Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида» 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда ҳудудий соғлиқни сақлаш муассасаларининг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш, аҳолига, айниқса қишлоқ жойларда яшовчи аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлиги ва сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази тўғрисидаги Низом ва унинг тузилмаси 1 ва 1а-иловаларга мувофиқ;
Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази тўғрисидаги Низом ва унинг тузилмаси 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ;
Вилоят тиббий диагностика маркази тўғрисидаги Низом ва унинг тузилмаси 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ;
Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси тўғрисидаги Низом ва унинг тузилмаси 4 ва 4а-иловаларга мувофиқ;
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 997-модда)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.06.00 Ижтимоий ва бошқа соҳаларни молиялаштириш;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.08.00.00 Ғазначилик;
Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг фаолияти аралаш тарзда — Давлат бюджети маблағлари, ўз даромадлари ва жалб қилинадиган манбалар (грантлар, ҳомийлик маблағлари ва бошқалар) ҳисобига молиялаштирилади;
Вилоят тиббий диагностика марказининг фаолияти пулли консультация-диагностика хизматлари кўрсатишдан олинадиган ўз даромадлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси ва қишлоқ врачлик пунктларининг фаолияти Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.
Бунда бюджет маблағлари марказларга белгиланган тартибда ажратилади, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларининг аҳолининг имтиёзга эга бўлган тоифаларига тиббий ёрдам кўрсатиш, марказларни асбоб-ускуналар ва техника билан жиҳозлаш, шунингдек бюджет маблағлари ҳисобига мукаммал таъмирлаш харажатларига ҳақ тўлаш эса Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларини, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларини, вилоят тиббий диагностика марказларини, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларини ва қишлоқ врачлик пунктларини ташкил этиш бўйича ташкилий, молиявий ва бошқа тадбирлар бажарилишини таъминласинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
марказлар фаолияти мониторингини тизимли асосда олиб борсин ва мавжуд муаммоларни тезкорлик билан ҳал этсин;
тармоқни ривожлантириш республика дастурларида вилоят кўп тармоқли тиббиёт ва диагностика марказларининг фаолиятини ташкил этиш ва уларни моддий-техник жиҳатдан жиҳозлаш, марказларни ривожлантиришга инвестициялар, грантлар ва молиялаштиришнинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбаларини жалб этиш чора-тадбирларини устувор асосда назарда тутсин;
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.04.00 Соғлиқни сақлаш муассасаларини, аҳолини медикаментлар, дори-дармон воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш. Дорихона]
марказлар фаолияти аниқ мувофиқлаштирилишини ва улар томонидан диагностика ва беморларни даволашнинг ягона стандартларига риоя қилиниши, даволаш-профилактика муассасалари амалиётига замонавий тиббиёт технологиялари, бошқаришнинг иқтисодий методлари, аҳолига тиббий хизмат кўрсатишнинг илғор ташкилий шакллари ва усуллари жорий этилиши устидан назоратни таъминласин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
Амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳар чоракда, чоракдан кейинги ойнинг 10-кунигача Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 18 март,
48-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 18 мартдаги 48-сон қарорига 1-ИЛОВА
Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази фаолиятини ташкил этиш ва молиялаштириш тартибини белгилайди.
Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида» 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сон Фармонига мувофиқ фаолият кўрсатиб турган вилоят касалхоналари ва айрим ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари базасида ташкил этилади ҳамда аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган стационар, амбулатория консультатив-диагностика тиббиёт хизмати кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасаси ҳисобланади.
2. Марказ давлат муассасаси шаклида ташкил этилади, мустақил юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, ўз номи ёзилган муҳрга, шунингдек ўзининг фаолияти учун зарур бўлган бошқа атрибутларга эга бўлади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
Марказ тиббиёт ва фармацевтика кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун клиник, ўқув базаси ҳисобланади.
3. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига ва бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
4. Марказ фаолиятнинг барча соҳаларидаги ўз муносабатларини Марказнинг мақсади ва фаолиятига мувофиқ юридик ва жисмоний шахслар билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилган шартномалар асосида амалга оширади.
5. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт марказига ҳам татбиқ этилади.
