1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.15.00.00 Фуқаролик муомаласи қатнашчилари, товарлар, ишлар ва хизматларни индивидуаллаштириш воситалари / 03.15.03.00 Товарнинг келиб чиқиш жойи;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ПАТЕНТ ИДОРАСИ ДИРЕКТОРИНИНГ
БУЙРУҒИ
ТОВАР КЕЛИБ ЧИҚҚАН ЖОЙ НОМИНИ ВА ТОВАР КЕЛИБ ЧИҚҚАН ЖОЙ НОМИДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИНИ БЕРИШНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШГА ДОИР ТАЛАБНОМА ТУЗИШ, ТОПШИРИШ ВА КЎРИБ ЧИҚИШ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 13 ноябрда 1185-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 7 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Товар келиб чиққан жой номини ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш учун талабномаларни тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3482, 07.12.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2002 йил 11 октябрдаги 52-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Товар келиб чиққан жой номини ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини беришни рўйхатдан ўтказишга доир талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидалари»га (2002 йил 1 октябрь, рўйхат рақами 1185) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.