toggle_night_mode
Ҳужжат 22.11.2007 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 24 августдаги 182-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин ва у 2008 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик хизматларнинг кадрлар таркиби, ушбу хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига оладиган маълумотлар базасини марказлаштирилган тартибда шакллантириш ва юритиш йўли билан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизматлари тўғрисидаги ахборотларнинг зарур даражада ҳисобга олиниши ва тизимлаштирилишини таъминласин.
3. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини оширишнинг ушбу қарор билан тасдиқланган муддатлари ва тартибига қатъий амал қилинишини таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 22 ноябрь,
244-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2007 йил 22 ноябрдаги 244-сон қарорига
ИЛОВА
Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этиладиган хўжалик бошқаруви органларининг, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) юридик хизматлари ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ташкилотларнинг юридик хизматлари ходимларини аттестациядан ўтказиш уларнинг касбига муносиблиги даражасини холисона баҳолаш, уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган малака талабларига мувофиқлигини аниқлаш, уларнинг зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш юзасидан масъулиятини ошириш мақсадида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ташкилотларнинг юридик хизматлари ходимлари малакасини ошириш юриспруденция соҳасидаги назорат ва амалий билимларни чуқурлаштириш ва янгилаш, уларнинг касбий тайёрлигининг бажариладиган вазифалар ва функцияларга мувофиқлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.
II. Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Юридик хизмат ходими лавозимига қабул қилинган шахслар ишга қабул қилинган кундан бошлаб олти ой мобайнида аттестациядан ўтказилиши керак.
Юридик хизмат ходими лавозимига қабул қилинган ва кейинги беш йил мобайнида аттестациядан ўтказилган шахслар ушбу Низомнинг 5-бандига мувофиқ аттестациядан ўтиши керак.
Қуйидагилар аттестациядан ўтказилмайди:
олий таълим муассасаларини тугатган ва олинган мутахассислик бўйича биринчи марта ишга кирган шахслар, агар мазкур мутахассислик бўйича икки йилдан кам ишлаган бўлса;
ҳомиладор аёллар, шунингдек уч ёшгача болалари бор аёллар;
юридик маслаҳатчи ёрдамчиси лавозимида ишлаётган шахслар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Юридик хизмат ходимлари аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугашидан уч ой олдин, ушбу Низомда белгиланган тартибда, тегишли адлия органларига аттестациядан ўтиш учун ариза билан мурожаат қилиши шарт.
Олий таълим муассасасини тугатгандан кейин, олинган мутахассислик бўйича биринчи марта ишга кирган шахслар мутахассислик бўйича ишлаган икки йиллик муддат тугаган вақтдан бошлаб уч ойдан кечикмай аттестациядан ўтиш учун мурожаат қилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг марказий аппаратлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари юридик хизмати ходимларини аттестациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
7. Давлат бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, туманлар ва шаҳарлар ҳокимиятлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходимларини аттестациядан ўтказиш ҳудудий адлия органлари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ва унинг ҳудудий органларида камида беш кишидан иборат таркибда аттестация комиссиялари тузилади.
9. Аттестация комиссиялари таркиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида вазирнинг тегишли ўринбосари, ҳудудий адлия органларида эса — ҳудудий адлия органи раҳбари аттестация комиссиясининг раиси ҳисобланади.
Аттестация комиссиялари таркибига, келишувга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, илмий ва олий таълим муассасалари вакиллари киритилиши мумкин. Ҳудудий адлия органларининг аттестация комиссиялари таркибига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппаратининг тегишли бўлинмаси ходими мажбурий тартибда киритилади.
10. Аттестация комиссияси раиси:
аттестация комиссияси мажлисларида раислик қилади;
аттестацияни ўтказиш жойи ва муддатларини белгилайди;
аттестациядан ўтказиладиганларнинг рўйхат бўйича таркибини белгилайди;
аттестацияни ўтказиш бўйича бошқа ташкилий масалаларни ҳал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий органларининг тегишли таркибий бўлинмаси аттестация комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади, у:
аттестацияни ўтказиш жадвалини тузади ва уни тасдиқлаш учун аттестация комиссияси раисига тақдим этади;
талабгорлар анкеталарини шакллантиради ва тайёрлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
аттестацияни ўтказиш санаси ва жойи тўғрисидаги маълумотларни аттестация комиссияси аъзоларига ҳамда талабгорларга етказади;
аттестация комиссияси фаолиятини ташкил этишга доир бошқа функцияларни амалга оширади.
III. Аттестациядан ўтадиган шахсларнинг аризаларини кўриб чиқиш тартиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Аттестациядан ўтиш учун тегишли адлия органига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
а) аттестациядан ўтиш тўғрисидаги ариза;
б) талабгорнинг ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича анкетаси;
