toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 25.10.2024
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
БЮДЖЕТ МУАССАСАЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИ ХОДИМЛАРИНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШНИНГ МАХСУС ЖАМҒАРМАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 11 январда 177-4-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 19 сентябрдаги 176-сонли «Бюджет ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус фонди тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3561, 22.10.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 6 апрелдаги ПФ-3730-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ҳамда Республиканинг бюджет муассасалари ва ташкилотларида иш ҳақи миқдорини ошириш тўғрисида» 1995 йил 16 августдаги ПФ-1213-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 14-сон, 114-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан 1995 йил 8 сентябрда 98-сон буйруқ билан тасдиқланган Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантиришнинг махсус жамғармаси тўғрисидаги низомга (1995 йил 20 сентябрь, рўйхат рақами 177 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил 6-сон, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 6-сон, 77-модда, 2007 й., 19-20-сон, 209-модда) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин амалга киритилсин.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 20 декабрь,
109-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 1-2-сон, 9-модда)