toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 31.01.2008
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН СОЛИҚНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 18 октябрда 1097-4-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 21 январдаги 2, 2008-04-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1761, 21.01.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 июндаги «Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида»ги ПҚ-100-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 23 ва 24-сонлар, 168-модда) мувофиқ қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2002 йил 14 январда 7, 2002-8-сон қарор билан тасдиқланган «Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги йўриқномага (2002 йил 15 февраль, рўйхат рақами 1097 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 й., 3-4-сон; 2003 й., 4-сон; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 10-сон 121-модда; 2005 й., 5-6-сон, 41-модда) иловага* мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Молия вазири С. РАҲИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 10 октябрь,
98-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 10 октябрь,
2005-59-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 41-42-сон, 324-модда)