

<!DOCTYPE html>
<html lang="uz-Cyrl-UZ">
<head>
   <!-- Global site tag (gtag.js) - Google Analytics -->
   <script async src="https://www.googletagmanager.com/gtag/js?id=UA-2682682-1"></script>
   <script>
      window.dataLayer = window.dataLayer || [];
      function gtag() { dataLayer.push(arguments); }
      gtag('js', new Date());
      gtag('config', 'UA-2682682-1');
   </script>
<title>
	
</title><meta charset="UTF-8" /><meta http-equiv="content-type" content="text/html; charset=UTF-8" /><meta name="viewport" content="width=device-width, initial-scale=1.0, minimum-scale=0.3, maximum-scale=3.0" /><link href="/css/mactform.css" rel="stylesheet" type="text/css" />
    <script src="/assets/js/jquery.min.js"></script>

    <style type="text/css">
        body, html {
            height: 100%
        }

        body {
            margin: 0;
            padding: 0;
            background-color: #fff;
            font-family: Ubuntu;
            font-family: Montserrat
        }

        /* .OFFICIAL_SOUR_TEXT, .PUBLICATION_ORIGIN {
            display: none;
        }*/

        .act_warning {
            color: red;
        }

        .night-mode {
            -webkit-filter: grayscale(100%) !important;
            filter: grayscale(100%) !important;
        }

        #divCont > div {
            /*overflow-y:  auto;*/
            overflow-x: auto;
            max-width: calc(100vw - 4px);
        }

        /*.TABLE_STD .BY_DEFAULT {
            overflow-y: auto;
            max-height: 80vh;
        }*/
    </style>
    <script>
        function toggle_night_mode() {
            $("body").toggleClass("night-mode")
        }
    </script>
</head>
<body>
    <a href="#" onclick="toggle_night_mode()" style="display: none;">toggle_night_mode</a>
    <div id="page">
        <table style="width: 100%; font-family: Arial; font-size: 14px; font-weight: bold;">
            <tr>
                <td style="width: 50%">
                    
                    
                    
                </td>
                <td style="width: 50%" align="right">
                    
                    
                </td>
            </tr>
        </table>
        <div id="divBody" style="padding: 2px;">
            <div id="divCont" style="background:#ffffff;border:none;margin:auto;"><div class="ACCEPTING_BODY"><a id="1326772">Ўзбекистон Республикаси билан Болгария Республикаси ўртасида </a></div><div class="ACT_FORM"><a id="1326773">Шартнома</a></div><div class="ACT_TITLE"><a id="1326774">Жиноий ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисида</a></div><div class="TEXT_CENTER"><label id="s527"></label><a id="2553717">2003 йил 24 ноябрь, София </a></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div class="COMMENTLEXUZ"><img src="/image/favicon.gif"> LexUZ шарҳи</img></div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><a id="1327319">Мазкур Шартнома Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2004 йил 30 апрелдаги 623–II-сонли «Ўзбекистон Республикаси билан Болгария Республикаси ўртасида жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақида»ги <a href="/mact/299155">қарори </a>билан ратификация қилинган. </a></div><div class="TEXT_CENTER"><label id="s527"></label><a id="2553718">(2004 йил 11 ноябрдан кучга кирган)</a></div><div class="BY_DEFAULT"><a id="1326775"></a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326777">Ўзбекистон Республикаси билан Болгария Республикаси, бундан кейин «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326778">жиноий ишларни одиллик билан суд қилишни амалга ошириш ва жиноятчиликнинг олдини олиш соҳасидаги халқаро ҳуқуқ нормаларига амал қилиб,</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326779">жиноят-ҳуқуқ соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга интилиб,</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326780"><strong>қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:</strong></a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1326781">I-Бўлим. Умумий қоидалар</a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1326782">1-модда <br />Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326784">Аҳдлашувчи Томонлар миллий қонунчилиги ҳамда ушбу Шартнома шартларига мувофиқ жиноий ишлар бўйича бир-бирларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатадилар.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326785">Ушбу Шартнома тутиб топшириш, жиноий ишлар бўйича ҳукмларни ижро этиш, озодликдан маҳрум этилган шахсларни жазони ўташни давом эттириш учун ўтказиш ва судда кўриб чиқиш учун жиноий иш материалларини бериш масалаларига дахл қилмайди.</a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1326786">2-модда <br />Ҳуқуқий ёрдамнинг ҳажми </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326787">Ҳуқуқий ёрдам сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигида назарда тутилган процессуал, тезкор-қидирув ва бошқа ҳаракатларни бажаришни ўзида мужассам этади, шу жумладан:</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326788">1) ҳужжатлар тузиш ва жўнатиш, тегишли ҳужжат ва материалларнинг асл ёки тасдиқланган нусхасини, шу жумладан банк, молиявий, юридик ва бошқа ҳужжатларни тақдим этиш;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326789">2) олиб қўйиш ва тинтув ўтказиш, нарса ва ҳужжатларни олиб қўйиш, ёзма ва ашёвий далилларни бериш;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326790">3) кўздан кечириш ва текшириб чиқиш;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326791">4) экспертиза ўтказиш;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326792">5) жабрланувчи, гумон қилинувчи, айбланувчи, гувоҳ ва экспертларни сўроқ қилиш;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326793">6) шахсни аниқлаш;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326794">7) ўғирланган мулкни қидириш ва бериш;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326795">8) жиноий йўл билан топилган даромадларни қонунийлаштириш орқали эришилган мулкнинг қидируви;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326796">9) назорат қилинадиган етказиб бериш;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326797">10) суд ҳужжатларини тақдим этиш;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326798">11) суд чақирув қоғозлари ва бошқа ҳужжатларни топшириш;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326799">12) ҳуқуқий ахборот алмашиш.</a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1326800">3-модда <br />Ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни рад этиш </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326801">Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимоснома, агар уни бажариш инсон ҳуқуқлари бузилишига, давлат суверенитетига ёки хавфсизлигига зарар келтирса ёхуд Аҳдлашувчи Томон қонунчилигига зид бўлса, тўла ёки қисман рад этилиши мумкин.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326802">Илтимосномани қондириш рад этилгани тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолларда, сўраётган Аҳдлашувчи Томон бу ҳақда, рад этиш сабаби кўрсатилган ҳолда ёзма равишда хабардор қилинади.</a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1326803">4-модда <br />Муносабатлар тартиби </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326804">Аҳдлашувчи Томонларнинг суд, прокуратура, ички ишлар органлари ҳамда жиноят ишларини тергов қилиш ваколатига эга бўлган бошқа муассасалар ўзларининг марказий органлари орқали ҳуқуқий ёрдам кўрсатадилар. Марказий органлар бир-бирлари билан бевосита ёки ушбу Шартномада белгиланган бошқа тартибда муносабатда бўладилар.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326805">Марказий органлар бўлиб:</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326806">Ўзбекистон Республикаси учун — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326807">Болгария Республикаси учун — Болгария Республикаси Адлия вазирлиги ва Болгария Республикаси Олий кассация прокуратураси ҳисобланади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326808">Ушбу Шартноманинг кучга киришидан сўнг бир ой муддат ичида Аҳдлашувчи Томонлар марказий органлари тўғрисида маълумот, шунингдек адрес ва бошқа керакли ахборот билан алмашадилар. Ушбу маълумотга киритилган барча ўзгаришлар тўғрисида Аҳдлашувчи Томонлар ўз вақтида бир-бирларини хабардор қиладилар.</a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1326809">5-модда <br />Ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326810">Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида муассаса ёки бунга махсус ваколатланган шахс томонидан уларнинг ваколати доирасида белгиланган шаклда тайёрланган ёки тасдиқланган ва гербли муҳр билан тасдиқланган ҳужжатлар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида ҳеч қандай бошқа махсус гувоҳномасиз қабул қилинади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326811">Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида расмий ҳужжатлар сифатида қараладиган ҳужжатлар бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида ҳам расмий ҳужжатларнинг исботловчи кучи билан фойдаланади.