II. Марказнинг мақсади ва вазифалари
6. Қуйидагилар марказни ташкил этиш ва унинг фаолияти мақсади ҳисобланади:
аҳолининг касалликларнинг асосий йўналишлари (режали хирургия, терапия, кардиология, оториноларингология ва бошқалар) бўйича ихтисослаштирилган, юқори технологияли диагностика, даволаш ва профилактика тиббий ёрдами кўрсатишга бўлган эҳтиёжини қондириш;
вилоят тиббиёт муассасаларида тиббий хизматлар кўрсатишнинг замонавий методлари ва технологиялари жорий этилишини методик таъминлаш.
7. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
беморларни текшириш, уларга юқори малакали тиббий-консультатив ёрдам кўрсатиш;
беморларга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган клиник стандартларга мувофиқ юқори малакали ихтисослаштирилган стационар ёрдам кўрсатиш;
туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари мутахассисларига консультатив ва ташкилий-методик ёрдам кўрсатиш;
маъмурий ҳудуд даволаш-профилактика муассасалари амалиётига замонавий тиббий технологияларни ва бошқаришнинг иқтисодий методларини жорий этиш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
тиббиёт ходимларини ва фармацевтика кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда қатнашиш;
8. Белгиланган мақсадларга эришиш ва юкланган вазифаларни бажариш учун Марказ қонунчиликда белгиланган тартибда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
ўзининг балансига берилган давлат мулкидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш;
асосий воситаларни ижарага олиш ёки ижарага бериш, кредитларни, қарз маблағларни, грантларни ва бошқа молиявий ёрдамни жалб қилиш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
бюджет маблағлари ва пулли тиббий хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар доирасида Марказ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш миқдорларини мустақил равишда белгилаш;
илмий тадқиқотлар ўтказишга Давлат бюджетидан грантлар олиш учун танловларда қатнашиш;
хўжалик фаолиятини амалга ошириш жараёнида яратилган интеллектуал мулк объектларига муаллифлик ҳуқуқларини олиш ва улардан фойдаланиш;
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.04.00 Соғлиқни сақлаш бўйича битимлар]
қонунчиликка ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ хорижий юридик шахслар билан илмий ва илмий-техникавий ҳамкорликни амалга ошириш;
(8-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
қонунчиликка, Марказ фаолияти мақсадларига ва фаолияти предметига зид бўлмаган фаолиятнинг бошқа турларини амалга ошириш.
(8-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
9. Марказ кўрсатиладиган пулли тиббий хизматларнинг, амалга ошириладиган ишларнинг барча турларига тарифлар ва нархларни мустақил равишда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва тегишли молия органлари билан келишган ҳолда белгилашга ҳақли.
10. Марказ:
аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиши:
текин асосда — давлат томонидан қўллаб-қувватлашга муҳтож, имтиёзга эга бўлган шахсларга (ушбу Низомга илова), шунингдек амбулатория ёрдами кўрсатиши;
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.01.00 Умумий масалалар]
Марказ ходимларига қонунчиликда назарда тутилган меҳнатни ташкил этиш ва унга ҳақ тўлаш, техника хавфсизлиги, ижтимоий таъминот ва муайян ижтимоий муҳофаза шартларини кафолатлаши;
(10-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Марказнинг моддий-техника базасини замонавий тиббиёт техникаси ва технологиялари билан мустаҳкамлаши ва ривожлантириши;
мол-мулкдан белгиланган мақсадларда фойдаланиши, уларнинг сақланишини таъминлаши;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.01.00 Умумий қоидалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.05.00 Молиявий ҳисобот]
қонунчиликка мувофиқ бухгалтерия ва статистика ҳисобини, ҳисоботни юритиши шарт.
(10-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
* Зарурият бўлганда Марказ раҳбари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тасдиқлаш учун Марказнинг тузилмасига ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.
12. Марказга раҳбарликни тегишли маъмурий ҳудуд ҳокимининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бош врач амалга оширади.
13. Бош врач ўринбосарларга эга бўлади. Марказ бош врачининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири билан келишган ҳолда Марказ бош врачи томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
14. Марказ бош врачи белгиланган тартибда Марказ фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, ишларни ташкиллаштиради, Марказ номидан ишончномасиз иш кўради, барча ташкилотларда унинг манфаатларини ифодалайди, Марказ мол-мулкини тасарруф этади, шартномалар, шу жумладан меҳнат шартномалари тузади, ишончномалар беради, банкларда ҳисоб рақамлари очади, молиявий маблағларни тасарруф этиш ҳуқуқидан фойдаланади, штатларни тасдиқлайди, буйруқлар чиқаради ва Марказ фаолиятининг натижалари учун шахсан жавоб беради.
