

<!DOCTYPE html>
<html lang="uz-Cyrl-UZ">
<head>
   <!-- Global site tag (gtag.js) - Google Analytics -->
   <script async src="https://www.googletagmanager.com/gtag/js?id=UA-2682682-1"></script>
   <script>
      window.dataLayer = window.dataLayer || [];
      function gtag() { dataLayer.push(arguments); }
      gtag('js', new Date());
      gtag('config', 'UA-2682682-1');
   </script>
<title>
	
</title><meta charset="UTF-8" /><meta http-equiv="content-type" content="text/html; charset=UTF-8" /><meta name="viewport" content="width=device-width, initial-scale=1.0, minimum-scale=0.3, maximum-scale=3.0" /><link href="/css/mactform.css" rel="stylesheet" type="text/css" />
    <script src="/assets/js/jquery.min.js"></script>

    <style type="text/css">
        body, html {
            height: 100%
        }

        body {
            margin: 0;
            padding: 0;
            background-color: #fff;
            font-family: Ubuntu;
            font-family: Montserrat
        }

        /* .OFFICIAL_SOUR_TEXT, .PUBLICATION_ORIGIN {
            display: none;
        }*/

        .act_warning {
            color: red;
        }

        .night-mode {
            -webkit-filter: grayscale(100%) !important;
            filter: grayscale(100%) !important;
        }

        #divCont > div {
            /*overflow-y:  auto;*/
            overflow-x: auto;
            max-width: calc(100vw - 4px);
        }

        /*.TABLE_STD .BY_DEFAULT {
            overflow-y: auto;
            max-height: 80vh;
        }*/
    </style>
    <script>
        function toggle_night_mode() {
            $("body").toggleClass("night-mode")
        }
    </script>
</head>
<body>
    <a href="#" onclick="toggle_night_mode()" style="display: none;">toggle_night_mode</a>
    <div id="page">
        <table style="width: 100%; font-family: Arial; font-size: 14px; font-weight: bold;">
            <tr>
                <td style="width: 50%">
                    
                        <div class="act_warning">
                            Ҳужжат кучини йўқотган&nbsp;07.05.2002
                        </div>
                    
                    
                    
                </td>
                <td style="width: 50%" align="right">
                    
                    
                </td>
            </tr>
        </table>
        <div id="divBody" style="padding: 2px;">
            <div id="divCont" style="background:#ffffff;border:none;margin:auto;"><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5987"></label><div name="onLBC132776" id="onLBC132776">[<b>ОКОЗ:</b><div id="LBC6927"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.01.00 Умумий қоидалар]</span></div></div></div><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5988"></label><div name="onLS132776" id="onLS132776">[<b>ТСЗ:</b><div id="LS3741"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]</span></div></div></div><div class="ACT_FORM"><div name="132784" id="132784">Ўзбекистон Республикасининг қонуни</div></div><div class="ACT_TITLE"><div name="132785" id="132785">АРХИТЕКТУРА ВА ШАҲАРСОЗЛИК ТЎҒРИСИДА</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="132787" id="132787"></div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div class="COMMENTLEXUZ"><img src="/image/favicon.gif" /> LexUZ шарҳи</div><div name="133201" id="133201">Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 4 апрелдаги 354-II-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексини амалга киритиш тўғрисида»ги қарорининг <a href="/mact/49530#49571">3-бандига </a>мувофиқ ўз кучини йўқотган.</div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="132789" id="132789">I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР </div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="132790" id="132790">1-модда. Ўзбекистон Республикасининг архитектура ва шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132791" id="132791">Архитектура ва шаҳарсозлик соҳасидаги муносабатлар ушбу Қонун ва бошқа қонунлар билан тартибга солинади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132792" id="132792">Қорақалпоғистон Республикасида архитектура ва шаҳарсозлик соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади. </div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="132795" id="132795">2-модда. Архитектура ва шаҳарсозлик соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларнинг мавзуи</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132796" id="132796">Архитектура ва шаҳарсозлик соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларнинг мавзуи: </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132797" id="132797">аҳолини жойлаштиришни ҳудудий ташкил этиш, ишлаб чиқарувчи кучларни жойлаштириш, шаҳарлар, аҳоли яшайдиган бошқа манзилгоҳларни ҳамда уларнинг ижтимоий, муҳандислик ва транспорт инфраструктураларини атроф муҳитнинг ҳолатини ҳисобга олган ҳолда барқарор ривожлантириш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132798" id="132798">аҳоли пунктларини, уларнинг тизимлари, функционал зоналари ва ҳудудларини режалаш, қуриш ҳамда қайта қуриш, тарихий-маданий меросни, қўриқланадиган зоналарни, шаҳарсозлик, архитектура, монументал санъат ёдгорликларини, табиий-ландшафт мажмуилари ва шаҳарсозлик жиҳатидан аҳамиятли бошқа ҳудудларни сақлаш, қайта тиклаш ва муҳофаза қилиш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132799" id="132799">ишлаб чиқариш объекти бинолари, уй-жойлар ва фуқаролик ҳамда қишлоқ хўжалик аҳамиятидаги бинолар қурилишини лойиҳалаш ва муҳандислик-техник изланишларини