1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш]
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 14 февралдаги ЎРҚ-907-сонли «Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонунига асосан 2024 йил 16 майдан ўз кучини йўқотади.
Ушбу Қонун самарали, ижтимоий йўналишга эга бўлган бозор иқтисодиётини вужудга келтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини ўзгартиришнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини белгилаб беради.
Давлат тасарруфидан чиқариш — давлат корхоналарини ва ташкилотларини жамоа, ижара корхоналарига, хўжалик жамиятлари ва ширкатларига, давлатга қарашли мулк бўлмайдиган бошқа корхоналар ва ташкилотларга айлантиришдир.
Хусусийлаштириш — жисмоний шахсларнинг ва давлатга тааллуқли бўлмаган юридик шахсларнинг давлат мулки объектларини ёки давлат акцияли жамиятларининг акцияларини давлатдан сотиб олишидир
(1-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 852-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 236-модда)
1. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ушбу Қонундан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларидан иборат бўлади.
(2-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 852-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 236-модда)
2. Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги корхоналарни ва ташкилотларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
(2-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 852-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 236-модда)
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.01.00 Умумий масалалар]
3. Ўзбекистон Республикасининг республика ҳудудидан ташқаридаги мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш ушбу Қонун ва давлатлараро ҳамда ҳукуматлараро шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.
(2-модданинг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 852-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 236-модда)
3-модда. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг асосий принциплари
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.02.00.00 Рақобат тўғрисида қонунчилик. Табиий монополиялар / 09.02.01.00 Умумий қоидалар]
Қуйидагилар давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг асосий принциплари ҳисобланади:
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш шаклларини меҳнат жамоасининг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда аниқлаш;
(3-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августдаги 118-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда)
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш вақтида мулкни пулли ва пулсиз топширишни қўшиб олиб бориш;
пулсиз ва пулли хусусийлаштириладиган мулкдан улуш олишда фуқароларнинг ҳуқуқлари тенглиги;
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш шароитида барча фуқаролар ижтимоий ҳимоя қилинишини таъминлаш;
2. Қуйидаги объектлар: ер (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно), ер ости бойликлари, ички сув ҳавзаси, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, бошқа табиий ресурслар, маданият бойликлари ва тарихий бойликлар давлат тасарруфидан чиқарилмайди ва хусусийлаштирилмайди.
3. Давлат тасарруфидан чиқарилиши, хусусийлаштирилиши ва сотиб олиниши мумкин бўлмаган корхоналар ва мол-мулк турлари ҳамда гуруҳларининг рўйхати, шунингдек давлат тасарруфидан чиқарилиши ва хусусийлаштирилиши Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан амалга ошириладиган объектлар ҳамда корхоналарнинг рўйхати Олий Мажлис томонидан белгиланади.
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни амалга ошириш чоғида:
Ўзбекистон Республикасининг, бошқа давлатларнинг фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар;
давлатга тааллуқли бўлмаган юридик шахслар;
ажнабий юридик шахслар давлат мулкини сотиб олувчи субъектлар бўлиши мумкин.
(5-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 852-XII-сон Қонуни таҳририда— Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 236-модда)
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши ман этилган шахслар давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган объектларни сотиб олишлари, танлов ва ким ошди савдосида харидор сифатида қатнашишлари, хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг акцияларини сотиб олишлари мумкин эмас.
давлат корхонасини жамоа корхонасига, хўжалик жамияти ёки ширкатига айлантириш;
(6-модда 1-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 852-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 236-модда)
ижарага олинган мулкни келгусида ҳақ тўлаб сотиб олиш эҳтимоли билан давлат корхонасини ижара корхонасига айлантириш;
давлат мол-мулкини танлов йўли билан ва ким ошди савдосида дaвлатга тааллуқли бўлмаган юридик ва жисмоний шахсларга сотиш шаклида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид бўлмаган бошқа шаклларда амалга оширилиши мумкин.
(6-модда 2-бандининг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 852-XII-сон Қонунига асосан чиқариб ташланган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 236-модда)
(6-модда 2-бандининг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 852-XII-сон Қонунига асосан чиқариб ташланган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 236-модда)
— бошқа давлатларнинг жисмоний ва юридик шахслари давлат тасарруфидан чиқарилган ва хусусийлаштирилаётган объектлари, уларнинг акцияларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ёки у ваколат берган идора томонидан белгиланадиган тартиб бўйича сотиб оладилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли «Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
(6-модда 2-бандининг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 852-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 236-модда)
(6-модда 2-бандининг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 852-XII-сон Қонунига асосан чиқариб ташланган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 236-модда)
(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 852-XII-сон Қонунига асосан чиқариб ташланган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 236-модда)
7-модда. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш юзасидан қарор қабул қилиш тартиби
1. Ўзбекистон Республикасининг давлат мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси ёки ваколат берган давлат бошқаруви идораларига берилади.