15. Марказ бош врачи бўлмаган ҳолларда унинг вазифаларини соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органи билан келишган ҳолда унинг ўринбосарларидан бири бажаради.
16. Марказнинг молиявий-хўжалик фаолияти қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
17. Марказ фаолиятининг мақсадларига мувофиқ ўз мол-мулкига эгалик қилади, улардан фойдаланади ва уларни тасарруф этади, бунда бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлардан самарали фойдаланилишини таъминлайди.
18. Марказнинг мол-мулки асосий воситалар, шунингдек бошқа моддий бойликлар ва молиявий ресурслардан иборат бўлади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.01 Умумий қоидалар]
19. Марказ вақтинча фойдаланилмаётган биноларни шартнома асосида, тушган маблағлардан Марказни ривожлантириш учун фойдаланган ҳолда ижарага бериш, шунингдек асбоб-ускуналарни ва мол-мулкни қонунчиликда назарда тутилган тартибда балансдан чиқариш ҳуқуқига эга.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.06.00 Молиялаштиришнинг бошқа манбалари]
20. Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар Марказни молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
21. Марказни молиялаштириш аралаш тарзда — Давлат бюджети маблағлари (тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ қонунчиликда белгиланган тартибда) Марказнинг ўз даромадлари ва жалб қилинадиган манбалар (грантлар, ҳомийлик маблағлари ва бошқалар) ҳисобига амалга оширилади.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Бунда бюджет маблағлари Марказга белгиланган тартибда ажратилади, аҳолининг имтиёзга эга бўлган тоифаларига тиббий ёрдам кўрсатиш, марказларни асбоб-ускуналар ва техника билан жиҳозлаш, шунингдек бюджет маблағлари ҳисобига мукаммал таъмирлаш харажатларига ҳақ тўлаш эса Ғазначиликнинг ҳудудий бўлинмалари орқали амалга оширилади.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.01.00 Умумий қоидалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.05.00 Молиявий ҳисобот]
22. Марказ қонунчиликда белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритади, уларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига Давлат статистика қўмитасига тақдим этади, ҳужжатларнинг сақланиши ва келишилган рўйхат бўйича уларнинг давлат томонидан сақлашга берилиши учун жавоб беради.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
23. Марказнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш ва текшириш соғлиқни сақлаш, солиқ ва молия органлари, улар ваколатлари доирасида бошқа давлат органлари, шунингдек аудиторлик ташкилотлари томонидан, улар билан тузилган шартномалар асосида қонунчиликда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
VII. Якунловчи қоидалар
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар]
24. Марказ давлат тасарруфидан чиқарилмайди ва хусусийлаштирилмайди.
25. Марказни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази тўғрисидаги Низомга ИЛОВА
Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзга эга бўлган шахслар рўйхати
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
4. 1941 — 1945 йиллардаги уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва уруш қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
9. Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг аъзолари.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
10. Ижтимоий аҳамиятга эга касалликларга чалинган шахслар.
11. Чақирув комиссиялари йўлланмалари бўйича 15—17 ёшдаги ўсмирлар ва чақириқ ёшидаги (18—27 ёшар) шахслар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 18 мартдаги 48-сон қарорига 1а-ИЛОВА
Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази тузилмаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 18 мартдаги 48-сон қарорига 2-ИЛОВА
Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази фаолиятини ташкил этиш ва молиялаштириш тартибини белгилайди.
Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида» 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сон Фармонига мувофиқ фаолият кўрсатиб турган вилоят болалар касалхоналари базасида ташкил этилади ҳамда болаларга юқори малакали ихтисослаштирилган стационар, амбулатория консультатив-диагностика хизмати кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасаси ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар]
2. Марказ давлат муассасаси шаклида ташкил этилади, мустақил юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, ўз номи ёзилган муҳрга, шунингдек ўзининг фаолияти учун зарур бўлган бошқа атрибутларга эга бўлади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
Марказ тиббиёт ва фармацевтика кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун клиник, ўқув базаси ҳисобланади.
3. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари ва бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари ва фармойишларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
4. Марказ фаолиятнинг барча соҳаларидаги ўз муносабатларини Марказнинг мақсади ва фаолиятига мувофиқ юридик ва жисмоний шахслар билан қонунчиликда белгиланган тартибда тузилган шартномалар асосида амалга оширади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
5. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига ҳам татбиқ этилади.
