1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш]
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 14 февралдаги ЎРҚ-907-сонли «Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонунига асосан 2024 йил 16 майдан ўз кучини йўқотади.
Ушбу Қонун самарали, ижтимоий йўналишга эга бўлган бозор иқтисодиётини вужудга келтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси оммавий мулкини ўзгартиришнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини белгилаб беради.
(кириш қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар]
[СПиТ:
1.Хусусийлаштириш / Давлат тасарруфидан чиқариш]
Давлат тасарруфидан чиқариш — давлат корхоналарини ва ташкилотларини хўжалик ширкатлари ва жамиятларига, оммавий мулк бўлмайдиган бошқа корхоналар ва ташкилотларга айлантиришдир.
(1-банднинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
[СПиТ:
1.Хусусийлаштириш / Хусусийлаштириш]
Хусусийлаштириш — жисмоний шахсларнинг ва давлатга тааллуқли бўлмаган юридик шахсларнинг оммавий мулки объектларини ёки давлат акцияли жамиятларининг акцияларини давлатдан сотиб олишидир.
(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
2-модда. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари
1. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ушбу Қонундан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларидан иборат бўлади.
(2-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 852-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 236-модда)
2. Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги корхоналарни ва ташкилотларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
(2-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 852-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 236-модда)
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.01.00 Умумий масалалар]
3. Ўзбекистон Республикасининг республика ҳудудидан ташқаридаги мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш ушбу Қонун ва давлатлараро ҳамда ҳукуматлараро шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.
(2-модданинг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 852-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 236-модда)
3-модда. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг асосий принциплари
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.02.00.00 Рақобат тўғрисида қонунчилик. Табиий монополиялар / 09.02.01.00 Умумий қоидалар]
Қуйидагилар давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг асосий принциплари ҳисобланади:
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш шаклларини меҳнат жамоасининг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда аниқлаш;
(3-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августдаги 118-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда)
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш вақтида мулкни пулли ва пулсиз топширишни қўшиб олиб бориш;
пулсиз ва пулли хусусийлаштириладиган мулкдан улуш олишда фуқароларнинг ҳуқуқлари тенглиги;
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш шароитида барча фуқаролар ижтимоий ҳимоя қилинишини таъминлаш;
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар]
1. Ўзбекистон Республикаси оммавий мулки объектлари тўлиқ равишда ёки қисман давлат тасарруфидан чиқарилади ва хусусийлаштирилади.
(4-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
2. Қуйидаги объектлар: ер (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно), ер ости бойликлари, ички сув ҳавзаси, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, бошқа табиий ресурслар, маданият бойликлари ва тарихий бойликлар давлат тасарруфидан чиқарилмайди ва хусусийлаштирилмайди.
3. Давлат тасарруфидан чиқарилиши, хусусийлаштирилиши ва сотиб олиниши мумкин бўлмаган корхоналар ва мол-мулк турлари ҳамда гуруҳларининг рўйхати, шунингдек давлат тасарруфидан чиқарилиши ва хусусийлаштирилиши Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан амалга ошириладиган объектлар ҳамда корхоналарнинг рўйхати Олий Мажлис томонидан белгиланади.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.05.00.00 Аҳоли / 01.05.05.00 Чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар]
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни амалга ошириш чоғида:
Ўзбекистон Республикасининг, бошқа давлатларнинг фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар;
давлатга тааллуқли бўлмаган юридик шахслар;
ажнабий юридик шахслар оммавий мулкни сотиб олувчи субъектлар бўлиши мумкин.
(5-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши ман этилган шахслар давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган объектларни сотиб олишлари, танлов ва ким ошди савдосида харидор сифатида қатнашишлари, хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг (очиқ акциядорлик жамиятлари бундан мустасно) акцияларини сотиб олишлари мумкин эмас.
(5-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 мартдаги 103-сонли «Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланган мансабдор шахсларнинг рўйхати тўғрисида»ги қарори.
6-модда. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш шакллари ва шартлари
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.07.00 Унитар корхона / 03.03.07.02 Давлат унитар корхонаси;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар]
1. Ўзбекистон Республикасида давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш:
давлат корхонасини хўжалик ширкати ёки жамиятига айлантириш;
давлат мол-мулкини танлов йўли билан ва ким ошди савдосида давлатга тааллуқли бўлмаган юридик шахсларга ва жисмоний шахсларга сотиш шаклида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шаклларда амалга оширилиши мумкин.
