрсатилган РЕПО битимларининг шартлари иккита муқобил буюртмаларда мос келиши шарт.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/3-сон қарори (рўйхат рақами 1829-5, 26.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., № 10/26/1829-5/0078)
17. Тизим доирасидаги РЕПО битимининг Савдо тизимига киритилган буюртмасига мос муқобил буюртмани аниқлаш учун унинг шартлари узлуксиз равишда бошқа буюртмалар шартлари билан солиштириш жараёнидан ўтади. Шартлари бир-бирига мос муқобил буюртмалар мавжуд бўлганда, мазкур буюртмаларни берган дилерларнинг қўшимча розилигини ёки тасдиғини талаб қилмайдиган тизим доирасидаги РЕПО битими тузилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2024 йил 24 июлдаги 23/12-сонли қарорига (рўйхат рақами 1829-4, 20.08.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2024 й., 10/24/1829-4/0639-сон)
20. ЎзРВБ, Марказий депозитарий ва (ёки) Миллий клиринг марказининг ҳар бир РЕПО битими бўйича дастлабки сотувчи ва дастлабки сотиб олувчидан оладиган воситачилик ҳақи (бундан буён матнда воситачилик ҳақи деб юритилади) уларнинг тегишли қоидаларига мувофиқ ундирилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/3-сон қарори (рўйхат рақами 1829-5, 26.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., № 10/26/1829-5/0078)
21. РЕПО битимлари бўйича дилернинг мажбуриятлари ижросини таъминлаш Марказий депозитарий ёки Миллий клиринг маркази томонидан тарафлар ўртасида тузилган битимга асосан унинг Марказий банкда очилган вакиллик ҳисобварағидан (инвестиция воситачисининг банк ҳисобварағидан) акцептсиз тартибда ҳисобдан чиқариш орқали амалга оширилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/3-сон қарори (рўйхат рақами 1829-5, 26.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., № 10/26/1829-5/0078)
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2024 йил 24 июлдаги 23/12-сонли қарорига (рўйхат рақами 1829-4, 20.08.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2024 й., 10/24/1829-4/0639-сон)
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2024 йил 24 июлдаги 23/12-сонли қарорига (рўйхат рақами 1829-4, 20.08.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2024 й., 10/24/1829-4/0639-сон)
24. Ҳар бир РЕПО битими тузилган пайтда унга Савдо тизими томонидан такрорланмас рўйхат рақами берилади (кейинги ўринларда матнда РЕПО битими рақами деб юритилади).
25. Тизим доирасидаги РЕПО битими бўйича буюртма, у қондирилгунга қадар, уни берган дилер томонидан бекор қилиниши мумкин.
26. Тизимдан ташқаридаги РЕПО битимлари бўйича берилган буюртмани бекор қилиниши уни берган дилер томонидан, ушбу буюртмага жавобан берилган муқобил буюртма Савдо тизимида рўйхатдан ўтгунга қадар, амалга оширилиши мумкин.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2024 йил 24 июлдаги 23/12-сонли қарорига (рўйхат рақами 1829-4, 20.08.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2024 й., 10/24/1829-4/0639-сон)
IV. Ҳисоб-китоблари T_0 кодли РЕПО битимининг биринчи қисми ижроси
28. Ҳисоб-китоблари T_0 кодли РЕПО битимининг биринчи қисми ижросини амалга ошириш учун қуйидаги етарлилик шартлари бажарилиши лозим:
а) дастлабки сотувчининг Савдо тизимидаги «депо» позициясида РЕПО битимининг биринчи қисми бўйича ДҚҚнинг етарлилиги;
б) дастлабки сотиб олувчининг Савдо тизимидаги пул позициясида РЕПО битимининг биринчи қисми бўйича ДҚҚни сотиб олиш ва воситачилик ҳақини тўлаш учун пул маблағларининг етарлилиги.