олиб бориш учун лицензиялар бериш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132800" id="132800">лойиҳалаш-қидирув, қурилиш ишларининг сифати, бинокорлик материалларининг ишлаб чиқарилиши, архитектура-шаҳарсозлик ечимларининг рўёбга чиқарилиши устидан архитектура-қурилиш назоратини амалга ошириш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132801" id="132801">нормалар, қоидалар, стандартларни ишлаб чиқиш ва илмий тадқиқотлар ўтказиш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132802" id="132802">ҳудудларни хавфли табиий ва техноген жараёнлардан ҳимоялаш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132804" id="132804">архитектура ва шаҳарсозлик воситалари асосида яшаш муҳитини яратиш ҳамда уни ўзгартириш билан боғлиқ бошқа фаолиятдан иборатдир. </div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="132805" id="132805">3-модда. Архитектура-шаҳарсозлик фаолиятининг асосий тамойиллари </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132806" id="132806">Архитектура-шаҳарсозлик фаолияти қуйидаги тамойиллар асосида амалга оширилади: </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132807" id="132807">инсоннинг яшаш муҳитини минтақавий, миллий, табиий-иқлимий ва бошқа хусусиятларни, экологик, техник, санитария-гигиеник ва эстетик талабларни ҳисобга олган ҳолда ўзгартириш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132809" id="132809">фуқароларнинг ва архитектура-шаҳарсозлик фаолияти бошқа субъектларининг манфаатларини ҳисобга олиш ҳамда ҳуқуқларига риоя этиш, қарорлар қабул қилишда ошкоралик ва жамоатчилик фикрини ҳисобга олиш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132810" id="132810">аҳоли пунктини, ҳудудни ижтимоий ва макон жиҳатидан яхлит ҳолда ривожлантириш манфаатларининг устуворлиги; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132811" id="132811">ҳудудий ва бошқа архитектура-шаҳарсозлик ресурсларидан оқилона фойдаланиш, аҳолини хавфли техноген ва геологик жараёнлар, бошқа табиий офатлар эҳтимол тутилган юз беришидан ҳимоя қилиш ва бундай фалокатлар келтирадиган зарарни камайтириш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132812" id="132812">архитектура-шаҳарсозликка оид қимматли меросни асраш, архитектура ва шаҳарсозликда миллий ҳамда маданий анъаналарни ривожлантириш. </div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="132813" id="132813">4-модда. Архитектура-шаҳарсозлик фаолиятининг объектлари </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132814" id="132814">Қуйидагилар: </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132816" id="132816">Ўзбекистон Республикасининг, Қорақалпоғистон Республикасининг, вилоятларнинг, аҳоли пунктларининг ҳудуди, уларнинг тизимлари ва қисмлари; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132817" id="132817">умумреспублика ва минтақавий аҳоли жойлашуви тизимлари, ер участкалари, бинолар ва иншоотлар, ҳудудий-ишлаб чиқариш, шаҳарсозлик ва ландшафт мажмуилари, табиатни муҳофаза қилиш ва саноат рекреация зоналари, архитектура-шаҳарсозлик, археология ёдгорликлари ва уларнинг қўриқланадиган зоналари, муҳандислик-транспорт коммуникацияларининг сувдаги ва қуруқликдаги ҳудудлари архитектура-шаҳарсозлик фаолиятининг объектларидир. </div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="132818" id="132818">5-модда. Архитектура-шаҳарсозлик фаолиятининг субъектлари </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132819" id="132819">Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эллик юридик ва жисмоний шахслар архитектура-шаҳарсозлик фаолиятининг субъектларидир. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132820" id="132820">Архитектура-шаҳарсозлик фаолиятининг субъектлари: </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132821" id="132821">буюртмачилар (инвесторлар); </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132822" id="132822">архитектура-шаҳарсозлик, қурилиш лойиҳаларини ишлаб чиқувчилар; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132823" id="132823">объектларни қуриш (қайта қуриш, таъмирлаш ва ободонлаштириш) бўйича пудратчилар; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132825" id="132825">архитектура-шаҳарсозлик фаолияти объектларидан фойдаланувчилар сифатида иш кўришлари мумкин. </div></div><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5987"></label><div name="onLBC132827" id="onLBC132827">[<b>ОКОЗ:</b><div id="LBC6928"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.02.00 Шаҳарсозлик ва архитектура соҳасини бошқариш. Архитектура ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасини лицензиялаш]</span></div></div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="132827" id="132827">II БОБ. ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ВА БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИНИНГ АРХИТЕКТУРА ВА ШАҲАРСОЗЛИК СОҲАСИДАГИ ВАКОЛАТЛАРИ </div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="132828" id="132828">6-модда. Архитектура ва шаҳарсозлик бўйича давлат бошқарув органлари </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132829" id="132829">Қуйидагилар: </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132830" id="132830">Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (бундан буён матнда «Ўздавархитектқурилиш» деб юритилади); </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132831" id="132831">вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар архитектура ва шаҳарсозлик бош бошқармалари; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132832" id="132832">туманлар (шаҳарлар) архитектура ва шаҳарсозлик бўлимлари (бошқармалари) архитектура ва шаҳарсозлик бўйича давлат бошқарув органларидир. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132833" id="132833">Вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар архитектура ва шаҳарсозлик бош бошқармаларига, туманлар (шаҳарлар) архитектура ва шаҳарсозлик бўлимларига (бошқармаларига) бош архитекторлар раҳбарлик қиладилар. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132835" id="132835">Архитектура ва шаҳарсозлик бўйича давлат бошқарув органлари ўз ваколатларини ушбу Қонуннинг <a href="/mact/132776#132805">3-моддасида </a>баён этилган архитектура-шаҳарсозлик фаолиятининг асосий тамойилларига асосланган ҳолда амалга оширади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132837" id="132837">Вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг, туманларнинг (шаҳарларнинг) архитектура ва шаҳарсозлик бўйича давлат бошқарув органлари ўз ваколатларига кирадиган масалаларда тегишли ҳокимларга ва юқори турувчи органларга бўйсунадилар. </div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="132838" id="132838">7-модда. Вазирлар Маҳкамасининг архитектура ва шаҳарсозлик соҳасидаги ваколатлари </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132840" id="132840">Архитектура ва шаҳарсозлик соҳасида Вазирлар Маҳкамаси тасарруфига: </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132841" id="132841">комплекс давлат дастурларини тасдиқлаш ва уларнинг рўёбга чиқарилишига кўмаклашиш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132842" id="132842">умумдавлат ёки минтақалараро аҳамиятга молик архитектура-шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларининг асосий қоидаларини тасдиқлаш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132843" id="132843">давлатлараро дастурлар рўёбга чиқарилишида қатнашиш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132844" id="132844">архитектура ва шаҳарсозлик бўйича ҳукуматлараро шартномалар ҳамда битимлар тузиш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132845" id="132845">лойиҳа-тадқиқот ҳужжатларининг давлат экспертизасини ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда лицензия бериш тартибини белгилаш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132846" id="132846">давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш тартибини, архитектура ва шаҳарсозлик бўйича давлат бошқарув органларининг ташкилий тузилишини, ваколатларини белгилаш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132847" id="132847">қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш киради. </div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="132849" id="132849">8-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг архитектура ва шаҳарсозлик соҳасидаги ваколатлари </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132850" id="132850">Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфига: </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132851" id="132851">ўзига қарашли ҳудудларда архитектура-шаҳарсозлик фаолиятига дахлдор масалаларни ҳал этиш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132853" id="132853">чегарадош аҳоли пунктлари ҳамда ҳудудларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда дастурлар, режалар, лойиҳалар ва илмий тадқиқотларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва рўёбга чиқариш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132854" id="132854">ўзига қарашли ҳудудда жойлашган шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларини лойиҳа-режалаш ҳужжатлари билан таъминлаш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132855" id="132855">аҳолини оқилона жойлаштириш, ҳудудни ташкил этиш, транспорт тизимлари, ижтимоий ва муҳандислик инфраструктураларини ривожлантириш масалаларини ҳал этиш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132856" id="132856">архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларининг лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва муҳокама қилишда фуқароларнинг иштирокини таъминлаш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132857" id="132857">маҳаллий давлат ҳокимияти органлари объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда бундай объектларни қуриш бўйича буюртмачи вазифасини бажариш, уларни маблағ билан таъминлаш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132858" id="132858">агар ушбу Қонун талабларига, тасдиқланган архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатлари ва аҳоли пунктини қуриш қоидаларига мувофиқ бўлмаса, қурилишнинг барча турларини ман этиш, тўхтатиб туриш ёки чеклаб қўйиш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132859" id="132859">қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш киради. </div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="132860" id="132860">9-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг ваколати </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132861" id="132861">«Ўздавархитектқурилиш» архитектура ва шаҳарсозлик соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи махсус ваколат берилган давлат бошқарув органидир. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132862" id="132862">«Ўздавархитектқурилиш»нинг ваколати унинг Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган Низомида белгилаб қўйилади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132863" id="132863">«Ўздавархитектқурилиш»нинг ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорлари барча вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, жамоат бирлашмалари, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эллик юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурийдир. </div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="132864" id="132864">10-модда. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) архитектура ва шаҳарсозлик бош бошқармаларининг, бўлимларининг (бошқармаларининг) ваколати </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132865" id="132865">Вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар архитектура ва шаҳарсозлик бош бошқармаларининг ваколати, Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган намунавий низомга мувофиқ, «Ўздавархитектқурилиш» маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишган ҳолда тасдиқлайдиган низомлар билан белгиланади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132866" id="132866">Туманлар (шаҳарлар) архитектура ва шаҳарсозлик бўлимларининг (бошқармаларининг) ваколати, Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган намунавий низомга мувофиқ, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва шаҳарсозлик бош бошқармалари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишган ҳолда тасдиқлайдиган низомлар билан белгиланади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132867" id="132867">Архитектура ва шаҳарсозлик бош бошқармаларининг, бўлимларининг (бошқармаларининг) ўзларига берилган ваколат доирасида қабул қилган қарорлари уларга қарашли ҳудудда корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эллик юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурийдир. </div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="132869" id="132869">III БОБ. АРХИТЕКТУРА-ШАҲАРСОЗЛИК ФАОЛИЯТИ СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА БУРЧЛАРИ </div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="132870" id="132870">11-модда. Архитектура-шаҳарсозлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132871" id="132871">Архитектура-шаҳарсозлик фаолиятининг субъектлари: </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132873" id="132873">архитектура-шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш вақтида аҳоли пунктларини, уларнинг тизимлари ва ҳудудларини ўз фаолиятларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган тарзда режалаш, қуриш ҳамда қайта қуришга доир қарорлар тайёрланиши ва қабул қилиниши ҳақида, шунингдек яшаш муҳитининг экологик ва санитария-гигиена ҳолати тўғрисида ҳокимиятнинг маҳаллий вакиллик ҳамда ижроия органларидан ахборот олиш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132874" id="132874">мансабдор, юридик ва жисмоний шахсларнинг архитектура-шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги ўз ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини чеклаб қўядиган хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқига эгадирлар. </div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="132876" id="132876">12-модда. Архитектура-шаҳарсозлик фаолияти субъектларининг бурчлари </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132877" id="132877">Архитектура-шаҳарсозлик фаолиятининг субъектлари: </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132878" id="132878">ушбу Қонун ва архитектура-шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларнинг талабларига риоя этишлари; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132881" id="132881">тарихий ва маданий бойликларга, архитектура ёдгорликларига, табиий ва сунъий ландшафтларга зарар етказмасликлари, аҳолининг яшаш муҳити сифатини ёмонлаштирадиган, архитектура-шаҳарсозлик фаолияти бошқа субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини чеклаб қўядиган хатти-ҳаракатларга йўл қўймасликлари; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132882" id="132882">ўзларига мулк қилиб берилган, эгалик қилиш ёки фойдаланиш учун берилган ер участкаларидан белгиланган мақсадда архитектура-шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги норматив ҳужжатларга, мазкур ҳудудни режалаш ва қуриш шарт-шароитларига зид бўлмаган доирада фойдаланишлари; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132883" id="132883">архитектура-шаҳарсозлик фаолияти бўйича давлат бошқарув органларининг кўрсатмалари ва буйруқ-фармойишларини бажаришлари шарт. </div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="132884" id="132884">13-модда. Буюртмачиларнинг архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда рўёбга чиқариш борасидаги ҳуқуқлари ва бурчлари </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132885" id="132885">Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эллик юридик ва жисмоний шахслар архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда рўёбга чиқариш бўйича буюртмачилар бўлишлари мумкин. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132886" id="132886">Буюртмачилар: </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132887" id="132887">архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчини, объектлар ва иморатлар мажмуиларини қуриш учун пудратчини эркин танлаш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132888" id="132888">ишлаб чиқувчи лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаши учун бевосита ёки воситачи орқали буюртма бериш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132889" id="132889">лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш учун ва қурилишни олиб бориш учун шартномалар тузиш ҳамда олдиндан келишилган шартларга мувофиқ уларни бекор қилиш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132890" id="132890">қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқига эгадир. