toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ЛОЙИҲА-ТАДҚИҚОТ ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2008 ЙИЛ 29 АПРЕЛДАГИ ПҚ-847-СОН ҚАРОРИ)
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 29 апрелдаги ПҚ-847-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 10 июнь,
120-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 июндаги 120-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Архитектура ва қурилиш соҳасидаги ишларни ташкил этиш ва назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 27 апрелдаги 165-сон қарорининг 4-банди, шунингдек қарорга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 августдаги 571-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 781-модда)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институтини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 6 февралдаги 14-сон қарорига 6-илованинг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 24-25-сон, 223-модда; 2017 й., 31-сон, 781-модда)