(28-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/3-сон қарори (рўйхат рақами 1829-5, 26.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., № 10/26/1829-5/0078)
Бунда Савдо тизими Марказий депозитарий ва (ёки) Миллий клиринг марказидан олинган маълумотларга асосан:
(28-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/3-сон қарори (рўйхат рақами 1829-5, 26.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., № 10/26/1829-5/0078)
унга киритилган буюртмаларда етарлилик шартларини бажарилишини текширади ва етарлилик шарти бажарилмаган дилернинг буюртмасини рад этади;
дастлабки сотувчи ва дастлабки сотиб олувчининг буюртмаларида мос равишда етарлилик шартлари бажарилган бўлса, ушбу буюртмаларни рўйхатга олади;
30. Мазкур Низомнинг 29-бандида кўрсатилган операцияларнинг Савдо тизими томонидан Марказий депозитарий ва (ёки) Миллий клиринг марказидан олинган маълумотларга асосан тўлиқ ижро этилиши ҳисоб-китоблари Т_0 кодли РЕПО битими тузилганлиги ва унинг биринчи қисми ижро этилганлигини билдиради.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/3-сон қарори (рўйхат рақами 1829-5, 26.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., № 10/26/1829-5/0078)
31. Ҳисоб-китоблари Т_0 кодли РЕПО битимининг биринчи қисми ижро этилганлиги тўғрисида Марказий депозитарий ва (ёки) Миллий клиринг марказидан олинган маълумотларга асосан Савдо тизими РЕПО битими томонларига электрон маълумотни тақдим этади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/3-сон қарори (рўйхат рақами 1829-5, 26.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., № 10/26/1829-5/0078)
32. Ҳисоб-китоблари Т_0 кодли РЕПО битимида дастлабки сотувчининг буюртмаси бекор қилинганда Савдо тизими бекор қилинган буюртмага мувофиқ дастлабки сотувчининг «депо» позициясини РЕПО битимининг биринчи қисмини ижро этиш учун киритилган ДҚҚлар миқдорига оширади.
33. Ҳисоб-китоблари Т_0 кодли РЕПО битимида дастлабки сотиб олувчининг РЕПО буюртмаси бекор қилинганда Савдо тизими дастлабки сотиб олувчининг пул позициясини ушбу буюртмани тўлиқ қаноатлантириш учун зарур бўлган пул маблағлари суммасига (воситачилик ҳақини тўлаш учун керак бўлган маблағни қўшган ҳолда) оширади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/3-сон қарори (рўйхат рақами 1829-5, 26.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., № 10/26/1829-5/0078)
V. Ҳисоб-китоблари T_n кодли РЕПО битимининг биринчи қисми ижроси
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2024 йил 24 июлдаги 23/12-сонли қарорига (рўйхат рақами 1829-4, 20.08.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2024 й., 10/24/1829-4/0639-сон)
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/3-сон қарорига (рўйхат рақами 1829-5, 26.01.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., № 10/26/1829-5/0078)
36. Ҳисоб-китоблари Т_n кодли РЕПО битимининг биринчи қисмини ижро этиш учун РЕПО битимларининг биринчи қисми ижроси белгиланган куни дилерлар томонидан қуйидаги етарлилик шартлари бажарилиши шарт:
а) дастлабки сотиб олувчининг пул позициясида РЕПО битимининг биринчи қисми ижроси учун пул маблағларининг етарлилиги;
б) дастлабки сотувчининг «депо» позициясида РЕПО битимининг биринчи қисми ижроси учун ДҚҚнинг етарлилиги.
Бунда Марказий депозитарий ва (ёки) Миллий клиринг марказидан олинган маълумотларга асосан Савдо тизими дастлабки сотувчи ва дастлабки сотиб олувчи томонидан етарлилик шартлари бажарилгандан сўнг:
37. Ҳисоб-китоблари Т_n кодли РЕПО битимининг биринчи қисми ижросини таъминлаш учун Марказий депозитарий ва (ёки) Миллий клиринг марказидан олинган маълумотларга асосан Савдо тизими:
(37-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/3-сон қарори (рўйхат рақами 1829-5, 26.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., № 10/26/1829-5/0078)
38. Ҳисоб-китоблари Т_n кодли РЕПО битимининг биринчи қисми ижро этилганлиги тўғрисида Марказий депозитарий ва (ёки) Миллий клиринг марказидан олинган маълумотларга асосан Савдо тизими РЕПО битими томонларига электрон маълумотни тақдим этади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/3-сон қарори (рўйхат рақами 1829-5, 26.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., № 10/26/1829-5/0078)
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/3-сон қарорига (рўйхат рақами 1829-5, 26.01.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., № 10/26/1829-5/0078)
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/3-сон қарорига (рўйхат рақами 1829-5, 26.01.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., № 10/26/1829-5/0078)
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/3-сон қарорига (рўйхат рақами 1829-5, 26.01.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., № 10/26/1829-5/0078)
42. Ҳисоб-китоблари Т_n кодли РЕПО битимининг биринчи қисми ижро этилмагани учун РЕПО битимининг биринчи қисми ижро этиладиган санада етарлилик шартини бажармаган томон жавобгар ҳисобланади.
