1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.15.00.00 Фуқаролик муомаласи қатнашчилари, товарлар, ишлар ва хизматларни индивидуаллаштириш воситалари / 03.15.01.00 Фирма номи;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.15.00.00 Фуқаролик муомаласи қатнашчилари, товарлар, ишлар ва хизматларни индивидуаллаштириш воситалари / 03.15.02.00 Товар белгиси (Хизмат кўрсатиш белгиси);
3.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.15.00.00 Фуқаролик муомаласи қатнашчилари, товарлар, ишлар ва хизматларни индивидуаллаштириш воситалари / 03.15.03.00 Товарнинг келиб чиқиш жойи;
4.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида («Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 19 сентябрдаги ЎРҚ-111-сонли Қонуни)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни)» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 19 сентябрдаги ЎРҚ-111-сонли Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 7 май,
89-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 майдаги 89-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 декабрдаги 322-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 50-сон, 649-модда)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 октябрдаги 856-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2019 й., 09/19/856/3890-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Патент божлари тўғрисидаги низомни ва Патент божлари ставкаларини тасдиқлаш ҳақида» 2006 йил 20 апрелдаги 65-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 4-сон, 26-модда) 2-иловада:
в) «Бож тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатни тақдим этиш муддатлари» устунининг 3.2-кичик бўлимидаги «Экспертиза қарори» сўзларидан кейин «ёки Апелляция кенгашининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаммага маълум товар белгилари рўйхатини эътироф этиш тўғрисидаги қарори» сўзлари қўшилсин;
«товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси, товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг ҳақиқийлигига қарши апелляциялар»;
иккинчи-учинчи хатбоши тегишли равишда учинчи-тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
в) «Божнинг вазифаси» ва «Бож тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатни тақдим этиш муддатлари» устунларидаги ва 6.5-кичик бўлимнинг номидаги «апелляциялар» сўзи «аризалар» сўзи билан алмаштирилсин.