|
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
|
| Т/р | Дастурни амалга ошириш чора-тадбирлари | Амалга ошириш шакли | Бажариш муддатлари | Масъул бажарувчилар |
| 1. Норматив-Ҳуқуқий базани такомиллаштириш ҳамда кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солишнинг самарали тизимини яратиш | ||||
| 1.1. | Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган тизимини жорий этиш. | Норматив базадаги ўзгаришлар | 2007 йил III чорак |
Марказий банк |
| 1.2. | Пул маблағлари сақланишини ва микромолиявий хизматлар кўрсатиш мақсадида пул маблағларини банк ҳисоб рақамларидан тўсиқсиз олишни назарда тутадиган кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотлари томонидан касса операциялари ўтказиш қоидаларини такомиллаштириш. | Норматив базадаги ўзгаришлар | 2007 йил III чорак |
Марказий банк, тижорат банклари |
| 1.3. | Қуйидагиларни ўз ичига оладиган кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилишнинг самарали тизимини яратиш: — кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотлари ҳисобот бериши ва молиявий фаолияти кўрсаткичларининг соддалаштирилган тизими; — кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотлари фаолиятининг молиявий таҳлили натижаларига асосланган улар фаолияти устидан масофадан туриб назорат қилиш тизими. |
Комплекс чора-тадбирлар | 2007 йил IV чорак |
Марказий банк |
| 1.4. | Кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотларини қайта ташкил этиш ва тугатишнинг очиқ-ошкора механизмини жорий этиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш | 2007 йил II ярим йиллик |
Марказий банк, Адлия вазирлиги |
| 1.5. | Кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотларини ташкил этишни рағбатлантириш, шу жумладан преференциялар ва имтиёзлар бериш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. | Комплекс чора-тадбирлар | 2007 йил II ярим йиллик |
Молия вазирлиги, Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси |
| 2. Молиялаштиришнинг тижорат манбалари ҳисобига кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотларининг ресурс базасини шакллантиришга кўмаклашиш | ||||
| 2.1. | «Микрокредитбанк» орқали микромолиялаштириш учун танлов асосида грантлар ва кредитлар жалб этиш ва тақсимлашнинг ягона механизмини яратиш. | Тегишли низомни ишлаб чиқиш | 2007 йил II ярим йиллик |
Марказий банк, тижорат банклари, Адлия вазирлиги |
| 2.2. | Кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотларига танлов асосида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ресурсларини бериш. | Танлаш ва Бандликка кўмаклашиш жамғармасининг ресурслари ҳисобига кредит линиялари ажратиш тўғрисида бош битимлар тузиш | Доимо | Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Кредит уюшмалари ассоциацияси, микрокредит ташкилотлари |
| 3. Мамлакатнинг барча минтақаларида кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотларининг тармоғини кенгайтириш учун иқтисодий ва ташкилий шарт-шароитлар яратиш | ||||
| 3.1. | Рўйхатдан ўтказилган кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотларининг инфратузилмасини кенгайтириш учун уларга белгиланган тартибда бинолар ва жойлар сотилишига кўмаклашиш. | Комплекс чора-тадбирлар | Доимо | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
| 3.2. | Республика минтақаларида белгиланган тартибда микрокредит ташкилотлари ва кредит уюшмалари ташкил этиш ва уларни рўйхатдан ўтказишда ташаббускор гуруҳларга амалий ёрдам кўрсатиш. | Маслаҳатлар бериш ва амалий семинарлар ташкил этиш чора-тадбирлари жадвали | Доимо | Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
| 4. Микромолиялаштириш хизматларини кенгайтириш ва кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотлари салоҳиятини кучайтириш | ||||
| 4.1. | Қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш йўли билан (халқаро ташкилотларнинг қўллаб-қувватлаши остида) кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотларининг молиявий ўзини ўзи қоплашини ошириш: — микрокредит ташкилотлари ва кредит уюшмалари микромолиялаштиришнинг илғор халқаро амалиётига киришини таъминлаш; — таваккалчиликларни бошқариш усулларини ва кредит портфели мониторинги тизимини такомиллаштириш; — айниқса қишлоқ жойларда аҳолининг эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган янги микромолиявий маҳсулотларни ишлаб чиқиш. |