(42-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/3-сон қарори (рўйхат рақами 1829-5, 26.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., № 10/26/1829-5/0078)
Агар РЕПО битимининг биринчи қисми ижро этиладиган санада савдолар тугагунга қадар ушбу битим бўйича иккала томон ҳам етарлилик шартларини бажармаган бўлса, ҳисоб-китоблари Т_n кодли РЕПО битимининг биринчи қисми ижро этилмагани учун иккала томон ҳам жавобгар ҳисобланади.
(42-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/3-сон қарори (рўйхат рақами 1829-5, 26.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., № 10/26/1829-5/0078)
Савдо тизимида ҳамда Марказий депозитарий ва Миллий клиринг марказининг тизимларида юзага келган техник носозликлар сабабли етарлилик шартларининг бажарилмаслик ҳолатлари бундан мустасно.
(42-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/3-сон қарори (рўйхат рақами 1829-5, 26.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., № 10/26/1829-5/0078)
43. Савдо тизими ҳар бир савдо кунининг натижаларига кўра дилерларга, улар томонидан ушбу савдо куни РЕПО битимларининг ижро этилмаган биринчи қисми тўғрисидаги маълумотларни тайёрлайди ва тақдим этади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 4 декабрдаги 26/5-сонли қарорига (рўйхат рақами 1829-3, 10.12.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2020 й., 10/20/1829-3/1628-сон)
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/3-сон қарорига (рўйхат рақами 1829-5, 26.01.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., № 10/26/1829-5/0078)
46. Ҳисоб-китоблари Т_n кодли РЕПО битимининг биринчи қисми қисман бажарилишига ёки РЕПО битимининг биринчи қисмини унинг шартларида белгиланган санадан бошқа санада бажарилишига йўл қўйилмайди.
VI. РЕПО битимининг шартларига ўзгартиришлар киритиш
47. Амалдаги РЕПО битими шартларига ўзгартириш киритиш дастлабки сотиб олувчи томонидан РЕПО битими таъминотига кирувчи қимматли қоғозлардан купон (фоиз) даромади олинганда ёки томонларнинг келишуви асосида амалга оширилади.
48. Дастлабки сотиб олувчи РЕПО битими таъминотига кирувчи қимматли қоғозлар бўйича купон (фоиз) даромади олганда Марказий депозитарий ва (ёки) Клиринг маркази маълумотларига асосан Савдо тизими ушбу РЕПО битими бўйича РЕПО суммасини, қайтариш суммасини, мажбуриятлар суммасини ва қайта сотиб олиш қийматини автоматик равишда қайта ҳисоблайди ҳамда РЕПО битими шартларига киритилган ўзгартиришларни рўйхатга олади ва бу тўғрисида РЕПО битими томонларига электрон маълумот тақдим этади.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/3-сон қарори (рўйхат рақами 1829-5, 26.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., № 10/26/1829-5/0078)
(49-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2024 йил 24 июлдаги 23/12-сонли қарори (рўйхат рақами 1829-4, 20.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2024 й., 10/24/1829-4/0639-сон)
қайта сотиб олиш қиймати;
Дисконт қиймати.
50. Амалдаги РЕПО битими шартларига ўзгартириш киритиш битимни тузган дилерлар томонидан Савдо тизимига РЕПО битими шартларига ўзгартириш киритиш бўйича буюртма-топшириқлар киритиш йўли билан амалга оширилади.
51. Амалдаги РЕПО битимининг шартларини ушбу РЕПО битимини тузган дилерларнинг ўзгартириш бўйича шартлари бир-бирига мувофиқ буюртма-топшириқлари Савдо тизимида рўйхатдан ўтган вақтдан бошлаб РЕПО битими ўзгартирилган ҳисобланади.
52. Амалдаги РЕПО битими шартларини ўзгартириш бўйича буюртма-топшириқлар, мазкур Низомнинг 49-бандида белгиланган чеклашларни инобатга олган ҳолда, РЕПО битимининг тузилган санаси ва рақами, РЕПО битимининг амалдаги ва киритилаётган шартларини ўз ичига олиши лозим.
