ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
ҚОН БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛГАН КЎП МАРОТАБА ҚЎЛЛАНИЛИШИ ТАҚИҚЛАНГАН ТИББИЙ АНЖОМ ВА УСКУНАЛАР РЎЙХАТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 4 апрелда 1784-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2013 йил 28 январдаги 16-сонли «Қон ишлатиш билан боғлиқ бўлган кўп маротаба қўлланилиши тақиқланган тиббий буюм ва асбоблар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2422, 05.02.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 сентябрдаги «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида»ги ПФ-3923-сонли Фармони ва 2007 йил 2 октябрдаги «Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-700-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
1. Қон билан боғлиқ бўлган кўп маротаба ишлатиш тақиқланган тиббий анжом ва ускуналар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Соғлиқни сақлаш вазири Ф. НАЗИРОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 4 март,
91-сон
Соғлиқни сақлаш вазирининг 2008 йил 4 мартдаги 91-сон буйруғига ИЛОВА
Қон билан боғлиқ бўлган кўп маротаба қўлланилиши тақиқланган тиббий анжом ва ускуналар рўйхати