1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.21.00 Енгил, маҳаллий саноат;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.10.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар бўйича савдо]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ПАХТА ТОЛАСИНИ РЕСПУБЛИКАНИНГ ИЧКИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИГА СОТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Пахта толасининг юқори ликвидли ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, шунингдек сифатли, экспортга йўналтирилган, халқаро стандартларга жавоб берадиган тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни таъминлаш мақсадида:
1. Республиканинг пахта толасини қайта ишлайдиган барча корхоналари учун пахта толасини миллий валютада тўғридан-тўғри шартномалар бўйича «Ўзпахтаэкспорт» АЖ ва Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси орқали қонун ҳужжатларида назарда тутилган шартларга мувофиқ харид қилишнинг ягона тартиби ўрнатилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги ПФ-5197-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2017 й., 06/17/5197/0045-сон)
умумий реализация ҳажмида 80 фоиз ва ундан ортиқ фоиз тайёр тўқимачилик маҳсулотини;
умумий реализация ҳажмида 60 фоиз ва ундан ортиқ фоиз тўқимачилик ярим тайёр маҳсулотларини (калава ип, газлама, трикотаж полотно) эркин муомаладаги валютага сотувчи тўқимачилик саноати корхоналари мол-мулк солиғи тўлашдан 2016 йилнинг 1 январигача бўлган даврга озод қилинади.
LexUZ шарҳи
Мазкур банда назарда тутилган имтиёзлар муддати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 мартдаги ПҚ-1512-сонли «Тўқимачилик саноати корхоналарини жадал ривожлантиришни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 2018 йилнинг 1 январигача узайтирилган.
LexUZ шарҳи
3-бандга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 декабрдаги ПҚ-2687-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 690-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчиликка ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.