toggle_night_mode
Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Маҳсулот тақсимотига оид битим шартларида Ўзбекистон Республикасининг Қандим гуруҳи, Хаузак, Шади конларини очиш ва Устюрт минтақасида геология-қидирув ишларини ўтказиш тўғрисида
[Кўчирма]
Қандим гуруҳи, Хаузак ва Шоди газ-конденсати конларини ўзлаштириш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва махсус илғор технологияларни жалб этиш ҳисобига углеводород хомашёсини қазиб чиқариш ва экспорт қилишни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
«ЛУКОЙЛ» нефт компанияси» очиқ акциядорлик жамияти (Россия) ва «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси томонидан юридик шахс ташкил этмасдан инвесторлар консорциуми ташкил этилгани (кейинги ўринларда — инвестор);
лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилгани, Қандим гуруҳи конлари, Хаузак, Шади ва Қўнғироқ участкалари бўйича Маҳсулот тақсимотига оид битим лойиҳаси тайёрлангани ва келишилгани (Маҳсулот тақсимотига оид битим);
Ер қаъридан фойдаланиш шарт-шароитларини ишлаб чиқиш ва маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимлар лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича махсус Давлат комиссияси томонидан маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимнинг асосий техник-иқтисодий параметрлари ва матни маъқуллангани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси ва инвестор ўртасидаги Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим маъқуллансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари У.Т. Султоновга Ўзбекистон Республикаси ва «Ўзбекнефтгаз» МХК раиси А.А. Азизовга «Ўзбекнефтгаз» МХК номидан Маҳсулот тақсимотига оид битимни имзолаш ваколати берилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Маҳсулот тақсимотига оид битим шартларини амалга оширишда ваколатли орган этиб белгилансин.
4. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси ва инвестор ўртасида Маҳсулот тақсимотига оид битим имзоланганидан кейин Ўзбекистон Республикасининг бирон-бир қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ёки қўшимчалар киритилганида (ишларнинг хавфсиз бажарилиши (норма ва қоидалар), ер қаъриларини сақлаш, аҳоли ва атроф-муҳит хавфсизлиги бундан мустасно), агар бундай ҳолатлар операторнинг фаолиятига салбий таъсир кўрсатса, операторга нисбатан Битим имзоланган санада амалда бўлган қонунчилик нормалари қўлланилади.
5. Ер қаъридан фойдаланиш шарт-шароитларини ишлаб чиқиш ва маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимлар лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича махсус Давлат комиссияси Ўзбекистон Республикасининг «Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, ўрнатилган тартибда инвесторга ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни 1-иловадаги шаклда берсин.
9. «Ўзбекнефтгаз» МХК, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар билан бирга мазкур Маҳсулот тақсимотига оид битимни амалга ошириш тартиби ва механизмлари тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини бир ойлик муддатда киритсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари У.Т. Султанов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 11 июнь,
276-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 июндаги 276-сонли қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи

ЛИЦЕНЗИЯ

Маҳсулот тақсимотига оид битим мувофиқ берилган _______________________________________________

______________________________________________________ (маҳсулот тақсимотига оид битим номи)

_____________________________________________________________________________________________

(лицензия олувчи)

Қуйидаги таркибли инвесторлар консорциуми номидан иш олиб борувчи: ______________________________

____________________________________________________ҒҒ_________ (инвесторлар консорциуми иштирокчилари)

қуйидаги мақсадларга ________________________________________________________________________

(разведка ёки фойдали қазилмаларни қазиб олиш)

___________________________________________________________________________________________

(ер қаъри участкаси)

Ер қаъри участкаси жойлашган жойи __________________________________________________________

____________________________________________________ (ҳудудий жойлашув)

___________________________________________________________________________________________

(ер қаъри участкаси чегараларининг тавсифи, бурчак нуқталари координаталари Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг 200__ «___» _______ _____-сонли қарорида қайд этилган)

Ер қаъри участкаси кон (геологик) участкаси мақомига эга.

Лицензия берилган сана: «_____» ________________ 200__ й.

Лицензияни амал қилиш муддати ________________________

Рўйхат бўйича тартиб рақами _________________________

Ваколатли шахс

_____________

_____________

(ФИО)

(имзо)