Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг тузилмасини такомиллаштириш ва суд-ҳуқуқ ислоҳотларини янада чуқурлаштириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг
78-моддасига асосан:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг тузилмасига Олий суд раисининг ўринбосари лавозими киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг тузилиши ва штатлар бирлигининг сони
1 ва
2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Олий суди Ўзбекистон Республикаси Олий судининг харажатлар сметаси ва штат жадвалига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 6 февралдаги ПФ-3023-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонининг
1 ва
2-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.Худайбергенов зиммасига юклатилсин.