53. РЕПО битими шартларини ўзгартириш бўйича Савдо тизимида рўйхатдан ўтган буюртма-топшириқ дилер томонидан муқобил буюртма-топшириқ Савдо тизимида рўйхатдан ўтгунга қадар бекор қилиниши мумкин.
54. Савдо тизими РЕПО битимига ўзгартиришларни рўйхатга олганда:
РЕПО битимининг томонларига ушбу битимга киритилган ўзгартиришлар рўйхатга олинганлиги ва РЕПО битимига ўзгартиришлар киритилганлиги тўғрисида электрон маълумот жўнатади;
(54-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/3-сон қарори (рўйхат рақами 1829-5, 26.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., № 10/26/1829-5/0078)
РЕПО битими шартларига ўзгартиришлар киритилгунга қадар РЕПО битимининг ижроси билан боғлиқ хабарномалар жўнатилган бўлса, ушбу хабарномаларни бекор қилади;
(54-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/3-сон қарорига (рўйхат рақами 1829-5, 26.01.2026 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., № 10/26/1829-5/0078)
РЕПО битими шартларига киритилган ўзгартиришлардан келиб чиқиб, жорий кун давомида РЕПО битимининг иккинчи қисми ижросига зарурият мавжудлигини текширади ҳамда ушбу текширув натижасига кўра, зарурият туғилганда РЕПО битими бўйича томонларга, мазкур Низомнинг VII-бўлими талабларига жавоб берувчи хабарномани юборади.
VII. РЕПО битимининг иккинчи қисми ижроси
55. РЕПО битимининг иккинчи қисми ижроси бўйича РЕПО битими томонларининг мажбурияти томонларнинг РЕПО битимининг биринчи қисми бўйича мажбуриятлари тўлиқ бажарилгандан сўнг юзага келади.
56. Савдо тизими амалдаги РЕПО битимининг иккинчи қисми амалга ошириладиган санадан бир кун олдин ушбу битим томонларига амалдаги РЕПО битимининг иккинчи қисми ижро этилиши тўғрисида хабарнома жўнатади.
57. Савдо тизими кунлик РЕПО битимининг биринчи қисми ижро этилишида РЕПО битими томонлари номидан иштирок этаётган дилерларга РЕПО битимининг иккинчи қисми ижро этилиши тўғрисида хабарнома жўнатади.
58. Амалдаги РЕПО битимининг иккинчи қисми ижроси тўғрисидаги хабарнома қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:
Савдо тизими томонидан бериладиган хабарноманинг рўйхат рақами;
(58-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/3-сон қарорига (рўйхат рақами 1829-5, 26.01.2026 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., № 10/26/1829-5/0078)
(59-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/3-сон қарорига (рўйхат рақами 1829-5, 26.01.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., № 10/26/1829-5/0078)
60. Кунлик РЕПО битимининг иккинчи қисми ушбу РЕПО битимининг биринчи қисми ижро этилган савдо куни тугагунга қадар амалга оширилади.
61. РЕПО битимининг иккинчи қисми ижроси носавдо кунига тўғри келса, РЕПО битимининг иккинчи қисми белгиланган санадан кейинги биринчи савдо кунида амалга оширилади. Бунда қайтариш суммаси РЕПО битими шартларида белгиланган унинг иккинчи қисми амалга ошириладиган санадан келиб чиқиб ҳисобланади.
62. Савдо тизими РЕПО битимининг иккинчи қисми ижроси бўйича Марказий депозитарий ва (ёки) Миллий клиринг марказидан олинган маълумотларга асосан РЕПО битимининг иккинчи қисми ижро этиладиган санада дастлабки сотувчининг пул позициясида РЕПО битимининг иккинчи қисми бўйича мажбуриятларнинг тўлиқ ижроси учун етарли даражада маблағ борлигини текширади.
Текшириш натижаларига кўра, дастлабки сотувчининг пул позициясида РЕПО битимининг иккинчи қисми бўйича мажбуриятларнинг тўлиқ ижроси учун етарли даражада маблағ бўлган ҳолда, дастлабки сотувчининг пул позициясини қайтариш суммасига камайтиради.
