1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.04.00 Иқтисод соҳаларини молиялаштириш. Инвестициялаш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.06 Кредитлашнинг бошқа турлари;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.23.00.00 Бошқа кредит муассасалари / 07.23.01.00 Кредит уюшмалари;
4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.23.00.00 Бошқа кредит муассасалари / 07.23.03.00 Бошқа кредит ташкилотлари]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
МИКРОКРЕДИТБАНК ОРҚАЛИ МИКРОМОЛИЯЛАШТИРИШ УЧУН ЖАЛБ ЭТИЛГАН ГРАНТ ВА КРЕДИТЛАРНИ МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИ ЎРТАСИДА ТАНЛОВ АСОСИДА ТАҚСИМЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 24 январдаги 2/8-сонли (рўйхат рақами 1763-1, 14.02.2013 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 7-сон, 95-модда)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 31 январда 1763-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 13 декабрдаги 30/12-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3208, 30.12.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда), «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 372-модда), «Микромолиялаш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 369-модда) қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 июндаги 114-сон «2010 йилгача Ўзбекистон Республикасида микромолиялаштиришни ривожлантириш дастури тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 23-сон, 239-модда) мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 24 январдаги 2/8-сонли (рўйхат рақами 1763-1, 14.02.2013 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 7-сон, 95-модда)
1. Микрокредитбанк орқали микромолиялаштириш учун жалб этилган грант ва кредитларни микрокредит ташкилотлари ўртасида танлов асосида тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 24 январдаги 2/8-сонли (рўйхат рақами 1763-1, 14.02.2013 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 7-сон, 95-модда)
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 2 январь,
1/1-сон
Марказий банк Бошқарувининг 2008 йил 2 январдаги 1/1-сонли қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Микрокредитбанк орқали микромолиялаштириш учун жалб этилган грант ва кредитларни микрокредит ташкилотлари ўртасида танлов асосида тақсимлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(низом номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 24 январдаги 2/8-сонли (рўйхат рақами 1763-1, 14.02.2013 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 7-сон, 95-модда)
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда), «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 372-модда) ва «Микромолиялаш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 369-модда) қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 июндаги 114-сон «2010 йилгача Ўзбекистон Республикасида микромолиялаштиришни ривожлантириш дастури тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 23-сон, 239-модда) мувофиқ Микрокредитбанк орқали микромолиялаштириш учун жалб этилган грант ва кредитларни микрокредит ташкилотлари ўртасида танлов асосида тақсимлашнинг ягона тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 24 январдаги 2/8-сонли (рўйхат рақами 1763-1, 14.02.2013 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 7-сон, 95-модда)
1. Микромолиялаштириш учун Микрокредитбанк томонидан жалб қилинган грант ва кредитлар қайта молиялаштириш учун республикада фаолият юритаётган микрокредит ташкилотига танлов асосида ажратилади.
Микрокредитбанк томонидан микромолиялаштириш мақсадида жалб қилинадиган грант ва кредитлар (кейинги ўринларда — Микрокредитбанкнинг микромолиялаштириш маблағлари) ҳисобидан микрокредит ташкилоти орқали қайта молиялаштириш миллий валютада амалга оширилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 24 январдаги 2/8-сонли (рўйхат рақами 1763-1, 14.02.2013 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 7-сон, 95-модда)
халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати буюмларини ишлаб чиқаришга;
ҳунармандчилик ва уй меҳнатини ривожлантиришга;
сервис соҳаси, шу жумладан, аҳолига маиший хизмат кўрсатишни ривожлантиришга;
соғлиқни сақлашни ривожлантиришга;
сайёҳлик индустриясини ривожлантиришга;
кичик кўламли, кўп меҳнат талаб қиладиган ишлаб чиқаришни ташкил этишга;
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва туб (чуқур) қайта ишлашга;
маҳаллий саноатни ривожлантиришга;
қурилиш ва қурилиш материаллари индустриясига;
экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришларни, айниқса қишлоқ жойларида устувор равишда яратишга;
халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаси билан боғлиқ бўлган бошқа тадбиркорлик фаолияти турларига йўналтирилади.
4. Микрокредитбанкнинг микромолиялаштириш маблағлари дастлабки сармояни шакллантиришга кредитлар шаклида микрофирмалар, кичик корхоналар, деҳқон хўжаликлари (юридик шахс мақомига эга) ва фермер хўжаликларининг фаолиятини бошлаш учун айланма маблағларни шакллантиришга, инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқишга, асбоб-ускуналар сотиб олиш учун ҳам берилади.