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132891" id="132891">Буюртмачилар: </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132892" id="132892">ушбу Қонун ҳамда архитектура ва шаҳарсозликка оид бошқа қонунларнинг талабларига риоя этишлари; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132893" id="132893">лойиҳалаштиришнинг бориши устидан назоратни амалга оширишлари ва лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда экспертиза қилинишини таъминлашлари; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132894" id="132894">қурилиш сифати устидан назоратни амалга оширишлари ва архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатлари рўёбга чиқарилиши юзасидан муаллифлик назорати олиб борилишини таъминлашлари шарт. </div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="132895" id="132895">14-модда. Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчиларнинг ҳуқуқлари ва бурчлари </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132896" id="132896">Республика ҳудудида архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳуқуқини берувчи тегишли лицензияга эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар бўлишлари мумкин. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132897" id="132897">Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар: </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132898" id="132898">буюртмачилар ҳамда архитектура ва шаҳарсозлик бўйича давлат бошқарув органлари билан келишилган ҳолда, белгиланган тартиб доирасида ишлаб чиқиладиган ҳужжатларнинг таркиби ва ҳажмини белгилаш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132899" id="132899">буюртма олиш учун танловларда қатнашиш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132900" id="132900">қабул қилинган лойиҳа ечимларининг бажарилиши устидан муаллифлик назоратини амалга ошириш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132901" id="132901">қурилиш, монтаж қилиш ишлари ва махсус ишлар тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларини, норматив талабларни бузган ҳолда ва одамлар ҳаёти ҳамда соғлиғига, тарихий ва маданий бойликларга, шу жумладан архитектура ва шаҳарсозлик ёдгорликларига, табиий ландшафтларга зарар етказишга ва уларнинг йўқолиб кетишига хавф туғдирадиган, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг мулкига, ҳуқуқлари ҳамда манфаатларига, давлат манфаатларига зарар етказадиган тарзда бажарилгани тақдирда, бундай ишларни тўхтатиб қўйиш ёки тўхтатиб туриш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132902" id="132902">зарурат бўлган тақдирда архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларига белгиланган тартибда ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эгадирлар. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132903" id="132903">Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар ушбу Қонун ҳамда архитектура ва шаҳарсозлик соҳасидаги бошқа қонунларнинг талабларига риоя этишлари шарт. </div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="132904" id="132904">15-модда. Пудратчиларнинг архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини рўёбга чиқаришдаги ҳуқуқлари ва бурчлари </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132906" id="132906">Қурилиш учун лойиҳалаш ва муҳандислик-техник изланиш ишларини олиб бориш, қурилиш, монтаж қилиш ишлари ва бошқа махсус ишлар бажариш ҳуқуқини берувчи тегишли лицензиялари бўлган юридик ва жисмоний шахслар пудратчи бўлишлари мумкин. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132907" id="132907">Пудратчилар: </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132908" id="132908">буюртмачилар, лойиҳалаш ва илмий-тадқиқот институтлари, лойиҳа муаллифи билан биргаликда бинолар ва иншоотларнинг янги конструктив ечимларини ишлаб чиқишда иштирок этиш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132909" id="132909">лойиҳа муаллифи, архитектура ва шаҳарсозлик бўйича давлат бошқарув органлари ҳамда буюртмачи билан келишувга биноан лойиҳа ҳужжатларига уларнинг архитектуравий-бадиий қиёфаси ва конструктив ечимига путур етказмаган ҳолда, техник-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилайдиган ўзгартишлар киритиш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132910" id="132910">лойиҳа муаллифидан зарур техникавий маслаҳатлар олиш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132911" id="132911">қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқига эгадир. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132912" id="132912">Пудратчилар турар жой, жамоат, ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари қуришни, муҳандислик коммуникациялари ва иншоотлари қурилишини, ободонлаштиришни тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ, иморатларнинг зилзилабардошлиги, узоққа чидамлилиги ва сифатлилигини таъминлаган, амалдаги республика қурилиш нормалари ва қоидалари талабларига риоя этган ҳолда бажаришлари шарт. </div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="132913" id="132913">16-модда. Архитектура-шаҳарсозлик лойиҳалари ва асарларига муаллифлик ҳуқуқи </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132914" id="132914">Архитектура-шаҳарсозлик лойиҳалари ва асарларига муаллифлик ҳуқуқи фуқаролик қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. </div></div><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5987"></label><div name="onLBC132916" id="onLBC132916">[<b>ОКОЗ:</b><div id="LBC6931"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.05.00 Шаҳарсозлик нормативлари. Шаҳарсозлик ҳужжатлари. Экспертиза]</span></div></div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="132916" id="132916">IV БОБ. ШАҲАР ВА ҚИШЛОҚ АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ. АРХИТЕКТУРА-ШАҲАРСОЗЛИК ҲУЖЖАТЛАРИ </div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="132920" id="132920">17-модда. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларини жойлаштириш ва ривожлантириш </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132921" id="132921">Янги аҳоли пунктларини жойлаштириш ва мавжудларини ривожлантириш аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар, овуллар ва бошқа яшаш жойларининг) норматив жиҳатдан фарқланишига, режа-иқтисодий ва шаҳарсозлик истиқболларига, Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий ташкил этилиши чизмасига, ҳудудий режалаштириш чизмалари ва лойиҳалари, бош режаларга, шунингдек шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларини режалаш ва қуриш лойиҳаларига мувофиқ амалга оширилади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132922" id="132922">Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларини ташкил этиш ҳамда қайта ташкил этиш, уларнинг мақоми ва чегараларини ўзгартириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳамда тасдиқланган шаҳарсозлик лойиҳа ҳужжатлари асосида амалга оширилади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132923" id="132923">Аҳоли пунктлари чегаралари доирасидаги барча ерлар, уларнинг функционал мақсади ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар, улардан фойдаланишни тасдиқланган бош режага мувофиқ тартибга солиб турадиган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфида бўлади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132924" id="132924">Шаҳарларнинг (посёлкаларнинг) ҳудудий режалаштириш лойиҳалари ва бош режаларига мувофиқ, ҳудудий ривожлантириш ҳисобга олинган ҳолда аҳоли пунктларининг чегаралари аниқлаб қўйилган шаҳар (посёлка) доираси белгиланади. </div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="132925" id="132925">18-модда. Давлат шаҳарсозлик кадастри </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132926" id="132926">Давлат шаҳарсозлик кадастри — шаҳарсозлик жиҳатидан тартибга солинадиган ҳудудлардан фойдаланишнинг табиий, хўжалик ва ижтимоий-ҳуқуқий тартиботи, ҳаёт ва фаолият муҳити ҳолати тўғрисидаги бутун мамлакат учун ягона ахборот тизимидир. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132927" id="132927">Кадастр аҳоли пунктларининг ерлари ва объектлари рўйхатини, таснифини белгилайди ҳамда ҳудудни иқтисодий, ижтимоий ва экологик жиҳатдан комплекс баҳолаш учун асос бўлади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132928" id="132928">Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. </div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="132929" id="132929">19-модда. Атроф муҳитни, архитектура ва шаҳарсозлик санъати ёдгорликларини шаҳарсозлик жиҳатидан муҳофаза қилиш </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132930" id="132930">Ҳар бир аҳоли пункти маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан шаҳарсозлик фаолияти ва табиий омилларнинг ўзаро таъсирини тартибга солувчи, хавфли табиий жараёнлар ва ифлосланишнинг олдини олувчи атроф муҳит экологик мувозанатининг комплекс дастури билан таъминланади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132931" id="132931">Тарихан шаклланган аҳоли пунктларини шаҳарсозлик жиҳатидан муҳофаза қилиш махсус ваколат берилган давлат органи зиммасига юклатилади. Шаҳарсозлик жиҳатидан муҳофаза қилиш архитектура, ландшафт санъати ва археология ёдгорликларини, аҳоли пунктларининг бош режалари таркибида ишлаб чиқиладиган анъанавий турар жой муҳитидаги архитектура-этнография зоналарини, тарихий, муҳофаза, қўриқхона зоналарини тадқиқ этиб бориш ҳамда комплекс қайта қуриш ва қайта тиклаш йўли билан амалга оширилади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132932" id="132932">Архитектура ва археология ёдгорликларини таъмирлаш-қайта тиклаш ишларини олиб бориш, уларнинг тарихий-бадиий қимматига путур етказмаган ҳолда ҳозирги замон мақсадларида фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132933" id="132933">Қўриқхона зоналари (археологик, архитектура-этнографик, ландшафт, тарихий-кўргазмали ва бошқа зоналар), уларнинг чегаралари ва уларни қўриқлаш ҳамда улардан фойдаланишнинг алоҳида шартлари маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тақдимномаси бўйича Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши лозим. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132934" id="132934">Қўриқхона-шаҳарларда ва архитектура ёдгорликлари мавжуд бўлган жойларда шаҳарсозлик ишлари уларнинг архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларида белгилаб қўйиладиган назорат остидаги чегаралари доирасида тарихан шаклланган муҳандислик-геологик, гидрогеологик ва геоэкологик шароитларига путур етказмаслиги лозим. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132935" id="132935">Қўриқланадиган зоналар, архитектура ёдгорликлари доирасидаги барча қурилиш, ободонлаштириш ва қайта қуриш ишлари, уларни умумий тартибда, шунингдек тарих ва маданият ёдгорликларини муҳофаза қилиш органлари билан келишиб олинганидан сўнг белгиланади. </div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="132936" id="132936">20-модда. Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатлари ва уларнинг нормативларга мос бўлишини таъминлаш </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132937" id="132937">Архитектура-шаҳарсозлик дастурлари ва лойиҳалари (муайян жойни режалашга доир маълумотлар, чизмалар ва лойиҳалар, шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг бош режалари, турар жой объектларининг, ижтимоий, маданий-маиший, саноат бинолари ва иншоотларининг техник-иқтисодий асослари, лойиҳа-смета ҳужжатлари) архитектура ва шаҳарсозликка оид қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ишлаб чиқилади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132938" id="132938">Архитектура-шаҳарсозликка доир дастурлар, режалар ва лойиҳаларнинг таркиби ҳамда уларни ишлаб чиқиш тартиби «Ўздавархитектқурилиш» томонидан белгиланади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132939" id="132939">Белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-режалаш ҳужжатлари тегишли ҳудудда архитектура-шаҳарсозлик фаолиятининг барча қатнашчилари томонидан бажарилиши мажбурийдир. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132940" id="132940">Қурилишни олиб боришга доир лойиҳа-смета ҳужжатлари архитектура ва шаҳарсозлик бўйича давлат бошқарув органлари берадиган архитектура-режалаш топшириғи асосида ишлаб чиқилади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132941" id="132941">Қурилишни олиб боришга доир лойиҳа-смета ҳужжатлари, уни такроран келишиб олмасдан ва тасдиқламасдан туриб, буюртмачилар, лойиҳани рўёбга чиқараётган органлар ёки лойиҳа муаллифлари томонидан ўзгартирилиши мумкин эмас. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132942" id="132942">Архитектура-шаҳарсозлик нормалари, қоидалари ҳамда стандартлари аҳоли ҳаёт ва фаолият муҳити сифатининг асосий кўрсаткичларини, ижтимоий-иқтисодий, табиий-иқлимий ва бошқа шароитларни ҳисобга олган ҳолда ҳудудларни шаҳарсозлик жиҳатидан ўзлаштириш, аҳоли пунктларини режалаш ва қуриш борасида қўйиладиган санитария-гигиена талабларини, техникавий талабларни, фойдаланишга оид, ёнғиндан сақлашга қаратилган ва бошқа талабларни тартибга солади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132943" id="132943">Давлат архитектура-шаҳарсозлик нормалари, қоидалари ҳамда стандартлари Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда тасдиқланади. </div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="132944" id="132944">21-модда. Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларининг экспертизаси </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132945" id="132945">Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларининг экспертизаси шу ҳужжатларни ишлаб чиқувчилар қонун ҳужжатлари талабларига қанчалик риоя этганлигини аниқлаш мақсадида ўтказилади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132946" id="132946">Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларининг экспертизаси лойиҳаларни экспертиза қилиш учун махсус ваколат берилган давлат органлари томонидан, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда берилган тегишли лицензияга эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўтказилади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132947" id="132947">Лойиҳаларни экспертиза қилиш давлат органлари ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган Низомга мувофиқ амалга оширади. </div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="132949" id="132949">V БОБ. АРХИТЕКТУРА-ШАҲАРСОЗЛИК ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАРИ </div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="132950" id="132950">22-модда. Архитектура-шаҳарсозлик фаолиятини маблағ билан таъминлаш </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132951" id="132951">Архитектура-шаҳарсозлик фаолиятини инвестициялаш ва маблағ билан таъминлаш буюртмачиларнинг — юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан чет эллик юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағларини жалб этиш йўли билан амалга оширилади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132952" id="132952">Архитектура-шаҳарсозлик фаолиятини маблағ билан таъминлаш учун давлат маблағларидан, шунингдек жамоат фондларининг маблағларидан фойдаланиш ҳудудни шаҳарсозлик жиҳатидан ўзлаштириш давлат, минтақалараро манфаатларга ёхуд аҳоли пунктлари тизими манфаатларига дахлдор бўлган ҳолларда амалга оширилади. </div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="132953" id="132953">23-модда. Архитектура-шаҳарсозлик фаолиятини иқтисодий рағбатлантириш </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132955" id="132955">Архитектура-шаҳарсозлик фаолиятини ривожлантириш учун иқтисодий рағбатлантириш ва имтиёзлар белгилаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади. </div></div><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5987"></label><div name="onLBC132956" id="onLBC132956">[<b>ОКОЗ:</b><div id="LBC6932"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.06.00 Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бажарилиши устидан назорат]</span></div></div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="132956" id="132956">VI БОБ. ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА-ҚУРИЛИШ НАЗОРАТИ </div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="132958" id="132958">24-модда. Давлат архитектура-қурилиш назоратининг мақсади </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132959" id="132959">Давлат архитектура-қурилиш назорати вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эллик юридик ва жисмоний шахслар томонидан архитектура ва шаҳарсозлик соҳасидаги қонун ҳужжатлари, лойиҳа ечимлари талабларига, аҳоли пунктларини режалаш ва қуришнинг, ишлар сифати ва фойдаланишнинг белгиланган нормалари ҳамда қоидаларига риоя этилиши мақсадида амалга оширилади. </div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="132960" id="132960">25-модда. Давлат архитектура-қурилиш назорати органлари </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132961" id="132961">Давлат архитектура-қурилиш назорати «Ўздавархитектқурилиш»нинг Давлат архитектура-қурилиш назорати бошқармаси («Давархитектқурилишназорат») ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат архитектура-қурилиш назорати инспекциялари томонидан амалга оширилади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132962" id="132962">Маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари архитектура-қурилиш назоратининг давлат инспекторларига улар хизмат бурчларини ижро этиш чоғида амалий ёрдам кўрсатишлари шарт. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132963" id="132963">Архитектура-қурилиш назорати органлари ўз фаолиятларида қонун ҳужжатларига ҳамда Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган Низомга амал қиладилар. </div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="132964" id="132964">VII БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР </div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="132965" id="132965">26-модда. Шаҳарсозлик суғуртаси </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132966" id="132966">Республикада архитектура-шаҳарсозлик объектлари ва иморатлар мажмуилари табиий офатлар, портлашлар, ёнғинлар ҳамда фалокатлардан ихтиёрий ва мажбурий суғурталанади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132968" id="132968">Архитектура-шаҳарсозлик объектларини суғурталаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади. </div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="132969" id="132969">27-модда. Архитектура-шаҳарсозликка оид қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132970" id="132970">Архитектура-шаҳарсозликка оид қонун ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар. </div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="132971" id="132971">28-модда. Низоларни ҳал этувчи органлар ва низоларни ҳал этиш тартиби </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132972" id="132972">Архитектура-шаҳарсозлик фаолияти жараёнида келиб чиқувчи низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132973" id="132973">Чегарадош ҳудудлар ва аҳоли пунктларини комплекс ташкил этиш билан боғлиқ низолар Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳал этилади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132974" id="132974">Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлатга чегарадош ҳудудлари ҳамда аҳоли пунктларини комплекс ташкил этиш билан боғлиқ низолар манфаатдор томонларнинг комиссияси томонидан ёки давлатлараро шартномалар, битимларда белгиланган тартибда кўриб чиқилади. </div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="132975" id="132975">29-модда. Халқаро шартномалар ва битимлар </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="132976" id="132976">Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ёки битимларида ушбу Қонунда назарда тутилганидан ўзгача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома ёки битим қоидалари қўлланилади. </div></div><div class="SIGNATURE"><div name="132977" id="132977">Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ</div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS"><div name="132978" id="132978">Тошкент ш.,</div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS"><div name="132979" id="132979">1995 йил 22 декабрь,</div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS_NUM"><div name="132980" id="132980">174-I-сон</div></div><div class="PUBLICATION_ORIGIN"><label id="s1089"></label><div name="132786" id="132786">(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 264-модда)</div></div></div>
        </div>
    </div>
    <div style="display: none;">
<!-- START WWW.UZ TOP-RATING -->
<SCRIPT language="javascript" type="text/javascript">
		<!--
		top_js = "1.0"; top_r = "id=4079&r=" + escape(document.referrer) + "&pg=" + escape(window.location.href); document.cookie = "smart_top=1; path=/"; top_r += "&c=" + (document.cookie ? "Y" : "N")
		//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.1" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.1"; top_r += "&j=" + (navigator.javaEnabled() ? "Y" : "N")
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.2" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.2"; top_r += "&wh=" + screen.width + 'x' + screen.height + "&px=" + (((navigator.appName.substring(0, 3) == "Mic")) ? screen.colorDepth : screen.pixelDepth)
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.3" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.3";
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="JavaScript" type="text/javascript">
		<!--
		top_rat = "&col=0C57A6&t=ffffff&p=DD7900"; top_r += "&js=" + top_js + ""; document.write('<a href="https://www.uz/rus/toprating/cmd/stat/id/4079" target="_blank"><img src="https://www.uz/plugins/top_rating/count/cnt.png?' + top_r + top_rat + '" width=88 height=31 border=0 alt="Топ рейтинг www.uz"></a>')//-->
</SCRIPT>
<NOSCRIPT>
		<A href="https://www.uz/rus/toprating/cmd/stat/id/4079" target="_blank">
				<img height="31" src="https://www.uz/plugins/top_rating/count/nojs_cnt.png?id=4079&pg=http%3A//lex.uz&col=0C57A6&t=ffffff&p=DD7900" width="88" border="0" alt="Топ рейтинг www.uz">
		</A>
</NOSCRIPT>
<!-- FINISH WWW.UZ TOP-RATING --></div>
</body>
</html>
<script>
    function scrollText(hash) {
        location.href = "#" + hash;
        if (window.location.hash) {
            var y = $(window.location.hash).offset().top - 3;
            window.scrollTo(0, y);
        }
    }
</script>