</a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1326812">6-модда <br />Тиллар </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326813">Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Шартномани бажариш доирасида бир-бири билан муносабатларда рус тилидан ёки бошқа Аҳдлашувчи Томон давлат тилидан фойдаланадилар.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326814">Аҳдлашувчи Томонларнинг давлат тилларида ёки бошқа тилларда жўнатиладиган ҳужжатлари рус тилидаги таржимаси билан илова қилинишлари лозим. Шунингдек, Аҳдлашувчи Томонлар зарур бўлган бошқа ҳолларда ҳам рус тилидаги ёзма ва оғзаки таржимасини таъминлайдилар.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326815">Ҳужжатларнинг ёзма таржимасининг тўғрилигини тасдиқлаш Аҳдлашувчи Томонлар қонунчилиги ва ушбу Шартнома қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.</a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1326816">7-модда <br />Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326817">Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни қоплашни талаб қилмайди. Агар ушбу Шартнома бўйича бошқа ҳолат назарда тутилган бўлмаса, Аҳдлашувчи Томонлар ўз ҳудудларида ҳуқуқий ёрдам кўрсатишдан юзага келадиган барча харажатларни ўзлари қоплайдилар.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326818">Ушбу Шартноманинг <a href="javascript:scrollText(1326812)">6-моддасига </a>мувофиқ қамоқда сақланаётган ёки озодликдан маҳрум этилиб, жазо ўтаётган шахсларни вақтинча гувоҳлик бериш учун бошқа Томонга бериш вақтида, уларни ташиш билан боғлиқ харажатлар, шунингдек, ушбу Шартноманинг 12-моддаси <a href="javascript:scrollText(1326844)">2-бандида </a>назарда тутилган харажатлар сўраётган Аҳдлашувчи Томон тарафидан қопланади.</a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1326819">8-модда <br />Ҳуқуқий масалалар бўйича ахборот </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326820">Аҳдлашувчи Томонларнинг марказий органлари илтимосга биноан бир-бирларига ўз давлатларида амалдаги ёки амалда бўлган қонунчилик ҳамда унинг қўллаш тажрибаси тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, ҳуқуқий масалалари бўйича бошқа ахборотларни тақдим этадилар.</a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1326821">II-Бўлим. Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тартиби</a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1326822">9-модда <br />Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимоснома ва уни бажариш тартиби </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326823">Ушбу Шартномада назарда тутилган жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ёзма илтимосномаларга мувофиқ амалга оширилади. Бундай илтимосномаларни Аҳдлашувчи Томонларнинг марказий органлари бир-бирларига бевосита ёки дипломатик каналлар орқали жўнатишлари мумкин.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326824">Ушбу моддада назарда тутилган ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимоснома сўралаётган Аҳдлашувчи Томон қонунчилигига мос равишда ва илтимосномада кўрсатилган тартибда бажарилади, агар улар ушбу Аҳдлашувчи Томон қонунчилигига зид бўлмасалар.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326825">Зарур ҳолларда, марказий органлар илтимоснинг бажарилишини енгиллаштирадиган қўшимча маълумотларни талаб қилишга ҳақлидирлар. Агар илтимосноманинг бажарилиши сўралаётган Аҳдлашувчи Томон тарафидан амалга оширилаётган жиноий иш терговига ёки бошқа ҳаракатларга халақит қиладиган бўлса, унинг бажарилиши кечиктирилиши ёки маълум шартлар билан боғланиши мумкин. Илтимоснинг бажарилишини кечиктириш муддатлари ва шартлари сўраётган Аҳдлашувчи Томон билан келишиб олинади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326826">Марказий органлар ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимосноманинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши учун барча зарур чораларни кўрадилар. Агар ушбу Шартноманинг <a href="javascript:scrollText(1326800)">3-моддасига </a>биноан ҳуқуқий ёрдам кўрсатишнинг имкони бўлмаса, сўралаётган марказий орган ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимосномани ва унга илова қилинган ҳужжатларни сўраётган марказий органга қайтариб беради.