в) олий юридик маълумот тўғрисидаги дипломнинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
г) меҳнат дафтарчасининг иш жойида тасдиқланган нусхаси ёхуд ундан кўчирма;
д) иш жойидан тавсифнома;
е) малака ошириш курсларида ўқиганлик тўғрисидаги сертификат (агар мавжуд бўлса) нусхаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Ҳужжатлар адлия органига бевосита топширилади ёхуд топширилгани тўғрисидаги билдиришномани олган ҳолда, буюртма хат билан юборилади.
Ҳужжатлар адлия органининг масъул ходими томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси, ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана қайд этилган ҳолда талабгорга топширилади (юборилади).
Топширилган ҳужжатлар қайтариб берилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Ариза ва ҳужжатлар улар олинган кундан бошлаб икки кун муддатда кўриб чиқилади. Тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда ишчи орган томонидан аттестацияга қўйишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади ва тегишли билдиришнома талабгорга бевосита топширилади ёки почта орқали юборилади. Билдиришномада аниқланган камчиликлар, камчиликларни бартараф этиш ҳамда такрорий кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиш муддати кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Аттестациядан ўтишга қўйишнинг рад этилишига асос бўлган камчиликлар бир ой муддатда бартараф этилган тақдирда ҳужжатлар такроран кўриб чиқиш учун тақдим қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
зарур даражада расмийлаштирилмаган ҳужжатларни тақдим этганлик ёки ҳужжатларни тўлиқ ҳажмда тақдим этмаслик;
тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги.
Аттестациядан ўтишга бошқа асослар бўйича қўйилмасликка йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга мувофиқ бўлган тақдирда талабгор ҳужжатлар олинган кундан бошлаб икки ой мобайнида аттестациядан ўтказилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Аттестацияни ўтказиш тартиби
17. Аттестация ҳужжатларнинг тақдим этилишига қараб ўтказилади, аттестациянинг ўтказилиш жойи ва вақти тўғрисида талабгор аттестация ўтказиладиган санадан камида ўн кун олдин хабардор қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Аттестацияга узрли сабабга кўра келмаган талабгорлар аттестация комиссиясининг кейинги навбатдаги мажлисида аттестациядан ўтказилади.
Аттестацияга узрсиз сабабга кўра келмаган талабгорларга ёзма огоҳлантириш юборилади. Аттестацияга узрсиз сабаб билан такроран келинмаган тақдирда аттестация комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар (материаллар) асосида талабгорни аттестациядан ўтмаган деб ҳисоблаш ва унга аттестациядан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома беришни рад этиш ҳақида қарор чиқаришга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Аттестация комиссияси, агар унинг мажлисида комиссия аъзоларининг ярмидан кўпи қатнашса ваколатли ҳисобланади.
Талабгор ишлайдиган ташкилотнинг вакили аттестация комиссияси мажлисида маслаҳат овози билан қатнашиши мумкин. Аттестация тугагандан кейин вакилнинг фикр-мулоҳазаси эшитилади.
20. Аттестация комиссияси мажлиси комиссия аъзоларини талабгорнинг ҳужжатлари билан таништиришдан бошланади.
21. Аттестация суҳбат шаклида ўтказилади.
Суҳбат жараёнида берилган саволлар ва талабгорнинг жавоблари (ип ўтказиб тикилган ва муҳр билан тасдиқланган) махсус журналда қайд этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Талабгор билан унинг касб фаолиятига боғлиқ бўлган қонунчилик соҳаси, шу жумладан конституциявий ҳуқуқ соҳаси, фуқаролик ва меҳнат қонунчилиги асослари, шартномавий-ҳуқуқий фаолият, суд ишларини юритиш асослари бўйича суҳбат ўтказилади.
Саволларнинг тахминий рўйхати ва аттестация комиссияларининг иш регламенти Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланади.
22. Аттестация комиссияси талабгорнинг билимлари ва иш тажрибасини ҳисобга олиб:
талабгорни аттестациядан ўтган деб эътироф этиш ва унга аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани бериш ҳақида;
талабгорни аттестациядан ўтмаган деб эътироф этиш ва унга аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
23. Аттестация комиссиясининг қарорлари аттестация комиссиясининг мажлисда ҳозир бўлган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овоз бериш талабгорнинг иштирокисиз ўтказилади. Аттестация жараёни, шу жумладан аттестация комиссияси аъзолари, аттестациядан ўтказилаётган ходим, ташкилот вакили томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар, шунингдек аттестация комиссиясининг қарори аттестация комиссиясининг раиси ва котиби томонидан имзоланадиган протокол билан расмийлаштирилади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда раиснинг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Аттестация натижалари овоз бериш жараёни тамом бўлгандан кейин дарҳол эълон қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Гувоҳноманинг амал қилиш муддати — беш йил.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳимояланганлик даражасига, ҳисобга олиш сериясига ва тартиб рақамига эга бўлади. Гувоҳномаларни олиш, ҳисобга олиш ва сақлаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Юридик хизматнинг аттестациядан ўтмаган ходими такрорий аттестациядан ўтиш учун аттестация ўтказилган кундан уч ой ўтгач, бироқ олти ойдан кечикмай мурожаат қилиши мумкин.