Коммунал объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисидаги қарор қабул қилиш ҳуқуқи маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идораларига берилади.
Бундай қарорларни қабул қилишга ҳуқуқ берилган идоралар матнда бундан кейин давлат мулки объектларини тасарруф этувчилар деб юритилади.
Ўзбекистон Республикасининг давлат мулкини давлат мулкига ва маъмурий-ҳудудий тизилмалар мулкига (коммунал мулкка) ажратишни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши амалга оширади.
2. Корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни ўтказиш ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқига фуқаролар, давлатга тааллуқли бўлмаган Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари ва бошқа давлатларнинг юридик шахслари, меҳнат жамоалари, давлат мулки объектларини тасарруф этувчилар эгадирлар.
Буюртма:
давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга оид бўлса — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига;
коммунал мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга оид бўлса, бу мулкнинг эгаси бўлган маҳаллий ҳокимият бошқарув идораларига берилади. Буюртманинг шакли ва йиғим миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўрнатадиган тартибда белгиланади.
3. Давлат тасарруфидан чиқаришни, хусусийлаштиришни ўтказиш ёки ундай қилишни рад этиш тўғрисидаги қарорни давлат мулки объектларини тасарруф этувчи буюртма тушган пайтдан бошлаб ўн кун ичида қабул қилади, ҳамда уни буюртма берганга ва давлат тассаруфидан чиқарилаётган ёки хусусийлаштирилаётган корхонанинг меҳнат жамоасига ёзма равишда етказади.
4. Давлат корхонасини очиқ типдаги акциядорлик жамиятига айлантириш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи томонидан қабул қилинади.
5. Давлат тасарруфидан чиқариш ёки хусусийлаштириш:
башарти, корхона давлат тасарруфидан чиқарилмайдиган ва хусусийлаштирилмайдиган корхоналар рўйхатига киритилган бўлса;
башарти, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг корхоналарнинг мазкур тури учун назарда тутилган хусусиятлари ҳисобга олинмаётган бўлса;
Давлат мулки объектларини тасарруф этувчи рад этишни асослаш билан бирга давлат тасарруфидан чиқариш ёки хусусийлаштиришни амалга ошириш мумкин бўлган шартлар ва муддатларни кўрсатмоғи зарур.
(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августдаги 118-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда)
8-модда. Корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга тайёрлаш
1. Корхонани давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга тайёрлаш иши давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган мол-мулк таркибини аниқлашни, унинг ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш фондларини инвентаризациядан ўтказишни, корхонанинг активлари ва пассивларини баҳолашни, меҳнат жамоасида тушунтириш ишлари олиб боришни, бошқа масалаларни ҳал этишни, шу жумладан яккаҳокимликка қарши қонунлар талабларини инобатга олган ҳолда ҳал этишни ўз ичига олади.
2. Корхонани давлат тасарруфидан чиқариш ёки хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг давлат мулки объектларини тасарруф этувчилар комиссиялар тузади, бу комиссиялар барча зарур ишларни олиб борадилар. Комиссия таркибига давлат мулки объектларини тасарруф этувчиларнинг, маъмуриятнинг, корхона меҳнат жамоасининг, жамоат ташкилотларининг, молия идорасининг, банкнинг, халқ депутатлари маҳаллий Советларининг вакиллари, бошқа мутахассислар киритилади.
Давлат тасарруфидан чиқариш комиссияси давлат тасарруфидан чиқарилаётган ёки хусусийлаштирилаётган корхона маблағи ҳисобидан пул тўлаш шарти билан ишнинг айрим йўналишлари бўйича экспертлар гуруҳларини тузишлари, маслаҳат берувчи, аудитор ва бошқа ташкилотларни бу ишга жалб қилишлари мумкин.
Комиссия корхона маъмурияти билан биргаликда давлат тасарруфидан чиқарилаётган ёки хусусийлаштирилаётган корхона тўғрисида давлат тасарруфидан чиқариш ёки хусусийлаштиришда қатнашаётган субъектлар учун, шунингдек жамоатчилик учун белгиланган нусхада зарур ахборот тайёрлайди.
Давлат корхонаси очиқ типдаги акциядорлик жамиятига айлантирилаётганда корхона раҳбари давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга доир ҳужжатларни тайёрлаш учун ишчи комиссия тузади. Комиссия бир ойлик муддатда зарур ҳужжатларни тайёрлаб, давлат мулки объектини тасарруф этувчига тақдим этади. Зарур ҳужжатлар рўйхатини Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.
