toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта толасини республиканинг ички истеъмолчиларига сотишни такомиллаштириш ва тўқимачилик саноатини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 21 ноябрдаги ПҚ-733-сонли қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Маълумот учун қабул қилинсинки, мазкур қарорда кўрсатилган ўзгартиришлар 2008 йилнинг 1 январидан амал қила бошлаган норма ва қоидаларга мувофиқ киритилмоқда.
3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 11 март,
ПҚ-815-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 11 мартдаги ПҚ-815-сонли қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритиладиган ўзгартишлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўқимачилик саноати корхоналарини молиявий соғломлаштириш ва уларга пахта толаси сотиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-330-сонли қарорининг 10-банди чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 сентябрдаги ПФ-4847-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 458-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 10-11-сон, 58-модда; 2016 й., 39-сон, 458-модда)