(6-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
(6-модда 2-бандининг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 852-XII-сон Қонунига асосан чиқариб ташланган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 236-модда)
(6-модда 2-бандининг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 852-XII-сон Қонунига асосан чиқариб ташланган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 236-модда)
— бошқа давлатларнинг жисмоний ва юридик шахслари давлат тасарруфидан чиқарилган ва хусусийлаштирилаётган объектлари, уларнинг акцияларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ёки у ваколат берган идора томонидан белгиланадиган тартиб бўйича сотиб оладилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли «Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
(6-модда 2-бандининг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 852-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 236-модда)
(6-модда 2-бандининг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 852-XII-сон Қонунига асосан чиқариб ташланган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 236-модда)
(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 852-XII-сон Қонунига асосан чиқариб ташланган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 236-модда)
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар]
1. Ўзбекистон Республикасининг республика мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки ваколат берган давлат бошқаруви идораларига берилади.
(7-модданинг 1-банди биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
Муниципал объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисидаги қарор қабул қилиш ҳуқуқи маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идораларига берилади.
Бундай қарорларни қабул қилишга ҳуқуқ берилган идоралар матнда бундан кейин оммавий мулк объектларини тасарруф этувчилар деб юритилади.
Ўзбекистон Республикасининг оммавий мулкини республика мулкига ва маъмурий-ҳудудий тузилмалар мулкига (муниципал мулкка) ажратишни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига биноан амалга оширади.
2. Корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни ўтказиш ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқига фуқаролар, давлатга тааллуқли бўлмаган Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари ва бошқа давлатларнинг юридик шахслари, меҳнат жамоалари, оммавий мулк объектларини тасарруф этувчилар эгадирлар.
(7-модданинг 2-банди иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
3. Давлат тасарруфидан чиқаришни, хусусийлаштиришни ўтказиш ёки ундай қилишни рад этиш тўғрисидаги қарорни оммавий мулк объектларини тасарруф этувчи буюртма тушган пайтдан бошлаб ўн кун ичида қабул қилади, ҳамда уни буюртма берганга ва давлат тассаруфидан чиқарилаётган ёки хусусийлаштирилаётган корхонанинг меҳнат жамоасига ёзма равишда етказади.
4. Давлат корхонасини очиқ акциядорлик жамиятига айлантириш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи томонидан қабул қилинади.
5. Давлат тасарруфидан чиқариш ёки хусусийлаштириш:
башарти, корхона давлат тасарруфидан чиқарилмайдиган ва хусусийлаштирилмайдиган корхоналар рўйхатига киритилган бўлса;
башарти, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг корхоналарнинг мазкур тури учун назарда тутилган хусусиятлари ҳисобга олинмаётган бўлса;
Оммавий мулк объектларини тасарруф этувчи рад этишни асослаш билан бирга давлат тасарруфидан чиқариш ёки хусусийлаштиришни амалга ошириш мумкин бўлган шартлар ва муддатларни кўрсатмоғи зарур.
(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
8-модда. Корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга тайёрлаш
1. Корхонани давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга тайёрлаш иши давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган мол-мулк таркибини аниқлашни, унинг ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш фондларини инвентаризациядан ўтказишни, корхонанинг активлари ва пассивларини баҳолашни, меҳнат жамоасида тушунтириш ишлари олиб боришни, бошқа масалаларни ҳал этишни, шу жумладан яккаҳокимликка қарши қонунлар талабларини инобатга олган ҳолда ҳал этишни ўз ичига олади.
2. Корхонани давлат тасарруфидан чиқариш ёки хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг оммавий мулк объектларини тасарруф этувчилар комиссиялар тузади, бу комиссиялар барча зарур ишларни олиб борадилар. Комиссия таркибига оммавий мулк объектларини тасарруф этувчиларнинг, маъмуриятнинг, корхона меҳнат жамоасининг, жамоат ташкилотларининг, молия идорасининг, банкнинг, халқ депутатлари маҳаллий Советларининг вакиллари, бошқа мутахассислар киритилади.
Давлат тасарруфидан чиқариш комиссияси давлат тасарруфидан чиқарилаётган ёки хусусийлаштирилаётган корхона маблағи ҳисобидан пул тўлаш шарти билан ишнинг айрим йўналишлари бўйича экспертлар гуруҳларини тузишлари, маслаҳат берувчи, аудитор ва бошқа ташкилотларни бу ишга жалб қилишлари мумкин.