II. Марказнинг мақсади ва вазифалари
6. Қуйидагилар марказни ташкил этиш ва унинг фаолияти мақсади ҳисобланади:
болаларнинг касалликларнинг асосий йўналишлари (режали хирургия, педиатрия, кардиоревматология, отоларингология ва бошқалар) бўйича ихтисослаштирилган, юқори технологияли диагностика, даволаш ва профилактика тиббий ёрдами кўрсатишга бўлган эҳтиёжини қондириш;
вилоят болалар тиббиёт муассасаларида тиббий хизматлар кўрсатишнинг замонавий методлари ва технологиялари жорий этилишини методик таъминлаш.
7. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
болаларни текшириш, уларга юқори малакали тиббий-консультатив ёрдам кўрсатиш;
болаларга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган стандартларга мувофиқ юқори малакали ихтисослаштирилган стационар ёрдам кўрсатиш;
туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари мутахассисларига консультатив ва ташкилий-методик ёрдам кўрсатиш;
маъмурий ҳудуд даволаш-профилактика муассасалари амалиётига замонавий тиббий технологияларни ва бошқаришнинг иқтисодий методларини жорий этиш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
тиббиёт ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда қатнашиш;
8. Белгиланган мақсадларга эришиш ва юкланган вазифаларни бажариш учун Марказ қонунчиликда белгиланган тартибда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
ўзининг балансига берилган давлат мулкидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш;
асосий воситаларни ижарага олиш ёки ижарага бериш, кредитларни, қарз маблағларни, грантларни ва бошқа молиявий ёрдамни жалб қилиш;
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
бюджет маблағлари ва пулли тиббий хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар доирасида Марказ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш миқдорларини қонунчиликка мувофиқ мустақил равишда белгилаш;
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
болалар касалликлари бўйича илмий тадқиқотлар ўтказишга Давлат бюджетидан грантлар олиш учун танловларда қатнашиш;
хўжалик фаолиятини амалга ошириш жараёнида яратилган интеллектуал мулк объектларига муаллифлик ҳуқуқларини олиш ва улардан фойдаланиш;
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.04.00 Соғлиқни сақлаш бўйича битимлар]
қонунчиликка ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ хорижий юридик шахслар билан илмий ва илмий-техникавий ҳамкорликни амалга ошириш;
(8-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
қонунчиликка, Марказ мақсадларига ва фаолияти предметига зид бўлмаган фаолиятнинг бошқа турларини амалга ошириш.
(8-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
9. Марказ кўрсатиладиган пулли тиббий хизматларнинг, амалга ошириладиган ишларнинг барча турларига тарифлар ва нархларни мустақил равишда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва тегишли молия органлари билан келишган ҳолда белгилашга ҳақли.
10. Марказ:
текин асосда — болаларга юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиши;
Марказ ходимларига қонунчиликlf назарда тутилган меҳнатни ташкил этиш ва унга ҳақ тўлаш, техника хавфсизлиги, ижтимоий таъминот ва муайян ижтимоий муҳофаза шартларини кафолатлаши;
(10-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Марказнинг моддий-техника базасини замонавий тиббиёт техникаси ва технологиялари билан мустаҳкамлаши ва ривожлантириши;
мол-мулкдан белгиланган мақсадларда фойдаланиши, уларнинг сақланишини таъминлаши;
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
қонунчиликка мувофиқ бухгалтерия ва статистика ҳисобини, ҳисоботни юритиши шарт.
(10-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
* Зарурият бўлганда Марказ раҳбари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тасдиқлаш учун Марказнинг тузилмасига ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
12. Марказга раҳбарликни тегишли маъмурий ҳудуд ҳокимининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бош врач амалга оширади.
13. Бош врач ўринбосарларга эга бўлади. Марказ бош врачининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири билан келишган ҳолда Марказ бош врачи томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
14. Марказ бош врачи белгиланган тартибда Марказ фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, ишларни ташкиллаштиради, Марказ номидан ишончномасиз иш кўради, барча ташкилотларда унинг манфаатларини ифодалайди, Марказ мол-мулкини тасарруф этади, шартномалар, шу жумладан меҳнат шартномалари тузади, ишончномалар беради, банкларда ҳисоб рақамлари очади, молиявий маблағларни тасарруф этиш ҳуқуқидан фойдаланади, штатларни тасдиқлайди, буйруқлар чиқаради ва Марказ фаолиятининг натижалари учун шахсан жавоб беради.