6. Микрокредитбанкнинг микромолиялаштириш маблағлари бир иш ўрнини яратишга кредит маблағларидан фойдаланишнинг самарадорлигидан келиб чиққан ҳолда танлов асосида микрокредит ташкилотлари ўртасида қайта молиялаштириш мақсадида тақсимланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 24 январдаги 2/8-сонли (рўйхат рақами 1763-1, 14.02.2013 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 7-сон, 95-модда)
9. Микрокредит ташкилоти томонидан микромолиялаштириш мақсадида Микрокредитбанкдан жалб қилинган кредитлар ва улар бўйича ҳисобланган фоизлар шартномада кўрсатилган муддатларда Микрокредитбанкка қайтарилиши шарт.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 24 январдаги 2/8-сонли (рўйхат рақами 1763-1, 14.02.2013 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 7-сон, 95-модда)
10. Микрокредитбанк ажратилган микромолиялаштириш маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш мақсадида микрокредит ташкилотининг ўзида кредит йиғмажилдларини ўрганиш йўли билан ҳамда уларнинг вакили билан биргаликда, жойларга чиққан ҳолда, текшириш ҳуқуқига эга.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 24 январдаги 2/8-сонли (рўйхат рақами 1763-1, 14.02.2013 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 7-сон, 95-модда)
12. Кредит линияларини очиш учун Микрокредитбанк билан микрокредит ташкилоти ўртасида кредит шартномаси тузилади. Кредит шартномасида очиладиган кредит линиясига хизмат кўрсатишнинг қуйидаги асосий шартлари белгиланади:
16. Микромолиявий хизмат кўрсатиш учун очилган кредит линиялари маблағлари бўйича фоизлар кредит линиясидан маблағлар микрокредит ташкилотининг Микрокредитбанкда очилган талаб қилиб олингунича ҳисоб рақамига ўтказиб берилган куннинг эртасидан бошлаб ҳисобланади ва унинг тўлови ҳар ойда амалга оширилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 24 январдаги 2/8-сонли (рўйхат рақами 1763-1, 14.02.2013 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 7-сон, 95-модда)
18. Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган мақсадлардан ташқари бошқа мақсадлар учун микромолиявий хизмат кўрсатилиши кредит линияси маблағларидан мақсадсиз фойдаланиш деб баҳоланади ва у Микрокредитбанк ва микрокредит ташкилоти ўртасидаги кредит линияси очиш шартномасида белгиланган чораларни кўриш учун асос ҳисобланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 24 январдаги 2/8-сонли (рўйхат рақами 1763-1, 14.02.2013 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 7-сон, 95-модда)
19. Микрокредитбанк билан микрокредит ташкилоти ўртасида кейинги кредит линиялари очилганда янги кредит линияларининг суммалари кўрсатилган ҳолда қўшимча кредит шартномаси расмийлаштирилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 24 январдаги 2/8-сонли (рўйхат рақами 1763-1, 14.02.2013 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 7-сон, 95-модда)
кредит қўмитаси қарори билан кредит шартномасининг мазмуни ўртасида мувофиқлик (кредит миқдори, фоиз ставкаси, кредит муддати, фойдаланиш мақсади, таъминот ва бошқа талаблар);
барча шартномаларнинг қонун талабига асосан расмийлаштирилганлиги (кредит шартномаси, кредитнинг таъминоти бўйича шартномалар).
24. Микрокредит ташкилоти раҳбари ва кредит ходимлари кредитни ажратиш жараёнида юқорида кўрсатилган барча бандларнинг бажарилиши учун шахсан жавобгардир.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 24 январдаги 2/8-сонли (рўйхат рақами 1763-1, 14.02.2013 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 7-сон, 95-модда)
25. Кредитлар қарз олувчининг тўлов топшириқномалари асосида микрокредит ташкилотининг Микрокредитбанкдаги алоҳида очилган ссуда ҳисоб рақамидан ўрнатилган тартибда пул ўтказиш йўли билан ёки нақд пулда ажратилади.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 24 январдаги 2/8-сонли (рўйхат рақами 1763-1, 14.02.2013 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 7-сон, 95-модда)
Нақд пул шаклида кредитларнинг ажратилиши Ўзбекистон Республикаси банкларининг касса айланмалари тўғрисидаги статистика ҳисоботининг 53, 54-рамзлари (символи) бўйича акс эттирилади.
26. Юридик шахс мақомини олишига ҳамда кредит ажратиш муддатига қараб кредитлар мос баланс ҳисоб рақамларида ҳисобга олинади.
27. Кредит шартномаларининг ва гаров шартномаларининг асл нусхалари кредит бўлимининг хизмат фармойиши асосида тегишли кўзда тутилмаган шароитлар ҳисоб рақамларига кирим қилинади ва микрокредит ташкилоти кассасида сақланади. Юқорида қайд этилган ҳужжатлар асосий қарз ва фоизлар бўйича қарздорлик тўлиқ сўндирилган куни кассадан олинади, уларнинг қиймати эса кўзда тутилмаган шароитлар ҳисоб рақамларидан ҳисобдан чиқарилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 24 январдаги 2/8-сонли (рўйхат рақами 1763-1, 14.02.2013 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 7-сон, 95-модда)
28. Олдин олинган кредит ва фоизлардан қарздорлик мавжуд бўлса янги кредитлар берилмайди.
29. Микрокредит ташкилоти Микрокредитбанкнинг кредит линиялари ҳисобидан юридик шахс ва жисмоний шахсларга истеъмол учун, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва коммуникация, савдо ва умумий овқатланиш соҳаларига микромолиявий хизматларни кўрсатишда фойдаланишлари мумкин.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 24 январдаги 2/8-сонли (рўйхат рақами 1763-1, 14.02.2013 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 7-сон, 95-модда)
30. Микрокредит ташкилоти кредитдан фойдаланишнинг бутун муддати давомида ажратилган кредитларни мақсадли ишлатилиши устидан доимий мониторинг ўрнатади. Мазкур мониторинг қарздорнинг инвестиция лойиҳасини ва кредит шартномаси шартларини амалга оширилишига ҳар томонлама кўмаклашишга қаратилган бўлиши лозим.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 24 январдаги 2/8-сонли (рўйхат рақами 1763-1, 14.02.2013 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 7-сон, 95-модда)