(8-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августдаги 118-I-сон Қонуни асосида тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган— Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда)
3. Комиссия корхонани давлат тасарруфидан чиқариш ёки хусусийлаштириш тадбирлари режасини ишлаб чиқади ва давлат мулки объектларини тасарруф этувчига тасдиқлаш учун тақдим этади, бу режа:
давлат тасарруфидан чиқаришни ёки хусусийлаштиришни ўтказиш муддатларини;
объектнинг қийматини;
корхонани қайта ташкил этишнинг зарурат бўлганда ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфраструктура объектларидан фойдаланишнинг мавжуд тартиби ва шартларини сақлаб қолишни ҳам назарда тутувчи лойиҳасини;
ҳисоб-китобларнинг тавсия этиладиган шакл ва муддатини;
имтиёзлар бериш, шу жумладан давлат тасарруфидан чиқариш қисмини бепул бериш имкониятини ўз ичига олади.
Давлат тасарруфидан чиқариш ёки хусусийлаштириш режасига бошқа масалалар ҳам киритилиши мумкин.
1. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш объектининг сотув нархини давлат мулки объектларини тасарруф этувчи белгилайди. Сотув нархини белгилашда объектнинг давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш вақтидаги қийматига асосланилади ҳамда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш ўтказилаётган пайтда қарор топган ҳақиқий баҳоси ҳисобга олиниши лозим.
(9-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августдаги 118-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда)
11-модда. Давлат корхонасини жамоа корхонасига айлантириш
1. Давлат корхонасини жамоа корхонасига айлантириш меҳнат жамоаси аъзолари томонидан давлат мулкининг (ҳақини бир йўла ёки бўлиб-бўлиб ҳақ тўлаш орқали) сотиб олиши ёки бу мулкининг уларга текин бўлиши йўли билан амалга оширилади.
2. Мол-мулк жамоа эгаларига сотиб олиниши чоғида жамоа корхонасининг уставида ҳар бир ходимнинг мол-мулкдаги ҳамда фойдадаги улуши белгилаб қўйилади, бунда уларнинг иш стажи, маошнинг миқдори ва бошқа омиллар эътиборга олинади.
республика ва маҳаллий давлат бошқарув органлари номидан Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органлари.
(12-модданинг 2-банди тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августдаги 118-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда)
14-модда. Давлат мулки объектини ким ошди савдосида сотиш
1. Давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган корхоналарни ким ошди савдосида сотишга қўйиш тўғрисидаги қарорни давлат мулки объектини тасарруф этувчи қабул қилади.
2. Давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган объектларнинг ким ошди савдосини ўтказиш учун давлат мулки объектларини тасарруф этувчилар ким ошди савдоси хизматларини ташкил этадилар, бу хизматлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ иш кўради.
3. Харидор томонидан сотиб олинмаган объект давлат ёки коммунал мулк бўлиб туради. Бундай ҳолларда мулк объектларини тасарруф этувчи корхонани тугатиб, унинг мол-мулкини бўлак-бўлак қилиб сотиб бориш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
1. Давлат мулки объектларини тасарруф этувчи мол-мулкни янги мулкдорга топшираётганда унга мулкдорлик ҳуқуқини тасдиқловчи ордер беради. Ордернинг нусхаси, давлат божининг миқдори ва уни тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
2. Давлат корхоналари ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олинган тақдирда мулкдорлик ҳуқуқини тасдиқловчи ордер ҳақнинг биринчи бадали тўлангач берилади. Корхонанинг қиймати бутунлай тўлаб бўлингунга қадар давлат мулки объектини тасарруф этувчи мол-мулкни тасарруф этиш ҳуқуқини чеклаб қўйиши, шу жумладан давлат мулки объектларини тасарруф этувчининг розилигисиз бу мулкни сотишни ва текинга беришни тақиқлаб қўйиши мумкин
16-модда. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш учун маблағлар манбаи
1. Қуйидаги маблағлар мол-мулкни сотиб олиш учун манба бўлади:
жисмоний шахсларнинг шахсий маблағлари, давлатга тааллуқли бўлмаган юридик шахсларнинг ўз маблағлари, кредитлар, Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид бўлмаган усуллар билан олинган бошқа молиявий маблағлар.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.09.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш]
2. Давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган давлат корхонаси меҳнат жамоасининг аъзолари корхонани қуйидаги манбалар ҳисобига сотиб олишлари мумкин:
соф фойданинг меҳнат жамоаси аъзолари мулки бўлган қисми;
амортизация ажратмалари ҳамда меҳнат жамоасининг мулки бўлган ва давлат корхонасида ишлатиладиган мол-мулкни сотишдан келган тушум;
банк кредитлари ва ўзга қарз маблағлари,
меҳнат жамоаси аъзоларининг шахсий маблағлари,
давлат мулки бўлмаган бошқа маблағлар.