Комиссия корхона маъмурияти билан биргаликда давлат тасарруфидан чиқарилаётган ёки хусусийлаштирилаётган корхона тўғрисида давлат тасарруфидан чиқариш ёки хусусийлаштиришда қатнашаётган субъектлар учун, шунингдек жамоатчилик учун белгиланган нусхада зарур ахборот тайёрлайди.
Давлат корхонаси очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилаётганда корхона раҳбари давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга доир ҳужжатларни тайёрлаш учун ишчи комиссия тузади. Комиссия бир ойлик муддатда зарур ҳужжатларни тайёрлаб, оммавий мулк объектини тасарруф этувчига тақдим этади. Зарур ҳужжатлар рўйхатини Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.
3. Комиссия корхонани давлат тасарруфидан чиқариш ёки хусусийлаштириш тадбирлари режасини ишлаб чиқади ва оммавий мулк объектларини тасарруф этувчига тасдиқлаш учун тақдим этади, бу режа:
давлат тасарруфидан чиқаришни ёки хусусийлаштиришни ўтказиш муддатларини;
объектнинг қийматини;
корхонани қайта ташкил этишнинг зарурат бўлганда ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфраструктура объектларидан фойдаланишнинг мавжуд тартиби ва шартларини сақлаб қолишни ҳам назарда тутувчи лойиҳасини;
ҳисоб-китобларнинг тавсия этиладиган шакл ва муддатини;
имтиёзлар бериш, шу жумладан давлат тасарруфидан чиқариш қисмини бепул бериш имкониятини ўз ичига олади.
Давлат тасарруфидан чиқариш ёки хусусийлаштириш режасига бошқа масалалар ҳам киритилиши мумкин.
(8-модда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
9-модда. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш объектининг сотув нархи
1. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш объектининг сотув нархини оммавий мулк объектларини тасарруф этувчи белгилайди. Сотув нархини белгилашда объектнинг давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш вақтидаги қийматига асосланилади ҳамда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш ўтказилаётган пайтда қарор топган ҳақиқий баҳоси ҳисобга олиниши лозим.
(9-модданинг биринчи банди Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
2. Оммавий мулк объекти қийматининг дастлабки баҳоси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда аниқланади.
(9-модданинг иккинчи банди Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
республика ва маҳаллий давлат бошқарув органлари номидан Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органлари.
(12-модданинг 2-банди тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августдаги 118-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда)
14-модда. Оммавий мулк объектини ким ошди савдосида сотиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар]
1. Давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган корхоналарни ким ошди савдосида сотишга қўйиш тўғрисидаги қарорни оммавий мулк объектини тасарруф этувчи қабул қилади.
2. Давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган объектларнинг ким ошди савдосини ўтказиш учун оммавий мулк объектларини тасарруф этувчилар ким ошди савдоси хизматларини ташкил этадилар, бу хизматлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ иш кўради.
(14-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
3. Харидор томонидан сотиб олинмаган объект республика ёки муниципал мулк бўлиб туради. Бундай ҳолларда мулк объектларини тасарруф этувчи корхонани тугатиб, унинг мол-мулкини бўлак-бўлак қилиб сотиб бориш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
(14-модда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
1. Оммавий мулк объектларини тасарруф этувчи мол-мулкни янги мулкдорга топшираётганда унга мулкдорлик ҳуқуқини тасдиқловчи ордер беради. Ордернинг нусхаси, давлат божининг миқдори ва уни тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(15-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар]
2. Давлат корхоналари ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олинган тақдирда мулкдорлик ҳуқуқини тасдиқловчи ордер ҳақнинг биринчи бадали тўлангач берилади. Корхонанинг қиймати бутунлай тўлаб бўлингунга қадар оммавий мулк объектини тасарруф этувчи мол-мулкни тасарруф этиш ҳуқуқини чеклаб қўйиши, шу жумладан оммавий мулк объектларини тасарруф этувчининг розилигисиз бу мулкни сотишни ва текинга беришни тақиқлаб қўйиши мумкин
(15-модда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
16-модда. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш учун маблағлар манбаи
1. Қуйидаги маблағлар мол-мулкни сотиб олиш учун манба бўлади:
жисмоний шахсларнинг шахсий маблағлари, давлатга тааллуқли бўлмаган юридик шахсларнинг ўз маблағлари, кредитлар, Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид бўлмаган усуллар билан олинган бошқа молиявий маблағлар.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.09.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш]
2. Давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган давлат корхонаси меҳнат жамоасининг аъзолари корхонани қуйидаги манбалар ҳисобига сотиб олишлари мумкин:
соф фойданинг меҳнат жамоаси аъзолари мулки бўлган қисми;
амортизация ажратмалари ҳамда меҳнат жамоасининг мулки бўлган ва давлат корхонасида ишлатиладиган мол-мулкни сотишдан келган тушум;
банк кредитлари ва ўзга қарз маблағлари,
меҳнат жамоаси аъзоларининг шахсий маблағлари,
давлат мулки бўлмаган бошқа маблағлар.