15. Марказ бош врачи бўлмаган ҳолларда унинг вазифаларини соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органи билан келишган ҳолда унинг ўринбосарларидан бири бажаради.
16. Марказнинг молия-хўжалик фаолияти қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
17. Марказ фаолиятининг мақсадларига мувофиқ ўз мол-мулкига эгалик қилади, улардан фойдаланади ва уларни тасарруф этади, бунда бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлардан самарали фойдаланилишини таъминлайди.
18. Марказнинг мол-мулки асосий воситалар, шунингдек бошқа моддий бойликлар ва молиявий ресурслардан иборат бўлади.
19. Марказ вақтинча фойдаланилмаётган биноларни шартнома асосида, тушган маблағлардан Марказни ривожлантириш учун фойдаланган ҳолда ижарага бериш, шунингдек асбоб-ускуналарни ва мол-мулкни қонунчиликда назарда тутилган тартибда балансдан чиқариш ҳуқуқига эга.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.06.00 Молиялаштиришнинг бошқа манбалари]
20. Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар Марказни молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
21. Марказни молиялаштириш тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ қонунчиликда белгиланган тартибда Давлат бюджети маблағлари ҳисобига, унинг харажатларига ҳақ тўлаш эса Ғазначиликнинг ҳудудий бўлинмалари орқали амалга оширилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.01.00 Умумий қоидалар]
22. Марказ қонунчиликда белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритади, уларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳамда Давлат статистика қўмитасига тақдим этади, ҳужжатларнинг сақланиши ва келишилган рўйхат бўйича уларнинг давлат томонидан сақлашга берилиши учун жавоб беради.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
23. Марказнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш ва текшириш соғлиқни сақлаш, солиқ ва молия органлари, ўз ваколатлари доирасида бошқа давлат органлари, шунингдек аудиторлик ташкилотлари томонидан, улар билан тузилган шартномалар асосида қонунчиликда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
VII. Якунловчи қоидалар
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар]
24. Марказ давлат тасарруфидан чиқарилмайди ва хусусийлаштирилмайди.
25. Марказни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 18 мартдаги 48-сон қарорига 2а-ИЛОВА
Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази тузилмаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 18 мартдаги 48-сон қарорига 3-ИЛОВА
Вилоят тиббий диагностика маркази тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом вилоят тиббий диагностика маркази фаолиятини ташкил этиш ва молиялаштириш тартибини белгилайди.
Вилоят тиббий диагностика маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида» 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сон Фармонига мувофиқ, фаолият кўрсатиб турган вилоят диагностика маркази базасида ташкил этилади ҳамда аҳолига консультатив-диагностика хизмати кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасаси ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар]
2. Марказ давлат муассасаси шаклида ташкил этилади, мустақил юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, ўз номи ёзилган гербли муҳрга, шунингдек ўзининг фаолияти учун зарур бўлган бошқа атрибутларга эга бўлади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
Марказ тиббиёт кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун клиник, ўқув базаси ҳисобланади.
3. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари ва бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари ва фармойишларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
4. Марказ фаолиятнинг барча соҳаларидаги ўз муносабатларини Марказнинг мақсадлари ва фаолияти вазифаларига мувофиқ юридик ва жисмоний шахслар билан қонунчиликда белгиланган тартибда тузилган шартномалар асосида амалга оширади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
5. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси тиббий диагностика марказига ҳам татбиқ этилади.
II. Марказнинг мақсади ва вазифалари
6. Қуйидагилар Марказни ташкил этиш ва унинг фаолияти мақсади ҳисобланади:
касалликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларнинг олдини олиш;
замонавий юқори технологияли тиббий диагностика асбоб-ускуналаридан фойдаланган ҳолда аҳолига қулай консультатив-диагностика хизмати кўрсатиш.
7. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
касалларни тадқиқотларнинг замонавий, юқори технологияли асбобли ва лаборатория методлари ёрдамида текшириш;
тадқиқотлар ва комплекс диагностика хулосалари натижаларини бериш;
даволаш-диагностика жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида вилоят даволаш-профилактика муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
қонунчиликда тақиқланмаган ҳамда Марказ мақсадларига ва фаолияти предметига жавоб берадиган фаолиятнинг бошқа турларини амалга ошириш.
(7-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
III. Марказнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
8. Марказ аҳолига консультатив ва даволаш-диагностика хизматларини тўлов асосида кўрсатади.
