1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.10.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ ва кўмир саноати);
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.04.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш. Фойдаланиш турлари / 11.04.04.02 Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ер ости бойликлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
«СИҚИШ КОМПРЕССОР СТАНЦИЯСИ ҚУРИШ БИЛАН ПОМУҚ КОНИНИ ОБОД ҚИЛИШНИ ЯКУНЛАШ» ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
LexUZ шарҳи
Мазкур қарорга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 5 июндаги ПҚ-884-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 18 декабрдаги «Сиқиш компрессор станцияси қуриш билан помуқ конини обод қилишни якунлаш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-749-сонли қарорига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўзгартиришлар киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Помуқ конидан газ конденсатини қазиб олиш самарадорлигини ошириш, газ ва конденсат қолдиқлари захираларини янада тўлиқ чиқариб олиш, товарбоп газнинг стандарт талабларига мос сифатини таъминлаш мақсадида:
1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
«Сиқиш компрессор станцияси қуриш билан Помуқ конини обод қилишни якунлаш» инвестиция лойиҳасининг (кейинги матнларда «Лойиҳа» деб юритилади) дастлабки техник-иқтисодий асослари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 февралдаги 68-ф-сонли фармойиши билан тасдиқланган;
«Ўзбекнефтгаз» МХК томонидан танлов савдолари ўтказилган ва асосий технологик ускуналарни олиб келиш учун жами эквиваленти 45,5 млн. долларга тенг (27,7 млн. евро ва 6,8 млн. доллар) миқдорда шартномалар тузилган;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.06 Кредитлашнинг бошқа турлари]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
мазкур Лойиҳани амалга ошириш учун «Ўзбекнефтгаз» МХКга 21,0 млн. доллар миқдорида кредит бериш шартлари Корея тараққиёт банки билан келишиб олинган.
2. Белгилансинки, Лойиҳани молиялаштириш:
«Ўзбекнефтгаз» МХКнинг эквиваленти 20,02 млн. долларга тенг шахсий маблағлари ҳисобидан;
1 йил имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, муддати 6 йил бўлган, қайта молиялаштирувчи банкнинг 1,0 %ли маржасини қўшганда йиллик 7,0 %ли ставка билан «Ўзсаноатқурилишбанк» АК орқали қайта молиялаштириладиган 20,6 млн. доллар миқдоридаги Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредити ҳисобидан;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.06 Кредитлашнинг бошқа турлари]
1,5 йил имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, муддати 5 йил бўлган, йиллик Либор + 0,6 %ли ставка билан «Ўзбекистон — Корея тараққиёт банки» орқали бериладиган 21 млн. доллар миқдоридаги Корея тараққиёт банки кредити ҳисобидан амалга оширилади.
«Ўзбекнефтгаз» МХК қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишга ҳамда Лойиҳани амалга оширишга масъул бўлган қарз олувчи ва ижро этувчи орган ҳисобланади. Кредитларни узиш ва уларга фоизларни тўлаш билан боғлиқ сарф-харажатлар «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг валюта маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
3. Қуйидагилар:
«Сиқиш компрессор станцияси қуриш билан Помуқ конини обод қилишни якунлаш» лойиҳаси ТИАнинг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1-иловага* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда Корея тараққиёт банки кредитлари бўйича асосий қарзни узиш ва фоизлар тўлашнинг прогноз жадваллари 2 ва 3-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.01.00 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.05 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
4. Корея тараққиёт банки ушбу Лойиҳани амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўлов манбаидан ундириладиган даромад (фойда) солиғи тўлашдан озод этилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси «Ўзсаноатқурилишбанк» АК ва «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан биргаликда қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳамда пудратчилар томонидан қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р. Шоисматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 18 декабрь,
ПҚ-749-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 12-сон, 652-модда; 2008 й., 6-сон, 330-модда)