(62-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/3-сон қарори (рўйхат рақами 1829-5, 26.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., № 10/26/1829-5/0078)
63. Савдо тизими РЕПО битимининг иккинчи қисми ижроси бўйича Марказий депозитарий ва (ёки) Миллий клиринг марказидан олинган маълумотларга асосан РЕПО битимининг иккинчи қисми ижро этиладиган санада дастлабки сотиб олувчининг «депо» позициясида РЕПО битимининг иккинчи қисмини тўлиқ ижроси учун етарли миқдорда ДҚҚ борлигини текширади.
Текшириш натижаларига кўра, дастлабки сотиб олувчининг «депо» позициясида РЕПО битимининг иккинчи қисмини тўлиқ ижроси учун етарли миқдорда ДҚҚ мавжуд бўлган ҳолда, дастлабки сотиб олувчининг «депо» позициясини РЕПО битими бўйича таъминот таркибидаги ДҚҚ миқдорига камайтиради.
(63-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/3-сон қарори (рўйхат рақами 1829-5, 26.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., № 10/26/1829-5/0078)
64. Савдо тизими РЕПО битимининг иккинчи қисмини ижро этиш учун, дастлабки сотиб олувчининг пул позициясини қайтариш суммасига, дастлабки сотувчи «депо» позициясини РЕПО битими иккинчи қисмининг тўлиқ ижроси учун зарур бўлган ДҚҚ миқдорига оширади. Ушбу ҳолатда РЕПО битимининг иккинчи қисми ижро этилган ҳисобланади.
(65-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/3-сон қарорига (рўйхат рақами 1829-5, 26.01.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., № 10/26/1829-5/0078)
66. РЕПО битимининг иккинчи қисми ижро этилмаганда, РЕПО битимининг иккинчи қисми ижро этиладиган санада мазкур Низомнинг 62 ёки 63-бандида белгиланган етарлилик шартини бажармаган томон ўз мажбуриятларини бажармаганлиги учун жавобгар ҳисобланади.
Агар РЕПО битимининг иккинчи қисми ижро этиладиган санада битимдаги иккала томон ҳам мазкур Низомнинг 62 ва 63-бандларида белгиланган етарлилик шартини бажармаган бўлса, у ҳолда РЕПО битимининг иккинчи қисми бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганлиги учун иккала томон ҳам жавобгар ҳисобланади.
Савдо тизимида ҳамда Марказий депозитарий ва Миллий клиринг марказининг тизимларида юзага келган техник носозликлар сабабли етарлилик шартларининг бажарилмаслик ҳолатлари бундан мустасно.
(66-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/3-сон қарори (рўйхат рақами 1829-5, 26.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., № 10/26/1829-5/0078)
(67-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 4 декабрдаги 26/5-сонли қарорига (рўйхат рақами 1829-3, 10.12.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2020 й., 10/20/1829-3/1628-сон)
(68-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/3-сон қарорига (рўйхат рақами 1829-5, 26.01.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., № 10/26/1829-5/0078)
69. РЕПО битимининг иккинчи қисмини қисман бажарилишига, шунингдек РЕПО битими шартида белгиланган санадан бошқа санада РЕПО битимининг иккинчи қисмини ижро этилишига йўл қўйилмайди, мазкур Низомда келтирилган ҳолатлар бундан мустасно.
70. РЕПО битимининг иккинчи қисми ушбу битим шартларида белгиланган вақтда ижро этилмаса, Савдо тизими РЕПО битими бўйича дастлабки сотувчининг дастлабки сотиб олувчи олдидаги мажбуриятларини бажариш учун ДҚҚларни сотиш ёки дастлабки сотиб олувчининг дастлабки сотувчи олдидаги мажбуриятларини бажариш учун ДҚҚларни сотиб олиш бўйича аукцион ташкил қилади.
Марказий контрагент иштирокида тузилган РЕПО битимларининг ижроси Миллий клиринг маркази қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
(70-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/3-сон қарори (рўйхат рақами 1829-5, 26.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., № 10/26/1829-5/0078)
71. Таъминотнинг сотилиши ёки сотиб олиниши тегишли РЕПО битимининг иккинчи қисми ижро этиш санасида ёки ижро этиш санасидан кейинги савдо кунида амалга оширилади.
(75-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/3-сон қарорига (рўйхат рақами 1829-5, 26.01.2026 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., № 10/26/1829-5/0078)
76. Савдо тизими РЕПО битими бўйича ҳисоб-китоблар якунлангандан сўнг РЕПО битими бўйича ҳисоб-китоблар якунига етганлиги тўғрисида дилерларга хабарнома жўнатади.