Комплекс чора-тадбирлар | Доимо | Марказий банк, Кредит уюшмалари ассоциацияси, микрокредит ташкилотлари |
| 4.2. | Молиявий технологияларни айирбошлаш, тижорат банкларидан кредит ресурслари жалб этиш мақсадида тижорат банклари ва микромолиявий муассасалар ўртасидаги профессионал ва амалий алоқаларга кўмаклашиш. | Комплекс чора-тадбирлар | Доимо | Марказий банк, Кредит уюшмалари микрокредит ташкилотлари ассоциацияси, тижорат банклари |
| 4.3. | Кредит уюшмалари ассоциация ва микрокредит ташкилотларининг интернет-сайтларини яратиш ва доимий равишда янгилаб туриш. | Комплекс чора-тадбирлар | Доимо | Кредит уюшмалари ассоциацияси, микрокредит ташкилотлари |
| 5. Кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотларининг профессионал хизматларга ва ахборотга киришини таъминлайдиган ёрдамчи хизматлар ва инфратузилмани ривожлантириш | ||||
| 5.1. | Кўрсаткичлар ва молиявий очиқ-ошкоралик стандартлари бўйича махсус тренинглар ташкил этиш. | Чора-тадбирлар жадвали | Доимо | Марказий банк, Кредит уюшмалари ассоциацияси, микрокредит ташкилотлари |
| 5.2. | Ходимларни ўқув ва консалтинг марказларида доимий равишда ўқитишни ташкил этиш орқали микрокредит ташкилотлари ва кредит уюшмаларининг институционал салоҳиятини кучайтиришга кўмаклашиш. | Ўқитишни ташкил этиш | Доимо | Банк-молия академияси, Минтақавий банк ўқув маркази, Кредит уюшмалари ассоциацияси, микрокредит ташкилотлари |
| 5.3. | Микромолиявий секторнинг ёрдамчи хизматлари ва инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан Микрокредит ташкилотлари ассоциациясини таъсис этиш орқали ривожлантириш. | Комплекс чора-тадбирлар | 2007-2008 йй. давомида | Марказий банк, Кредит уюшмалари ассоциацияси, микрокредит ташкилотлари |
| 5.4. | Қуйидагиларни: — бухгалтерия, аудиторлик, маслаҳат бериш, ўқитиш хизматлари кўрсатиш учун консалтинг марказини; — микрокредит ташкилотлари ва кредит уюшмалари ўртасида ахборот айирбошлаш, энг яхши микромолиявий ташкилотлар тўғрисидаги ахборотни мамлакат ичида ва чет элда тарқатиш, техник ёрдам кўрсатиш мақсадида микромолиявий ресурс марказини ташкил этиш. |
Комплекс чора-тадбирлар | 2008 йил I ярим йиллик | Марказий банк, Кредит уюшмалари ассоциацияси, Микрокредит ташкилотлари ассоциацияси |
| 5.5. | «Кредит бюролари фаолияти ва кредит ахборотини айирбошлаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. | Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш | 2008 йил I ярим йиллик | Кредит ахбороти миллий институти, Банклар уюшмаси, Кредит уюшмалари ассоциацияси |
| 5.6. | Микрокредит ташкилотлари ва кредит уюшмалари томонидан кредитлар бўйича амалдаги фоиз ставкалари тўғрисидаги ахборот ва мижозлар учун фойдали бўлган бошқа ахборот мунтазам эълон қилиниши. | Комплекс чора-тадбирлар | Доимо | Марказий банк, Кредит уюшмалари ассоциацияси, микрокредит ташкилотлари |
| Минтақалар | 2007 йил 1 майдаги ҳолатига кўра микромолиявий муассасалар (кредит уюшмалари) сони | 2007 йил 1 майдаги ҳолатига кўра кредит қўйилмалари (млрд. сўм) | 2010 йил 1 январгача микромолиявий муассасаларнинг прогнозлаштирилаётган сони* | шу жумладан: | 2010 йил 1 январдаги | |
| микрокредит ташкилотлари | кредит уюшмалари | |||||
| Қорақалпоғистон Республикаси | - | 0,0 | 9 | 6 | 3 | 7,2 |
| Андижон вилояти | 6 | 4,0 | 15 | 8 | 7 | 12,0 |
| Бухоро вилояти | 4 | 1,8 | 10 | 5 | 5 | 8,0 |
| Жиззах вилояти | 2 | 1,2 | 5 | 2 | 3 | 4,0 |
| Қашқадарё вилояти | 1 | 0,1 | 13 | 11 | 2 | 10,4 |
| Навоий вилояти | 1 | 1,7 | 6 | 4 | 2 | 4,8 |
| Наманган вилояти | 3 | 0,5 | 11 | 7 | 4 | 8,8 |
| Самарқанд вилояти | 3 | 1,6 | 16 | 11 | 5 | 12,8 |
| Сурхондарё вилояти | 1 | 0,2 | 10 | 7 | 3 | 8,0 |
| Сирдарё вилояти | 1 | 0,2 | 6 | 4 | 2 | 4,8 |
| Тошкент вилояти | - | 0,0 | 15 | 10 | 5 | 12,0 |
| Фарғона вилояти | 6 | 3,0 | 18 | 11 | 7 | 14,4 |
| Хоразм вилояти | - | 0,0 | 8 | 6 | 2 | 6,4 |
| Тошкент шахри | 10 | 8,6 | 17 | 5 | 12 | 13,6 |
| Республика бўйича ҳаммаси | 38 | 22,9 | 159 | 97 | 62 | 127,2 |