1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.07.00 Банк карталарининг эмиссияси ва улардан фойдаланган ҳолда операциялар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.04.00 Қимматли қоғозлар бозорида касб фаолияти / 07.24.04.07 Депозитарий;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.04.00 Қимматли қоғозлар бозорида касб фаолияти / 07.24.04.12 (Кучини йукотган) Қимматли қоғозлар бозорида бошқа фаолият турлари]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар;
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИНИНГ
ҚАРОРИ
Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида касбий фаолиятни амалга оширишига оид талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 12 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 9 июлдаги 308-сон қарори билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни (инвестиция институтларининг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини) лицензиялаш тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги 255-сонли қарорининг 2-банди ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази қарор қиладилар:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқаруви ва Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг 2014 йил 8 февралдаги 299-В-1, 2014-05-сонли қарори (рўйхат рақами 1782-1, 26.02.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 9-сон, 95-модда)
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киритилсин.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 23 февраль,
299-В-сон
Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази бош директори К. ТОЛИПОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 23 февраль,
2008-05-сон
Марказий банк Бошқаруви ҳамда Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Марказининг 2008 йил 23 февралдаги 299-В, 2008-05-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида касбий фаолиятни амалга оширишига оид талаблар тўғрисида
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 7 ноябрдаги ПҚ-726-сонли «Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида касбий фаолиятни амалга оширишига оид талабларни белгилаб беради.
Мазкур Низом давлат қимматли қоғозларига доир операцияларга татбиқ этилмайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг 2015 йил 22 августдаги 299-В-2, 2015-12-сонли қарори (рўйхат рақами 1782-2, 22.09.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 38-сон, 503-модда)
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
банк — қонунчиликда банк фаолияти деб ҳисобланадиган фаолият турлари мажмуини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан берилган лицензияси асосида амалга оширадиган тижорат ташкилоти бўлган юридик шахсдир;
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикасининг Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг 2015 йил 22 августдаги 299-В-2, 2015-12-сонли қарори (рўйхат рақами 1782-2, 22.09.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 38-сон, 503-модда)
2. Банк Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни олган вақтдан бошлаб қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида касбий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.
Бунда қимматли қоғозлар бозорида юқорида кўрсатилган касбий фаолиятни амалга ошириш учун алоҳида лицензия олиш талаб этилмайди.
II. Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида касбий фаолиятни амалга оширишига оид талаблар
3. Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида касбий фаолияти, агар ушбу Низомда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, қонун ҳужжатларида ушбу фаолият турларига ўрнатилган талабларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади.
31. Банк томонидан қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида касбий фаолиятни амалга оширишда банк ҳар бир мижознинг қимматли қоғозлари ва пул маблағлари ҳисобини юритиши, қимматли қоғозларга доир битимлар ва операцияларни мижоз билан тузилган шартномага мувофиқ амалга ошириши, тузилган битимлар ва амалга оширилган операциялар тўғрисида унга ҳисобот бериши шарт.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг 2015 йил 22 августдаги 299-В-2, 2015-12-сонли қарорига (рўйхат рақами 1782-2, 22.09.2015 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 38-сон, 503-модда)
4. Банкда инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида касбий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ банк операциялари бўйича жавобгарлик юклатилган таркибий бўлинма (кейинги ўринда — бўлинма) бўлиши лозим.
6. Бўлинманинг ходимлари қонунчиликда белгиланган тартибда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан берилган қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи малака аттестатига эга бўлиши лозим. Бунда, мазкур бўлинма раҳбари бўлган ходим қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи I тоифали малака аттестатига эгалик қилиши лозим.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг 2015 йил 22 августдаги 299-В-2, 2015-12-сонли қарори (рўйхат рақами 1782-2, 22.09.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 38-сон, 503-модда)
7. Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи малака аттестатини олиш учун ўтказиладиган аттестация тартиби қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ўрнатилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг 2015 йил 22 августдаги 299-В-2, 2015-12-сонли қарори (рўйхат рақами 1782-2, 22.09.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 38-сон, 503-модда)
8. Банк томонидан инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида қимматли қоғозлар билан амалга оширилган битимлар бўйича ҳужжатларни бўлинма ходимлари имзолашлари (виза қўйишлари) лозим.
11. Банклар қимматли қоғозларга доир биржадан ташқари битимларни рўйхатга олишда биржадан ташқари битимларнинг рўйхатини юритиш талабларига риоя қилишлари ҳамда рўйхатга олинган битимлар юзасидан қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига қонунчиликда белгиланган тартибда ахборот тақдим этишлари лозим.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг 2015 йил 22 августдаги 299-В-2, 2015-12-сонли қарори (рўйхат рақами 1782-2, 22.09.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 38-сон, 503-модда)
III. Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида фаолият юритувчи банк томонидан ахборотни ошкор қилиш
12. Инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш банк томонидан қонунчиликда ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
13. Банклар инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида касбий фаолиятни амалга ошириш жараёнида банк сири тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилишлари лозим ҳамда хизматда фойдаланиладиган ахборотга эга бўлиб, бу ахборотдан битимлар тузиш учун фойдаланиш ва ушбу ахборотни битимлар тузиш учун учинчи шахсларга берилиши тақиқланади.
14. Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида фаолият юритувчи банкдан, улар томонидан амалга оширилган қимматли қоғозлар билан операциялар ва битимлар бўйича ахборотни қонунчиликда белгиланган тартибда талаб қилиш ва олиш ҳуқуқига эга.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг 2015 йил 22 августдаги 299-В-2, 2015-12-сонли қарори (рўйхат рақами 1782-2, 22.09.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 38-сон, 503-модда)
IV. Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида фаолият юритувчи банкларнинг фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш
16. Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчиси ва инвестиция консультанти сифатидаги касбий фаолиятини назорат қилиш ва тартибга солиш функцияси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан биргаликда амалга оширилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг 2015 йил 22 августдаги 299-В-2, 2015-12-сонли қарори (рўйхат рақами 1782-2, 22.09.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 38-сон, 503-модда)
17. Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида фаолият юритувчи банк томонидан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги ҳақида ахборот келиб тушганда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўришга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига чоралар кўриш учун маълумотлар юбориш ҳуқуқига эга.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг 2015 йил 22 августдаги 299-В-2, 2015-12-сонли қарори (рўйхат рақами 1782-2, 22.09.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 38-сон, 503-модда)
18. Мазкур Низом талаблари ижроси бўйича назорат Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг 2015 йил 22 августдаги 299-В-2, 2015-12-сонли қарори (рўйхат рақами 1782-2, 22.09.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 38-сон, 503-модда)
19. Мазкур Низом талабларини бузган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1741-моддаси.