3. Давлат бюджетидан ажратилган маблағлардан давлат мулкини сотиб олиш манбаи сифатида фойдаланиш мумкин эмас.
17-модда. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлардан фойдаланиш
1. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан олинган маблағ Ўзбекистон Республикасининг ва халқ депутатлари маҳаллий Советларнинг давлат мулки ҳисобланади.
2. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан келган даромадлар давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш махсус фондларида жамланади. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш фондларини тузиш ва улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
18-модда. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш субъектларининг ўзаро мажбуриятлари
1. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чоғида давлат мулки объектларини тасарруф этувчи билан янги мулкдор ўртасида ўзаро мажбуриятлар ҳамда давлат тасарруфидан чиқарилаётган ёки хусусийлаштирилаётган объект фаолиятининг шартлари ҳақида, шу жумладан:
муайян давргача корхона ихтисосини, ишлаб чиқариш ҳажмини сақлаб қолиш;
иш жойларини сақлаб қолиш ёки ўзгартириш;
маҳсулотни маълум истеъмолчиларга етказиб бериш;
ишловчиларнинг меҳнат шароитини яхшилаш, экологик хавфсизлик ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
ижтимоий-маиший объектларни сақлаш, уларнинг ишлаш шароитларини сақлаб қолиш;
ходимларни ижтимоий-маиший таъминлашнинг ўзига хос жиҳатлари;
ўзга мажбуриятлар ҳақида муайян даврга мўлжалланган битим тузилиши мумкин.
2. Битимнинг шартлари корхонани давлат тасарруфидан чиқариш хусусийлаштиришга тайёрлаш даврида белгиланади ҳамда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш субъектларига сотилажак нарх билан бирга маълум қилинади.
19-модда. Давлат тасарруфидан чиқарилаётган ва хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг ходимларига бериладиган енгилликлар ва кафолатлар
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.07.00 Унитар корхона / 03.03.07.02 Давлат унитар корхонаси;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар]
1. Давлат корхоналари давлат тасарруфидан чиқарилаётганда ва хусусийлаштирилаётганда меҳнат фахрийларига, шу корхонадан пенсияга чиққан шахсларга ҳамда корхонада камида 10 йил ишлаган меҳнат жамоасининг аъзоларига акциялар ва бошқа мулк бўлиб-бўлиб ҳақ тўлаш орқали сотилиши мумкин.
2. Давлат корхоналарининг мол-мулкини сотиб олиш чоғида меҳнат жамоасининг аъзолари, улар томонидан тузилган хўжалик жамиятлари ва ширкатлар бошқа шароитлари тенг бўлганида ўзга фуқаролар ва юридик шахсларга нисбатан, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари эса бошқа харидорларга нисбатан устувор ҳуқуққа эга бўладилар.
Давлат корхонасининг мол-мулки шу корхона меҳнат жамоаси томонидан сотиб олинаётганида корхона балансида турган ижтимоий инфраструктура ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш объектларининг қиймати сотилаётган объект нархига қўшилмайди.
3. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш оқибатида қайта тузилган корхоналарга Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ солиқ тўлашда енгилликлар берилиши мумкин.
4. Давлат тасарруфидан чиқарилаётган ва хусусийлаштирилаётган корхоналар меҳнат жамоаларининг аъзоларига қуйидаги кафолатлар берилади:
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш амалга oширилаётган даврда корхона маъмурияти илгари тузилган жамоа шартномасининг барча қоидаларига риоя этишга мажбурдир;
эгалик ҳуқуқи янги мулкдорга ўтган кундан бошлаб олти ой давомида мулкдор билан корхона меҳнат жамоаси ўртасида янги жамоа шартномаси тузилади.
5. Бўшатилаётган ходимларни ишга жойлаштириш Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат тўғрисидаги ҳамда иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунларига мувофиқ амалга оширилади.
20-модда. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни назорат қилиш
Давлат мулки объектларини тасарруф этувчилар жамоатчилик билан ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари билан бирга давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёни, шу жумладан давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чоғида фойдаланиладиган пул маблағларининг келиб чиқиши устидан Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ давлат ва жамоат назорати ўрнатилишини таъминлайдилар.