9. Белгиланган мақсадларга эришиш ва юкланган вазифаларни бажариш учун Марказ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўзининг балансига берилган давлат мулкидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш;
асосий воситаларни ижарага олиш ёки ижарага бериш, кредитларни, қарз маблағларини, грантларни ва бошқа молиявий ёрдамни жалб қилиш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
бюджет маблағлари ва пулли тиббий хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар доирасида Марказ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш миқдорларини мустақил равишда белгилаш;
илмий тадқиқотлар ўтказишга давлат бюджетидан грантлар олиш учун танловларда қатнашиш;
хўжалик фаолиятини амалга ошириш жараёнида яратилган интеллектуал мулк объектларига муаллифлик ҳуқуқларини олиш ва улардан фойдаланиш;
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.04.00 Соғлиқни сақлаш бўйича битимлар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.06.00 Фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик]
қонунчиликка ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ хорижий юридик шахслар билан илмий ва илмий-техникавий ҳамкорликни амалга ошириш;
(9-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
қонунчиликка, Марказ мақсадларига ва фаолияти предметига зид бўлмаган фаолиятнинг бошқа турларини амалга ошириш.
(9-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
10. Марказ кўрсатиладиган пулли тиббий хизматларнинг, амалга ошириладиган ишларнинг барча турларига тарифлар ва нархларни мустақил равишда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва тегишли молия органлари билан келишган ҳолда белгилашга ҳақли.
11. Марказ:
аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиши;
аҳолига диагностика ва даволашнинг тасдиқланган стандартларига мувофиқ консультатив-диагностика ва даволаш ёрдами кўрсатилишини таъминлаши;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
Марказ ходимларини мунтазам равишда қайта тайёрлаши ва уларнинг малакасини ошириши;
ўз фаолияти соҳаси бўйича илғор иш тажрибани ўрганиши, умумлаштириши ва оммалаштириши;
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.01.00 Умумий масалалар]
Марказ ходимларига қонунчиликда назарда тутилган меҳнатни ташкил этиш ва унга ҳақ тўлаш, техника хавфсизлиги, ижтимоий таъминот ва муайян ижтимоий муҳофаза шартларини кафолатлаши;
(11-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Марказнинг моддий-техника базасини замонавий тиббиёт техникаси ва технологиялари билан мустаҳкамлаши ва ривожлантириши;
мол-мулкдан белгиланган мақсадларда фойдаланиши, уларнинг сақланишини таъминлаши;
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
қонунчиликка мувофиқ бухгалтерия ва статистика ҳисобини, ҳисоботни юритиши шарт.
(11-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
* Зарурият бўлганда Марказ раҳбари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида тасдиқлаш учун Марказнинг тузилмасига ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
13. Марказга раҳбарликни тегишли маъмурий ҳудуд ҳокимининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор амалга оширади.
14. Директор ўринбосарларга эга бўлади. Марказ директорининг ўринбосарлари соғлиқни сақлаш ҳудудий органи билан келишган ҳолда Марказ директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
15. Марказ директори белгиланган тартибда Марказ фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, ишларни ташкил этади, Марказ номидан ишончномасиз иш кўради, барча ташкилотларда унинг манфаатларини ифодалайди, Марказ мол-мулкини тасарруф этади, шартномалар, шу жумладан меҳнат шартномалари тузади, ишончномалар беради, банкларда ҳисоб рақамлари очади, молиявий маблағларни тасарруф этиш ҳуқуқидан фойдаланади, штатларни тасдиқлайди, буйруқлар чиқаради ва Марказ фаолиятининг натижалари учун шахсан жавоб беради.
16. Марказ директори бўлмаган ҳолларда унинг вазифаларини соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқармаси билан келишган ҳолда унинг ўринбосарлардан бири бажаради.
17. Марказнинг молия-хўжалик фаолияти қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
18. Марказ фаолият мақсадларига мувофиқ ўз мол-мулкига эгалик қилади, улардан фойдаланади ва уларни тасарруф этади, бунда бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлардан самарали фойдаланилишини таъминлайди.