Агар талабгор такрорий аттестациядан ўта олмаса ёки кўрсатилган муддат мобайнида такрорий аттестациядан ўтиш учун мурожаат қилмаса, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий органи ходимнинг иш жойи бўйича меҳнат қонунчилигига мувофиқ эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш ёхуд бошқа ишга ўтказиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш зарурлиги ҳақида бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Юридик хизмат ходимининг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг аттестация комиссияси қарорига кўра тўхтатилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қуйидагилар:
юридик хизмат ходими томонидан ўз хизмат мажбуриятлари бажарилмаслиги ёки зарур даражада бажарилмаслиги, давлат, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зиён етказилишига олиб келган тақдирда;
гувоҳнома қалбаки ҳужжатлардан фойдаланиб олинганлиги ҳолати аниқланганлиги юридик хизмат ходимининг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиш учун асос бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Аттестация комиссиясининг қарори юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириш юридик хизмат ходимининг фамилияси, исми ёки отасининг исми ўзгарган тақдирда, унинг аризаси асосида амалга оширилади.
Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома қайта расмийлаштирилгунга қадар юридик хизмат ходими ўз фаолиятини илгари берилган гувоҳнома асосида амалга оширади.
30. Қайта расмийлаштириш пайтида аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги янги гувоҳнома берилади, ушбу гувоҳномада олдинги гувоҳномада кўрсатилган амал қилиш муддати қайд этилган бўлиши керак. Аттестациядан ўтганлик тўғрисида олдин берилган гувоҳнома бекор қилинади.
31. Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда юридик хизмат ходимининг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Дубликатни беришда юридик хизмат ходимига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органлари томонидан «ДУБЛИКАТ» белгиси қўйилган аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги янги гувоҳнома берилади, ушбу гувоҳномада олдинги гувоҳномада кўрсатилган амал қилиш муддати қайд этилган бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
33. Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома қайта расмийлаштирилиши ва дубликати берилиши учун аттестациядан ўтиш талаб қилинмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
VI. Юридик хизмат ходимлари малакасини ошириш
34. Юридик хизматлар ходимлари малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази (кейинги ўринларда «Марказ» деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Юридик хизмат ходимлари малакасини ошириш ҳар беш йилда камида бир марта амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
35. Малака ошириш муддати икки ҳафтадан кам бўлиши мумкин эмас.
Юридик хизматларнинг малака оширишдан ўтган ходимларига белгиланган намунадаги сертификат берилади.
Малака ошириш дастурлари ва шакллари, шунингдек сертификат шакли Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Юридик хизматлар ходимлари малакасини ошириш дастурлари Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 24 августдаги 182-сон қарори билан белгиланган юридик хизматларнинг асосий вазифаларига мувофиқ бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
36. Юридик хизматлар ходимлари малакасини ошириш Марказ билан тегишли ташкилот ўртасида тузиладиган шартномалар асосида тўлов эвазига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Малака ошириш учун тўлов миқдори Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишув бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
37. Малака ошириш даврида юридик хизматлар ходимларига уларнинг иш жойи бўйича иш ҳақи ва лавозими сақланади. Хизмат сафари харажатлари малака оширишга юборган тегишли ташкилотлар ҳисобидан қопланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
VII. Якуний қоидалар
38. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари юридик хизматларнинг ходимлари ҳисобини юритади.
39. Ташкилотларнинг юридик хизматлари ва уларнинг ходимлари ҳисобга олинишини ва улар тўғрисидаги ахборотнинг тизимлаштирилишини ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик хизматларнинг кадрлар таркиби, ушбу хизматлар ходимлари аттестациядан ўтиши ва малака ошириши тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига оладиган юридик хизматлар маълумотлари базасини шакллантиради ва уни марказлаштирилган тартибда юритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
40. Ҳудудий адлия органлари йилнинг ҳар чорагида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юридик хизматлар маълумотлари базасига киритиш ва уни мунтазам равишда янгилаб бориш учун юридик хизматлар, уларнинг ходимлари ва уларнинг белгиланган муддатларда аттестациядан ўтиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
41. Марказ йилнинг ҳар чорагида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юридик хизматлар маълумотлари базасига киритиш ва уни мунтазам равишда янгилаб бориш учун юридик хизматларнинг малака оширишдан ўтган ходимлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
42. Юридик хизматлар маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби, маълумотлар базасига киритиш учун маълумотларни тақдим этиш шакли ва муддатлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА


Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани олиш учун талабгор
‎АНКЕТАСИ

3 х 4 см ўлчамли фотосурат учун жой


‎1.‎



2.
‎3.

‎‎
Фамилияси ____________________________________________________
‎Исми _________________________________________________________
Отасининг исми ________________________________________________

‎Туғилган санаси (йил, кун ва ой) __________________________________
Паспортнинг серияси, тартиб рақами, берилган санаси ва уни берган органнинг номи: ________________________________________________
‎______________________________________________________________


‎4.‎

‎‎
Яшаш жойи

‎‎вилоят _____________________
‎кўча _______________________
‎телефон ____________________

шаҳар (туман) _______________
‎уй, квартира рақами __________
‎факс _______________________


‎5.‎


‎‎‎Маълумоти
‎Таълим муассасасининг номи
‎Мутахассислиги

‎‎
‎‎
___________________________
‎‎Тамомлаган йили


‎6.‎

‎‎
‎Меҳнат фаолияти

Т/р

Ой ва йил

Ташкилот кўрсатилган ҳолда лавозими

Ташкилот жойлашган жой

ишга кирган вақти

ишдан бўшаган вақти

‎‎‎ ‎‎


‎7.‎

‎‎
‎Юридик хизмат ходими сифатидаги меҳнат фаолияти

Т/р

Ой ва йил

Ташкилот кўрсатилган ҳолда лавозимга тайинлаш

Ташкилот жойлашган жой

тайинланди

озод қилинди

‎‎ ‎‎‎
‎‎


‎Тўлдирилган санаси__________
‎‎


‎Шахсий имзо ____________
Кейинги таҳрирга қаранг.
Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА


‎‎‎Юридик хизмат ходими аттестациядан ўтганлиги ҳақида
‎ ГУВОҲНОМА

‎‎___________ № ____________________‎

(серияси) ‎

‎‎‎‎
Ушбу билан ________________________________________________________‎

‎‎(юридик хизмат ходимининг фамилияси, исми, отасининг исми)

‎‎__________________________________________________________________
______________________________да аттестациядан ўтганлиги тасдиқланади
(аттестацияни ўтказган адлия органининг номи)‎‎‎
‎‎ва у давлат бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизматида ишлаши мумкин.

‎Гувоҳнома ‎‎‎_______________________ гача амал қилади.‎

(йил, кун ва ой) ‎‎

Аттестация комиссияси раиси:‎‎ ‎___________ ___________________________‎

(имзо)‎‎‎

(фамилияси, исми, отасининг исми) ‎ ‎

М.Ў.‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 46-47-сон, 472-модда; 2013 й., 50-сон, 650-модда; 2015 й., 23-сон, 302-модда; 2017 й., 18-сон, 323-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон; 09.09.2020 й., 09/20/544/1265-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 07.06.2023 й., 09/23/230/0341-сон; 24.07.2024 й., 09/24/439/0543-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)