</a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1326827">10-модда<br /> Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимосноманинг мазмуни </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326828">Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимоснома қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326829">1) сўраётган томон марказий органининг номи ва сўралаётган томон марказий органининг номи;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326830">2) ҳуқуқий ёрдам сўралаётган ишнинг номи, илтимосноманинг мақсадини баёни ва сўралаётган ҳуқуқий ёрдамнинг баёни тавсифи;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326831">3) ишнинг моҳияти тўғрисида имконият даражасида тўлиқ маълумотлар, шу жумладан, тергов объекти бўлмиш жиноятнинг содир этилган вақти, жойи ва ҳолатлари, содир этилган хатти-ҳаракатнинг баҳоланиши, шунингдек, агар ушбу хатти-ҳаракати оқибатида етказилган зарарнинг миқдори тўғрисидаги маълумотлар;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326832">4) жабрланувчи, гувоҳ, гумонланувчи, айбланувчи, судланувчи ёки жазога ҳукм этилганнинг исм ва фамилиялари, уларнинг туғилган санаси ва жойи, фуқаролиги ва мутахассислиги, яшаш ёки туриш жойлари, юридик шахсларнинг номланиши, юридик адреси ёки бўлиш жойи тўғрисидаги маълумотлар;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326833">5) <a href="javascript:scrollText(1326832)">4-бандда </a>кўрсатилган шахсларнинг вакиллари мавжуд бўлса, уларнинг исм, фамилия ва манзиллари;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326834">6) сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг тегишли қонунлари ҳамда бошқа ҳуқуқий ҳужжатларининг матнлари ёки баёни;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326835">7) бажарилиши талаб этилаётган аниқ ҳаракатлар ёки тартибни қўллаш сабаблари ва баёни, агар зарур бўлса;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326836">8) амалга оширилиши сўралаётган ҳаракатлар ёки айнан шундай натижаларга олиб келувчи бошқа ҳар қандай чоралар сўраётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида унинг қонунчилигига мувофиқ кўрилиши ҳам мумкинлиги тўғрисида баёнот;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326837">9) зарур бўлган ҳолларда, илтимосноманинг қайси муддатда бажарилиши кутилаётганлигини кўрсатиш.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326838">Зарур бўлган ҳолларда илтимосномага суд, прокуратура ва тергов органлари томонидан чиқарилган расмий ҳужжатларнинг тасдиқланган нусхалари, шунингдек илтимосноманинг бажарилишини енгиллаштирадиган бошқа ҳужжатлар ёки уларнинг тасдиқланган нусхалари ёхуд улардан олинган кўчирмалар илова қилинади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326839">Илтимоснома сўраётган марказий органнинг тегишли мансабдор шахси томонидан имзоланган ва расмий муҳр билан тасдиқланган бўлиши лозим.</a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1326840">11-модда<br /> Ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда ваколатли органлар вакилларининг иштироки </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326841">Сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли органлари вакиллари сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг розилиги билан жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимосноманинг бажарилишида иштирок этишлари мумкин.</a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1326842">12-модда<br />Жабрланувчилар ёки уларнинг вакилларини, фуқаровий даъвогарлар ва фуқаровий жавобгарларни, гувоҳлар ва экспертларни чақириш </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326843">Зарур бўлганда Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида амалга ошириладиган дастлабки терговда ёки ишнинг судда кўрилаётганда қатнашиш учун бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги жабрланувчилар ёки уларнинг қонуний вакиллари, фуқаровий даъвогарлар, фуқаровий жавобгарлар, гувоҳлар ва экспертлар чақиртирилиши мумкин.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326844">Сўраётган Аҳдлашувчи Томон жабрланувчи ёки унинг қонуний вакили, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар, гувоҳ ва экспертга келиб-кетишлари ҳамда сўраётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бўлганликлари билан боғлиқ харажатлар ҳамда чалғиган кунлари учун олинмаган иш ҳақини қоплайди. Эксперт экспертиза ўтказганлиги учун ҳам ҳақ олиш ҳуқуқига эгадир. Чақирув қоғозида чақирилган шахслар қандай тўловларни олишга ҳақли эканлиги кўрсатилиши лозим. Бундай шахсларнинг илтимосига кўра сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг марказий органи уларга тегишли харажатларни қоплаш учун аванс тўлайди. Аванс тўланиши сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг дипломатик ваколатхонаси орқали амалга оширилиши мумкин.