1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.01.00 Умумий қоидалар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Энергетика]
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ «ЎЗДАВЭНЕРГОНАЗОРАТ» БОШЛИҒИНИНГ
БУЙРУҒИ
ЭНЕРГЕТИКА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИДА ХОДИМЛАР БИЛАН ИШЛАШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 28 майда 1178-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 21 декабрдаги 31-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3404, 22.12.2022 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сонли қарори билан тасдиқланган Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўздавэнергоназорат» инспекцияси) тўғрисидаги низомга асосан буюраман:
1. «Ўздавэнергоназорат» агентлигининг 2002 йил 10 сентябрдаги 433-сон буйруғи билан тасдиқланган «Энергетика ишлаб чиқариш корхоналарида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидалари»га (2002 йил 4 октябрь, рўйхат рақами 1178 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил, 19-сон) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.