toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 18.10.2009
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
ҚАРОРИ
БАНКЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ВА УЛАРГА ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 13 декабрда 630-10-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки Бошқарувининг 2009 йил 15 августдаги 23/3-сонли «Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2014, 08.10.2009 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 7 ноябрдаги ПҚ-726-сонли қарорига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. Банкларни рўйхатга олиш ва уларга лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низомга (1999 йил 11 февраль, рўйхат рақами 630) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин амалга киритилсин.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 17 ноябрь,
31/3-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 50-51-сон, 526-модда)