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326845">Жабрланувчини ёки унинг қонуний вакилини, фуқаровий даъвогарни, фуқаровий жавобгарни, гувоҳни ва экспертни чақириш тўғрисидаги ҳужжатда келмаганлиги учун мажбурлов чоралари қўллаш ҳақида таҳдид бўлиши мумкин эмас.</a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1326846">13-модда <br />Иммунитет </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326847">Ушбу Шартноманинг <a href="javascript:scrollText(1326842)">12-моддасига </a>мувофиқ чақирилган жабрланувчи ёки унинг қонуний вакили, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар, гувоҳ ва эксперт, унинг фуқаролигидан қатъи назар, сўраётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида унинг давлат чегарасидан ўтгунгача содир этилган қандайдир хатти-ҳаракати муносабати билан жиноий ёки маъмурий жавобгарликка тортилиши, қамоққа олиниши ёки жазоланиши мумкин эмас. Ушбу шахслар ўзларининг кўриб чиқилаётган иш бўйича кўрсатмалари ёки экспертлар сифатидаги хулосалари муносабати билан ҳам жиноий ёки маъмурий жавобгарликка тортилиши, қамоққа олиниши ёки жазоланиши мумкин эмас.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326848">Ушбу модданинг <a href="javascript:scrollText(1326847)">биринчи қисмида </a>кўрсатилган шахслар, агар улар сўраётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан, бунинг учун имкониятга эга бўлишса-да, уларга бундан буён уларнинг бу ерда бўлишларига зарурат йўқлигини хабар қилган кундан бошлаб ўн беш кун ўтгунгача кетишмаса, ушбу банд билан назарда тутилган кафолатларни йўқотадилар. Ушбу шахслар сўраётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан ўзига алоқадор бўлмаган айб билан жўнаб кета олмаган вақт ушбу муддат ҳисобига кирмайди.</a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1326849">14-модда <br />Ҳужжатларни топшириш тартиби </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326850">Чақирув қоғозлар ва бошқа ҳужжатлар сўралаётган Аҳдлашувчи Томон илтимосига ва унинг ҳудудида амалда бўлган қоидаларга мувофиқ топширилади, агар топширилаётган ҳужжатлар ушбу Шартноманинг <a href="javascript:scrollText(1326812)">6-моддасига</a> мувофиқ тасдиқланган таржима билан илова қилинган бўлса. Акс ҳолда, олувчи уларни ихтиёрий равишда қабул қилишга рози бўлса, ҳужжатлар олувчига берилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326851">Ҳужжатларнинг ёзма таржимаси тўғрилигини тасдиқлаш Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги ва ушбу Шартнома қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326852">Агар ҳужжатларни илтимосномада кўрсатилган манзил бўйича топшириш мумкин бўлмаса, сўралаётган марказий орган ўз давлати қонунчилигига мувофиқ манзилни аниқлаш учун зарур чора-тадбирлар кўради. Манзилни аниқлашнинг имкони бўлмаган ҳолларда, сўралаётган марказий орган сўраётган марказий органни бу ҳақда хабардор қилади ва топширилиши лозим бўлган ҳужжатларни унга қайтаради.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326853">Ҳужжатларнинг топширилганлигини тасдиқлаш сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида амалда бўлган қоидаларга мувофиқ расмийлаштирилади. Тасдиқномада топширилган вақти, жойи ва усули, шунингдек, ҳужжатлар топширилган шахс кўрсатилиши лозим. Ҳужжатларни топшириш тасдиқномаси сўраётган марказий органга жўнатилади.</a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1326854">15-модда <br />Дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари ваколатлари </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326855">Аҳдлашувчи Томонлар ўзларининг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари орқали бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бўлган ўз фуқароларига ҳужжатларини топшириш ҳуқуқига эга. Бунда мажбурий тусдаги чоралар қўллаш ёки қўллашга таҳдид қилиш мумкин эмас.