19. Марказнинг мол-мулки асосий воситалар, шунингдек бошқа моддий бойликлар ва молиявий ресурслардан иборат бўлади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.01 Умумий қоидалар]
20. Марказ вақтинча фойдаланилмаётган биноларни шартнома асосида, тушган маблағлардан Марказни ривожлантириш учун фойдаланган ҳолда ижарага бериш, шунингдек асбоб-ускуналарни ва мол-мулкни қонунчиликда назарда тутилган тартибда балансдан чиқариш ҳуқуқига эга.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.13.00.00 Ҳомийлик]
21. Пулли консультация-диагностика хизматлари кўрсатишдан олинадиган тушумлар, корхоналарнинг, нодавлат жамоат ташкилотларининг хайрия ва ихтиёрий бадаллари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар Марказнинг даромад манбалари ҳисобланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
22. Марказ қонунчиликда белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритади, уларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ва Давлат статистика қўмитасига тақдим этади, ҳужжатларнинг сақланиши ва келишилган рўйхат бўйича уларнинг давлат томонидан сақлашга берилиши учун жавоб беради.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
23. Марказнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш ва текшириш соғлиқни сақлаш, солиқ ва молия органлари, ўз ваколатлари доирасида бошқа давлат органлари, шунингдек аудиторлик ташкилотлари томонидан, улар билан тузилган шартномалар асосида қонунчиликда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
24. Марказни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 18 мартдаги 48-сон қарорига 3а-ИЛОВА
Вилоят тиббий диагностика марказининг тузилмаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 18 мартдаги 48-сон қарорига 4-ИЛОВА
Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси фаолиятини ташкил этиш ва молиялаштириш тартибини белгилайди.
Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси (кейинги ўринларда Бирлашма деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида» 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сон Фармонига мувофиқ марказий туман (шаҳар) касалхонаси, кўп тармоқли марказий туман поликлиникаси (Тошкент шаҳрида) негизида ташкил этилади.
2. Бирлашма ўз фаолиятида икки томонлама — тегишли ҳудуд ҳокимлигига ва соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органига бўйсунади.
3. Бирлашма давлат муассасаси шаклида ташкил этилади, мустақил юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, ўз номи ёзилган гербли муҳрга, шунингдек ўз фаолияти учун зарур бўлган бошқа атрибутларга эга бўлади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
Бирлашма тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича клиник ўқув базаси ҳисобланади.
4. Бирлашма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига ва бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари ва фармойишларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
II. Бирлашманинг мақсади ва асосий вазифалари
5. Қуйидагилар Бирлашмани ташкил этиш ва фаолиятининг мақсади ҳисобланади:
ягона ташкилий-методик раҳбарликни ва аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат қилишни таъминлайдиган соғлиқни сақлаш бирламчи бўғинининг замонавий ташкилий тузилмасини яратиш;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
даволаш-профилактика, санитария-маърифий тадбирларни реабилитация қилувчи тиббий хизматларни амалга оширишда қишлоқ врачлик пунктларига, оилавий поликлиникаларга ва бошқа тиббиёт муассасаларига методологик ёрдам кўрсатишнинг сифат жиҳатидан янги даражасини ташкил этиш.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
касалликларнинг, энг аввало, юқумли ва вирусли касалликларнинг олдини олиш бўйича профилактика ишларини ҳамда таъсирчан чора-тадбирларни амалга ошириш;
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
аҳоли ўртасида оилада тиббий маданиятни ошириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ишларини ташкил этиш;
тиббиёт кадрларини жой-жойига қўйиш, улардан оқилона фойдаланиш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда уларни тарбиялаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш муассасаларини прогнозлаштириш, молиялаштириш ва уларнинг моддий-техника таъминотини ташкил қилиш.
LexUZ шарҳи
6-банднинг тўққизинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 декабрдаги 1039-сон қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
(6-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
7. Бирлашма белгиланган мақсадларга эришиш ва зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун қонунчиликда белгиланган тартибда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
ўзининг балансига берилган давлат мулкидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш;
асосий воситаларни ижарага олиш ёки ижарага бериш, грантларни ва бошқа молиявий ёрдамни жалб этиш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида Бирлашма ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда уларни моддий рағбатлантириш миқдорларини мустақил равишда белгилаш;
қонунчиликка, Бирлашма фаолиятининг мақсадлари ва предметига зид бўлмаган бошқа иш турларини амалга ошириш.