77. Савдо тизимининг РЕПО битими бўйича ҳисоб-китоблар якунига етганлиги тўғрисидаги хабарномаси томонларнинг РЕПО битими бўйича ўз мажбуриятларини ижро этганликлари далили ҳисобланади.
78. Таъминотни сотиш даврида таъминот таркибидаги қимматли қоғозлар сўндирилган бўлса, ва/ёки улар бўйича купон тўлови бўлган бўлса, РЕПО битими бўйича ҳисоб-китобларни якунлаш мақсадида, сўндириш ва/ёки купон тўловидан тушган маблағлар таъминотни сотишдан тушган тушум сифатида қабул қилинади.
80. Хабарнома олинган кундан бошлаб бир иш куни ичида хабарномада кўрсатилган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, ушбу мажбуриятлар суммаси тарафлар ўртасида тузилган битимга асосан мажбуриятларни бажармаган дилернинг Марказий банкда очилган вакиллик ҳисобварағидан (инвестиция воситачисининг банк ҳисобварағидан) акцептсиз тартибда ҳисобдан чиқариш орқали амалга оширилади.
(80-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/3-сон қарори (рўйхат рақами 1829-5, 26.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., № 10/26/1829-5/0078)
81. Марказий банк тижорат банклари, шу жумладан микромолия банклари (бундан буён матнда банклар деб юритилади) билан уларнинг ликвидлилигини тартибга солиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва давлат бошқаруви органларининг фискал агенти вазифасини бажариш мақсадида РЕПО битимларини амалга оширади.
(81-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/3-сон қарори (рўйхат рақами 1829-5, 26.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., № 10/26/1829-5/0078)
83. Марказий банк ва банклар ўртасида РЕПО битимлари овернайт РЕПО ва РЕПО аукционлари шаклида ўтказилади. Бунда, РЕПО битимларини ўтказиш тартиби ва шартлари Марказий банк бошқарувининг қарори ва биржа қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
(83-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/3-сон қарори (рўйхат рақами 1829-5, 26.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., № 10/26/1829-5/0078)
85. Буюртма бериш вақтида қуйидаги талабларга жавоб берадиган банк Марказий банк билан РЕПО битимини амалга ошириш ҳуқуқига эга:
(85-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/3-сон қарори (рўйхат рақами 1829-5, 26.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., № 10/26/1829-5/0078)
а) давлат қимматли қоғозлар бозори дилери мақомига эга бўлган банк;
б) Марказий банк билан РЕПО битими бўйича Бош битимни тузган банк;
(85-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/3-сон қарори (рўйхат рақами 1829-5, 26.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., № 10/26/1829-5/0078)
в) Марказий банкнинг мажбурий захира талабларини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда ижро этаётган банк;
г) Марказий банк томонидан берилган кредитлар ва уларга доир фоиз тўловлари бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорлиги бўлмаган банк;
д) сўнгги 3 ой давомида РЕПО битимларининг иккинчи қисмини ўз вақтида ижро этган банк.
88. Банк буюртмада, РЕПО битимининг иккинчи қисмини ижро этиш санаси Бош битимнинг амал қилиш муддатидан ўтиб кетмайдиган РЕПО муддатини кўрсатиши лозим.
(88-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2024 йил 24 июлдаги 23/12-сонли қарори (рўйхат рақами 1829-4, 20.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2024 й., 10/24/1829-4/0639-сон)
(89-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2024 йил 24 июлдаги 23/12-сонли қарорига (рўйхат рақами 1829-4, 20.08.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2024 й., 10/24/1829-4/0639-сон)
(90-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2024 йил 24 июлдаги 23/12-сонли қарорига (рўйхат рақами 1829-4, 20.08.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2024 й., 10/24/1829-4/0639-сон)
(91-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2024 йил 24 июлдаги 23/12-сонли қарорига (рўйхат рақами 1829-4, 20.08.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2024 й., 10/24/1829-4/0639-сон)
(92-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2024 йил 24 июлдаги 23/12-сонли қарорига (рўйхат рақами 1829-4, 20.08.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2024 й., 10/24/1829-4/0639-сон)
93. Банк ва Марказий банк РЕПО битимининг биринчи қисми тузилган вақтдан бошлаб, ўз зиммаларига РЕПО битимининг иккинчи қисмини ижро этиш мажбуриятларини олади.