</a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1326856">III-Бўлим. <br />Жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги махсус қоидалар </a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1326857">16-модда <br />Қамоққа олинган ёки озодликдан маҳрум этиш кўринишидаги жазони ўтаётган шахсларни вақтинча бериб туриш </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326858">Зарур ҳолларда Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг илтимосига кўра бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида қамоққа олинган ёки озодликдан маҳрум этиш кўринишидаги жазони ўтаётган шахсни, унинг фуқаролигидан қатъи назар, унинг розилиги билан жиноий иши бўйича гувоҳлик бериши учун сўраётган Аҳдлашувчи Томонга, уни қамоқда сақлаш ва белгиланган муддатда қайтариш шарти билан, вақтинча бериб турилиши мумкин.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326859">Шахсни вақтинча бериб туриш сўралаётган Аҳдлашувчи Томон тарафидан ушбу шахсга нисбатан амалга оширилаётган тергов ҳаракатларига ёки унинг озодликдан маҳрум этиш кўринишидаги жазо муддатини ўташига зарар етказмасдан Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро келишиб оладиган муддатда амалга оширилиши лозим.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326860">Ушбу модданинг <a href="javascript:scrollText(1326858)">биринчи қисмига </a>мувофиқ вақтинча бериб туриладиган шахсга нисбатан ушбу Шартноманинг <a href="javascript:scrollText(1326846)">13-моддасида </a>назарда тутилган кафолатлар татбиқ этилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326861">Муҳим асослар мавжуд бўлган тақдирда вақтинча беришни рад этиш мумкин.</a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1326862">17-модда <br />Тинтув ва олиб қўйиш </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326863">Ушбу Шартноманинг <a href="javascript:scrollText(1326864)">18-моддасида </a>назарда тутилган шартларга амал қилган ҳолда, Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ўз қонунчилигига мувофиқ сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг жиноий иши бўйича далил сифатида фойдаланиш учун тинтув ўтказиш, предметлар ва ҳужжатларни олиб қўйиш ва бериш тўғрисидаги илтимосномасини бажаради.</a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1326864">18-модда <br />Мулкни бериш </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326865">Тегишли илтимоснома мавжуд бўлганда, ҳуқуқий ёрдам сўралган жиноят оқибатида ўғирланган ҳамда сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида топилган барча мулк сўраётган Аҳдлашувчи Томонга берилади. Мулкни беришнинг аниқ шартларини Аҳдлашувчи Томонлар белгилайдилар. Бунда топширилаётган мулк солиқлар, божхона божлари, йиғимлар ва бошқа тўловлардан озод қилинади. Мулкни бериш ушбу мулкка алоқадор бўлган учинчи томонларнинг ҳуқуқларига тўлиқ риоя қилинадиган тартибда амалга оширилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326866">Агар кўрсатиб ўтилган мулк сўралаётган Аҳдлашувчи Томонга жиноий иши бўйича далил сифатида зарур бўлса, унинг топширилиши иш юритуви тугагунига қадар кечиктирилиши мумкин.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326867">Агар сўраётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида ушбу мулк хатга олиниши ёки мусодара қилиниши лозим бўлса, сўралаётган Аҳдлашувчи Томон уни беришни рад қилиши ёки вақтинчалик бериб туриши мумкин.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326868">Агар сўралаётган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги ёки учинчи томон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш манфаатлари тақозо этса, шундай йўл билан берилган ҳар қандай мулк суд муҳокамалари тугаши билан сўров сўралаётган Аҳдлашувчи Томонга, агар буни ушбу Аҳдлашувчи Томон талаб қилса, қайтарилиши лозим.</a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1326869">19-модда<br /> Назорат қилинадиган етказиб бериш </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326870">Зарур ҳолларда Аҳдлашувчи Томонлар ўз миллий қонунчилигига мувофиқ юргизилиши махсус қоидалар билан тартибга солинадиган предметлар, воситалар ва моддаларни назорат қилинадиган етказиб бериш усулидан фойдаланишда, ушбу предметлар, воситалар ва моддаларнинг ноқонуний юргизилишида иштирок этадиган шахсларни аниқлаш ва уларни жиноий жавобгарликка тортиш мақсадида бир-бирларига ёрдам кўрсатади. </a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1326871">20-модда <br />Иккала Аҳдлашувчи Томон судларига тааллуқли ишларни кўриб чиқиш тартиби </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326872">Аҳдлашувчи Томонлар судларига тааллуқли бўлган, бир қанча жиноятларни содир этишда айбланаётган шахс ёки бир гуруҳ шахсларга нисбатан бўлган жиноий ишни кўриб чиқишга, ҳудудида дастлабки тергов ҳаракатлари ниҳоясига етган Аҳдлашувчи Томоннинг суди ваколатлидир. Бундай ҳолларда жиноий иш ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг судда ишни кўриб чиқиш қоидаларига биноан кўриб чиқилади.