1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.04 Лизинг (шунингдек, 09.14.17.04 га қаранг);
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЎЗМЕЛИОМАШЛИЗИНГ» ДАВЛАТ ЛИЗИНГ КОМПАНИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 29 октябрдаги ПФ-3932-сон Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек мелиоратив техниканинг кўп профилли мавжуд паркини янгилаш ва шакллантиришни рағбатлантириш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фаолияти билан шуғулланувчи сув хўжалиги қурилиш ва фойдаланиш ташкилотларига замонавий мелиорация техникаси ва асбоб-ускуналари етказиб берилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт вазирлигининг давлат унитар корхонаси шаклидаги ихтисослаштирилган «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки фойдасининг республика бюджети даромадига йўналтириладиган қисми ҳисобига «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компаниясига устав фондини шакллантириш учун 5 млрд сўм маблағ ажратсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 июлдаги 209-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 28-сон, 322-модда)
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
11. «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компанияси «Маъмурий бино махсус сервис» давлат шуъба корхонасининг Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони, 5-уй манзилидаги биносига жойлаштирилсин.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 июлдаги 209-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 28-сон, 322-модда)
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компаниясини зарур алоқа воситалари, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан таъминласин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 июлдаги 209-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 28-сон, 322-модда)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 июлдаги 209-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 28-сон, 322-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 21 декабрдаги 266-сон қарорига 3-ИЛОВА
«Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компанияси томонидан харид қилинадиган мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини, шунингдек «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компаниясининг «Мелиомашлизингсервис» шуъба корхонаси томонидан харид қилинадиган мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларига техник ва сервис хизмати кўрсатиш учун товарлар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмларни етказиб берувчиларни танлаш бўйича Идоралараро тендер комиссияси
ТАРКИБИ
Камолов А.С.
—
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари, комиссия раҳбари
Хамраев Ш.Р.
—
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари, комиссия раҳбарининг ўринбосари