1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар. Давлат мукофотлари ва бошқа мукофотлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ФАХРИЙ УНВОНЛАР ЭГАЛАРИГА ТЎЛОВЛАРНИ ТАЙИНЛАШ ВА АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фахрий унвонлар учун тўловлар миқдорини ошириш тўғрисида» 2007 йил 17 декабрдаги ПФ-3942-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.22.00.00 Давлат мукофотлари, пул ва бошқа мукофотлар]
1. Фахрий унвонлар эгаларига тўловларни тайинлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, хўжалик юритувчи субъектлар фахрий унвонлар учун тўловлар миқдорлари оширилиши билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун қўшимча маблағлар ўз вақтида ажратилишини таъминласинлар.
3. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг бошқа вазирликлари ва идоралари, шунингдек хўжалик ҳисобидаги хўжалик юритувчи субъектлар 2008 йил 1 январдан бошлаб белгиланган тартибга мувофиқ фахрий унвонлар эгаларига тўловлар амалга оширилиши ташкил этилишини таъминласинлар.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фахрий унвонлар учун гонорарлар ва қўшимча ҳақ миқдорларини ошириш тўғрисида» 1993 йил 7 июндаги 274-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 3 январь,
2-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 3 январдаги 2-сон қарорига ИЛОВА
Фахрий унвонлар эгаларига тўловларни тайинлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар]
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фахрий унвонлар учун тўловлар миқдорини ошириш тўғрисида» 2007 йил 17 декабрдаги ПФ-3942-сон Фармонига мувофиқ фахрий унвонлар эгаларига тўловларни тайинлаш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
2. Тўловлар:
«Халқ» ва «Хизмат кўрсатган арбоб» фахрий унвонлари эгаларига энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида;
«Хизмат кўрсатган артист» фахрий унвони эгаларига энг кам ойлик иш ҳақининг 1,8 баравари миқдорида;
«Хизмат кўрсатган» фахрий унвони эгаларига (қолган касблар бўйича) энг кам ойлик иш ҳақининг 1,6 баравари миқдорида амалга оширилади.
3. Илгари амалда бўлган қонун ҳужжатлари асосида берилган фахрий унвонлар эгаларига тўловлар ушбу Низомнинг 2-бандида назарда тутилган миқдорларда амалга оширилади.
4. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эл фуқаролари фахрий унвонлар учун тўловларни олиш ҳуқуқига эгадир.
5. Фахрий унвонлар учун ҳар ойлик тўловлар:
бюджет ташкилотларида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларга — тегишли бюджетлар ҳисобидан;
хўжалик ҳисобидаги хўжалик юритувчи субъектларда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларга — хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз маблағлари ҳисобидан;
ишламаётган пенсионерларга — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан яшаш жойидаги ижтимоий таъминот бўлимлари орқали тўланади.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
6. Ишлаётган шахсларга фахрий унвонлар учун тўловлар асосий иш жойида иш ҳақи билан биргаликда тўланади.
Фахрий унвонга эга бўлган ходим бошқа ишга ўтганда тўлов бўшаган ойдаги ишлаб берилган кунлар сонидан қатъи назар, олдинги иш жойида тўлиқ ҳажмда тўланади.
Фахрий унвонлар учун янги иш жойида тўловлар тўлов амалга оширилган охирги ой тўғрисида олдинги иш жойидан маълумотнома тақдим этилгандан кейин тўланади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.22.00.00 Давлат мукофотлари, пул ва бошқа мукофотлар]
7. Бир неча фахрий унвонларга эга бўлган шахсларга тўлов тўловнинг энг кўп миқдори назарда тутилган фақат битта фахрий унвон учун тўланади.
II. Фахрий унвонлар эгаларига тўловларни тайинлаш ва амалга ошириш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.22.00.00 Давлат мукофотлари, пул ва бошқа мукофотлар]
8. Фахрий унвон учун тўловни тайинлаш қуйидаги ҳужжатлар:
фахрий унвон бериш тўғрисидаги гувоҳнома, шунингдек унинг нусхаси;
фахрий унвон учун тўловни амалга оширишга берилган ариза;
ариза берувчининг паспорти (ёки шахсини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат — ҳарбий хизматчилар учун), шунингдек унинг нусхаси тақдим этилган тақдирда амалга оширилади.
Фахрий унвон бериш тўғрисидаги гувоҳнома ва ариза берувчининг паспорти (ёки шахсини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат) тақдим этилган ҳужжатлар текширилгандан сўнг эгасига қайтарилади.
9. Фахрий унвонлар учун иш ҳақига ёки пенсияга қўшиб бериладиган тўловлар ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилган ойдан кейинги ойнинг 1-кунидан бошлаб амалга оширилади.
10. Бюджет ташкилотларида молия йилидан бошлаб ишлаётган шахсларга фахрий унвонлар учун тўловлар билан боғлиқ харажатлар йиллик харажатлар сметасида назарда тутилади.
Йил мобайнида фахрий унвон берилган тақдирда бюджет ташкилотлари ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган барча ҳужжатлар олингандан кейин харажатлар сметасига ўзгартиришлар киритиш учун молия маблағларига бўлган эҳтиёжнинг ҳисоб-китобини ва фахрий унвон бериш тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхасини тегишли молия органига юборадилар.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
11. Хўжалик ҳисобидаги хўжалик юритувчи субъектлар тақдим этилган ҳужжатлар асосида фахрий унвон берилган шахсга тўловни иш ҳақи билан биргаликда амалга оширадилар.
12. Фахрий унвонлар учун тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш фондига киритилади ва унга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади, ундан давлат ижтимоий суғуртасига маблағ ажратилади.
13. Ишламаётган пенсионерларга фахрий унвонлар учун тўловлар олинадиган пенсиянинг туридан қатъи назар, белгиланган тартибда амалга оширилади. Тўлов фахрий унвонга эга бўлган шахс вафот этганлиги муносабати билан тайинланган боқувчисини йўқотганлик пенсиясига қўшилмайди.