</a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1326873">21-модда <br />Махфийликни сақлаш </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326874">Тегишли илтимоснома мавжуд бўлганида:</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326875">1) сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимосномани, илтимоснома ва унга илова қилинаётган ҳужжатлар мазмунини, шунингдек, бундай ёрдам кўрсатиш ҳолатларини махфийликда сақлаш учун зарур чораларини кўради. Агар ушбу илтимосномани махфийликни сақлай олмасдан қондиришнинг иложи бўлмаса, сўралаётган Аҳдлашувчи Томон бу ҳақда сўраётган Аҳдлашувчи Томонни хабардор қилади, у эса ўз навбатида ушбу илтимосни қондиришни сўраш керак ёки йўқлигини ўзи ҳал этади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326876">2) сўраётган Аҳдлашувчи Томон сўралаётган Аҳдлашувчи Томон тақдим этган гувоҳликлар ва ахборотларнинг махфийлигини сақлайди. Ушбу гувоҳликлар ва ахборотлар илтимосда кўрсатиб ўтилган тергов ҳаракатлари ва суд муҳокамаларини ўтказиш учун керак бўлган ҳоллар бундан мустасно.</a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1326877">22-модда <br />Фойдаланишни чеклаш </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326878">Сўраётган Аҳдлашувчи Томон сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг розилигисиз тақдим этилган далиллар ва ахборотлардан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимосда кўрсатиб ўтилган тергов ҳаракатлари ва муҳокамалардан бошқа ҳаракатларни амалга оширишда фойдаланмайди ва бериб юбормайди.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326879">Аммо айблов ўзгарган ҳолда ушбу Шартномага мувофиқ ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни тақозо этадиган жиноятни ташкил этганда тақдим этилган материалдан шу даражада фойдаланиш мумкин.</a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1326880">23-модда <br />Гувоҳларни, жабрланувчиларни ва жиноий процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326883">Зарур ҳолларда, Аҳдлашувчи Томонлар жиноий ишлари бўйича биргаликда тергов ҳаракатларини амалга ошираётганларида, шунингдек, бундай ишлар судда кўрилаётганда одиллик билан суд қилишни амалга ошириш манфаатлари талаб қилинганида, процессда иштирок этаётган гувоҳлар, жабрланувчилар ва бошқа иштирокчиларни ҳимоя қилиш бўйича ўз қонунчиликларида назарда тутилган чора-тадбирларни кўрадилар.</a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1326885">24-модда <br />Айблов ҳукмлар тўғрисида хабардор қилиш ва судланганлик тўғрисида маълумотлар </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326886">Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири бошқа Аҳдлашувчи Томонни ҳар йили бошқа Аҳдлашувчи Томон фуқаролари ва бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида доимий яшайдиган шахсларга нисбатан чиқарилган ва қонуний кучга кирган айблов ҳукмлари ҳақида хабардор қилади ва шу билан бирга ҳукм қилинганларнинг фотосуратларини ва бармоқ изларини жўнатади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326887">Аҳдлашувчи Томонлар илтимосномага кўра бир-бирларига илгари ўз судлари томонидан ҳукм қилинган шахсларнинг судланганлиги тўғрисидаги маълумотлар ҳақида хабар берадилар, агар ушбу шахслар сўраётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида жиноий жавобгарликка тортиладиган бўлса.</a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1326888">IV-Бўлим. Якуний қоидалар</a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1326889">25-модда Баҳсларни ҳал қилиш </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326890">Ушбу Шартномани талқин қилиш ёки қўллашда Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида баҳслар пайдо бўлган ҳолларда, Аҳдлашувчи Томонлар келишмовчиликларни маслаҳатлашувлар ва музокаралар орқали ҳал қилишга ҳаракат қиладилар. Зарур бўлган ҳолларда Аҳдлашувчи Томонлар Шартномани қўлланилишини кузатиш ва вужудга келиши мумкин бўлган келишмовчиликларни ҳал қилиш учун қўшма комиссияни тузишлари мумкин.</a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1326891">26-модда <br />Бошқа халқаро шартномаларга муносабат </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326892">Ушбу Шартнома қоидалари Аҳдлашувчи Томонлар иштирокчилари бўлган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган уларнинг мажбурият ва ҳуқуқларига дахл қилмайди.