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
аҳолига бепул асосда юқори малакали консультация ҳамда даволаш-профилактик тиббий ёрдам кўрсатиши;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
беморларни замонавий талаблардаги сифат ва стандартлар даражасида диагностика қилиши ҳамда даволашни таъминлаши ва ривожлантириши;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
Бирлашма ходимларини мунтазам равишда қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга ошириши;
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.01.00 Умумий қоидалар. Меҳнат қонунчилик ҳужжатларининг амал қилиш доираси]
Бирлашма ходимлари учун меҳнатни ташкил этиш ва унга ҳақ тўлашнинг қонунчиликда белгиланган шартларини кафолатлаши, техника хавфсизлигини, ижтимоий таъминотни ва муайян ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаши;
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Бирлашманинг моддий-техника базасини замонавий тиббиёт техникаси ва технологиялари билан мустаҳкамлаши ва ривожлантириши;
мол-мулкдан мақсадли фойдаланиши, унинг сақланишини таъминлаши;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.01.00 Умумий қоидалар]
қонунчиликка мувофиқ бухгалтерия ҳисобини ва статистик ҳисобни ҳамда ҳисоботларни юритиши шарт.
(8-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
* Зарурият бўлганда Бирлашма раҳбари кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида тасдиқлаш учун Бирлашманинг тузилмасига ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича тегишли ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармасига белгиланган тартибда таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.
(изоҳ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
10. Қуйидагилар Бирлашманинг асосий таркибий бўлинмалари ҳисобланади:
туманлар (шаҳарлар)да — шошилинч тиббий ёрдам бўлимига эга бўлган марказий туман (шаҳар) касалхонаси, кўп тармоқли марказий туман (шаҳар) поликлиникаси, қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий поликлиникалар (шаҳарларда), диспансерлар, акушерлик комплекслари, ихтисослаштирилган касалхоналар, хусусий тиббиёт муассасалари;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Тошкент шаҳрида — кўп тармоқли марказий туман поликлиникаси, оилавий поликлиникалар, диспансерлар (бемор ўринлари фондисиз), чақалоқлар уйлари, хусусий тиббиёт муассасалари.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
11. Бирлашмага раҳбарликни тегишли вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокимининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Бирлашма бошлиғи — марказий туман (шаҳар) касалхонаси бош врачи, Тошкент шаҳрида эса — Бирлашма бошлиғи амалга оширади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
12. Туманлар (шаҳарлар)даги Бирлашма бошлиғи кўп тармоқли марказий туман (шаҳар) поликлиникаси мудири — амбулатория-поликлиника ёрдами бўйича ўринбосарга эга бўлади. Бирлашма бошлиғининг ўринбосари Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари билан келишган ҳолда Бирлашма бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
13. Бирлашма бошлиғи белгиланган тартибда Бирлашма фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, ишларни ташкил қилади, Бирлашма номидан ишончномасиз иш олиб боради, барча ташкилотларда унинг манфаатларини ифодалайди, Бирлашма мол-мулкини тасарруф этади, шартномалар, шу жумладан меҳнат шартномалари тузади, ишончномалар беради, банкларда ҳисоб рақамлари очади, молиявий маблағларни тасарруф этиш ҳуқуқидан фойдаланади, штатларни тасдиқлайди, буйруқлар чиқаради ҳамда Бирлашма фаолияти натижалари учун шахсан жавоб беради.
14. Бирлашма бошлиғи бўлмаганда унинг вазифасини ўринбосар бажаради.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
15. Бирлашманинг молия-хўжалик фаолияти қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.02.00 Мулк ҳуқуқининг вужудга келиши ва унинг бекор бўлиши]
16. Бирлашма ўз мол-мулкига эгалик қилади, ундан фаолияти мақсадларига мувофиқ фойдаланади ва уни тасарруф этади, шу билан бирга бюджет маблағлари ҳамда бюджетдан ташқари маблағлардан самарали фойдаланилишини таъминлайди.
17. Бирлашма мол-мулки асосий фондлардан, шунингдек бошқа моддий бойликлардан ва молиявий ресурслардан иборат бўлади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.01 Умумий қоидалар]
18. Бирлашма вақтинча фойдаланилмаётган хоналарни, улардан аҳолига тиббий ёрдам ва хизматлар кўрсатиш учун фойдаланиш мақсадида, шартнома асосида ижарага бериш, шунингдек асбоб-ускуналар ва мол-мулкни амалдаги қонунчиликда назарда тутилган тартибда балансдан чиқариш ҳуқуқига эга.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.13.00.00 Ҳомийлик;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
19. Давлат бюджети маблағлари, хайрия эҳсонлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар Бирлашмани молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
21. Бирлашманинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
22. Бирлашмани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 18 мартдаги 48-сон қарорига 4а-ИЛОВА
(4а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 997-модда)
(5а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 997-модда)