(94-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2024 йил 24 июлдаги 23/12-сонли қарорига (рўйхат рақами 1829-4, 20.08.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2024 й., 10/24/1829-4/0639-сон)
95. Банк РЕПО битимининг иккинчи қисмини муддатидан аввал ижро этиш ҳуқуқига эга. Ушбу ҳолда банк Марказий банкка буюртма беради.
96. Битимнинг иккинчи қисми бўйича мажбуриятлар банк томонидан бажарилмаган ёки нотўғри бажарилган ҳолда, Марказий банк битимнинг иккинчи қисми бўйича мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ҳуқуқига эга. Бунда, Марказий банк томонидан ликвидлиликни тақдим этиш мақсадида тузилган РЕПО битими бўйича сотиб олинган ДҚҚ Марказий банк тасарруфида, пул маблағлари эса банкда қолади.
Марказий банк томонидан ликвидлиликни олиб қўйиш мақсадида тузилган РЕПО битими бўйича сотилган ДҚҚ банк тасарруфида, пул маблағлари эса Марказий банкда қолади.
Юқоридаги ҳолларда Марказий банк зарар қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
(96-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 январдаги 37/3-сон қарори (рўйхат рақами 1829-5, 26.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., № 10/26/1829-5/0078)
97. Марказий банк, битимнинг иккинчи қисми бўйича мажбуриятларни банк томонидан бажарилмаган ёки нотўғри бажарилганидан сўнг, битимнинг биринчи қисми бўйича сотиб олинган ДҚҚни иккиламчи бозорда сотиши мумкин.
(98-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 4 декабрдаги 26/5-сонли қарорига (рўйхат рақами 1829-3, 10.12.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2020 й., 10/20/1829-3/1628-сон)
99. Дилерлар РЕПО битимининг иккинчи қисми ижро муддати унинг Марказий банк билан дилерлик функциясини бажариш бўйича тузган шартномаси амал қилиш муддатидан ўтадиган РЕПО битимларини туза олмайди.
100. Дилерлар амалдаги РЕПО битимининг шартларига РЕПО битимининг иккинчи қисми ижро муддати унинг Марказий банк билан дилерлик функциясини бажариш бўйича тузган шартномасининг амал қилиш муддатидан ўтадиган ҳолда ўзгартиришларни киритиши мумкин эмас.
101. Марказий банк билан дилерлик функцияларини бажариш бўйича шартнома бекор қилинганда:
ушбу тўғрисида Савдо тизими Марказий банкдан тегишли хабарнома олган кундан кейин ўтказиладиган биринчи савдо куни амалдаги РЕПО битимларининг иккинчи қисми бажарилиши шарт ҳисобланади.
Ҳисоб-китоблари Т_n кодли РЕПО битимлари, агар ушбу РЕПО битимининг биринчи қисми ижро этилмаган бўлса, бекор қилинади.
102. РЕПО битимини тузиш ва ижро этиш ҳамда РЕПО битими бўйича қолдиқ мажбуриятларни тартибга солиш билан боғлиқ низолар белгиланган тартибда ҳал қилинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 9-боби.
103. Марказий банк дилерларга ва Савдо тизимига РЕПО битимини тузиш ва ижро этиш билан боғлиқ қўшимча киритилган шартлар ва чеклашларни, уларнинг амал қилинишидан 7 кун аввал жўнатади.
104. Марказий банк қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Марказий банк РЕПО битими қатнашчилари рўйхатига чеклашлар киритиши ҳамда айрим дилерларни РЕПО битими тузишда иштирок этишини тўхтатиб қўйиши мумкин.
(104-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни.
105. Тузилган РЕПО битимларининг биринчи ва иккинчи қисми ижро натижасида пул маблағлари ва ДҚҚга оид вужудга келган дилерларнинг мажбуриятлари ДҚҚни олди-сотди операциялари бўйича савдо иштирокчиларининг якуний нетто-мажбуриятлари ҳисоб-китобига киритилади.
106. РЕПО битими томонларининг келишувига мувофиқ таъминотга киритилган ДҚҚнинг бозор нархи ўзгариши муносабати билан РЕПО битимининг томонлари ДҚҚ билан ёки пул шаклида олдиндан тўловни амалга ошириши мумкин.