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326893">Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Шартномада тилга олинган масалалар бўйича, унинг қоидаларини тўлдириш ёки кучайтириш унда ўрнатилган тамойилларни қўллашни енгиллаштириш мақсадида, ўзаро, шу жумладан, идоралараро битимлар тузишлари мумкин.</a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1326894">27-модда <br />Қўшимча ва ўзгартиришларни киритиш </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326895">Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Шартномага баённомалар орқали расмийлаштириладиган қўшимча ва ўзгартишларни киритиши мумкин. Улар ушбу Шартноманинг <a href="javascript:scrollText(1326896)">28-моддасида </a>кўзга тутилган тартибда кучга кирганидан сўнг унинг ажралмас қисми ҳисобланади.</a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1326896">28-модда <br />Кучга кириш </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326897">Ушбу Шартнома ратификация қилиниши шарт ва ратификация ёрлиқлари алмашинувидан сўнг ўттизинчи куни кучга киради.</a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1326898">29-модда <br />Амал қилиш муддати ва денонсация </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326899">Ушбу Шартнома ноаниқ муддатга тузилган.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326900">Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири бошқа Аҳдлашувчи Томонни ёзма равишда хабардор қилиб ушбу Шартномани денонсация қилиши мумкин. Ушбу ҳолда Шартнома мазкур Аҳдлашувчи Томон хабарномани олган кундан сўнг олти ой ўтгандан кейинги ойнинг биринчи куни ўз кучини йўқотади.</a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1326901">30-модда<br /> Шартномани қўллаш </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326903">Ушбу Шартнома у кучга киргунга қадар вужудга келган хатти-ҳаракатлар бўйича ҳуқуқий ёрдам тўғрисида илтимосномаларни амалга оширишда ҳам қўлланиши мумкин.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326904">София шаҳрида 2003 йил 24 ноябрда икки асл нусхада ҳар бири ўзбек, болгар ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эгадир.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1326905">Ушбу Шартнома қоидаларини талқин қилиш мақсадида рус тилидаги матндан фойдаланилади.</a></div><div class="SIGNATURE_WITH_BOLD"><a id="1326908">(имзолар)</a></div><br /><div class="PUBLICATION_ORIGIN"><label id="s1089"></label><a id="1334153">(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2004 й., 3-4-сон)</a></div></div>
        </div>
    </div>
    <div style="display: none;">
<!-- START WWW.UZ TOP-RATING -->
<SCRIPT language="javascript" type="text/javascript">
		<!--
		top_js = "1.0"; top_r = "id=4079&r=" + escape(document.referrer) + "&pg=" + escape(window.location.href); document.cookie = "smart_top=1; path=/"; top_r += "&c=" + (document.cookie ? "Y" : "N")
		//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.1" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.1"; top_r += "&j=" + (navigator.javaEnabled() ? "Y" : "N")
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.2" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.2"; top_r += "&wh=" + screen.width + 'x' + screen.height + "&px=" + (((navigator.appName.substring(0, 3) == "Mic")) ? screen.colorDepth : screen.pixelDepth)
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.3" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.3";
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="JavaScript" type="text/javascript">
		<!--
		top_rat = "&col=0C57A6&t=ffffff&p=DD7900"; top_r += "&js=" + top_js + ""; document.write('<a href="https://www.uz/rus/toprating/cmd/stat/id/4079" target="_blank"><img src="https://www.uz/plugins/top_rating/count/cnt.png?' + top_r + top_rat + '" width=88 height=31 border=0 alt="Топ рейтинг www.uz"></a>')//-->
</SCRIPT>
<NOSCRIPT>
		<A href="https://www.uz/rus/toprating/cmd/stat/id/4079" target="_blank">
				<img height="31" src="https://www.uz/plugins/top_rating/count/nojs_cnt.png?id=4079&pg=http%3A//lex.uz&col=0C57A6&t=ffffff&p=DD7900" width="88" border="0" alt="Топ рейтинг www.uz">
		</A>
</NOSCRIPT>
<!-- FINISH WWW.UZ TOP-RATING --></div>
</body>
</html>
<script>
    function scrollText(hash) {
        location.href = "#" + hash;
        if (window.location.hash) {
            var y = $(window.location.hash).offset().top - 3;
            window.scrollTo(0, y);
        }
    }
</script>
