«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ПАРРАНДА ГРИППИ ТАРҚАЛИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА УНИНГ ХАВФИГА ҚАРШИ ЧОРА КЎРИШ» ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Парранда гриппига қарши курашга йўналтирилган чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш, парранда гриппи билан боғлиқ тадбирларни молиялаштириш Фонди томонидан бериладиган грант маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳамда парранда гриппи билан боғлиқ тадбирларни молиялаштириш Фонди томонидан бериладиган грант маблағларининг администратори бўлмиш Жаҳон банкининг Халқаро ривожланиш уюшмаси ўртасида «Ўзбекистон Республикасида парранда гриппи тарқалишининг олдини олиш ва унинг хавфига қарши чора кўриш» лойиҳасини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси 2 960 275 АҚШ доллари миқдорида грант ажратиш ҳақида битим имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилансинки, «Ўзбекистон Республикасида парранда гриппи тарқалишининг олдини олиш ва унинг хавфига қарши чора кўриш» лойиҳасини молиялаштириш 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ амалга оширилади.
3. «Ўзбекистон Республикасида парранда гриппи тарқалишининг олдини олиш ва унинг хавфига қарши чора кўриш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш таркиби 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Лойиҳани амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш:
лойиҳа ечимларини татбиқ этишни жадаллаштириш бўйича тавсияномалар ва чора-тадбирлар ишлаб чиққан ҳолда, ажратиладиган маблағларнинг самарали ўзлаштирилиши устидан қатъий назорат ўрнатилишини таъминласин;
лойиҳа амалга оширилишининг боришини мунтазам равишда кўриб борсин, зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига унинг самарали ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш бўйича таклифлар киритсин;
танлов тадбирларини ўтказиш учун тендер комиссиясининг таркибини белгиланган тартибда тасдиқласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий ўзгартириш агентлиги зиммасига Жаҳон банкининг тартиб-қоидаларига мувофиқ грант маблағларини ўз вақтида ўзлаштириш ва улардан мақсадли фойдаланишни таъминлаш бўйича жавобгарлик юклансин.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
5. Лойиҳа иштирокчилари уни амалга ошириш даврида — 2009 йилнинг 31 июлигача:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) учун солиқлар (йиғимлар) тўлашдан;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.16.05.00 (Кучини йукотган) Республика йўл жамғармасига ажратмалар ва йиғимлар / 07.92.00.00 (Кучини йукотган) Мажбурий тўловлар, ажратмалар ва йиғимлар]
лойиҳа эҳтиёжлари учун сотиб олинадиган автотранспорт воситалари қийматидан Республика йўл жамғармасига йиғимлар тўлашдан;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.16.04.00 (Кучини йукотган) Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар / 07.92.00.00 (Кучини йукотган) Мажбурий тўловлар, ажратмалар ва йиғимлар]
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва Мактаб таълимини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилсин.
6. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 26 октябрь,
ПҚ-716-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 10-сон, 502-модда)