3. Давлат бюджетидан ажратилган маблағлардан давлат мулкини сотиб олиш манбаи сифатида фойдаланиш мумкин эмас.
17-модда. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлардан фойдаланиш
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар]
1. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан олинган маблағ Ўзбекистон Республикасининг ва халқ депутатлари маҳаллий Советларнинг оммавий мулки ҳисобланади.
(17-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
2. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан келган даромадлар давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш махсус фондларида жамланади. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш фондларини тузиш ва улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(17-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
18-модда. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш субъектларининг ўзаро мажбуриятлари
1. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чоғида оммавий мулк объектларини тасарруф этувчи билан янги мулкдор ўртасида ўзаро мажбуриятлар ҳамда давлат тасарруфидан чиқарилаётган ёки хусусийлаштирилаётган объект фаолиятининг шартлари ҳақида, шу жумладан:
(18-модданинг 1-банди биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
муайян давргача корхона ихтисосини, ишлаб чиқариш ҳажмини сақлаб қолиш;
иш жойларини сақлаб қолиш ёки ўзгартириш;
маҳсулотни маълум истеъмолчиларга етказиб бериш;
ишловчиларнинг меҳнат шароитини яхшилаш, экологик хавфсизлик ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
ижтимоий-маиший объектларни сақлаш, уларнинг ишлаш шароитларини сақлаб қолиш;
ходимларни ижтимоий-маиший таъминлашнинг ўзига хос жиҳатлари;
ўзга мажбуриятлар ҳақида муайян даврга мўлжалланган битим тузилиши мумкин.
2. Битимнинг шартлари корхонани давлат тасарруфидан чиқариш хусусийлаштиришга тайёрлаш даврида белгиланади ҳамда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш субъектларига сотилажак нарх билан бирга маълум қилинади.
19-модда. Давлат тасарруфидан чиқарилаётган ва хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг ходимларига бериладиган енгилликлар ва кафолатлар
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.07.00 Унитар корхона / 03.03.07.02 Давлат унитар корхонаси;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар]
1. Давлат корхоналари давлат тасарруфидан чиқарилаётганда ва хусусийлаштирилаётганда меҳнат фахрийларига, шу корхонадан пенсияга чиққан шахсларга ҳамда корхонада камида 10 йил ишлаган меҳнат жамоасининг аъзоларига акциялар ва бошқа мулк бўлиб-бўлиб ҳақ тўлаш орқали сотилиши мумкин.
2. Давлат корхоналарининг мол-мулкини сотиб олиш чоғида меҳнат жамоасининг аъзолари, улар томонидан тузилган хўжалик жамиятлари ва ширкатлар бошқа шароитлари тенг бўлганида ўзга фуқаролар ва юридик шахсларга нисбатан, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари эса бошқа харидорларга нисбатан устувор ҳуқуққа эга бўладилар.
Давлат корхонасининг мол-мулки шу корхона меҳнат жамоаси томонидан сотиб олинаётганида корхона балансида турган ижтимоий инфраструктура ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш объектларининг қиймати сотилаётган объект нархига қўшилмайди.
3. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш оқибатида қайта тузилган корхоналарга Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ солиқ тўлашда енгилликлар берилиши мумкин.
4. Давлат тасарруфидан чиқарилаётган ва хусусийлаштирилаётган корхоналар меҳнат жамоаларининг аъзоларига қуйидаги кафолатлар берилади:
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш амалга oширилаётган даврда корхона маъмурияти илгари тузилган жамоа шартномасининг барча қоидаларига риоя этишга мажбурдир;
эгалик ҳуқуқи янги мулкдорга ўтган кундан бошлаб олти ой давомида мулкдор билан корхона меҳнат жамоаси ўртасида янги жамоа шартномаси тузилади.
5. Бўшатилаётган ходимларни ишга жойлаштириш Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат тўғрисидаги ҳамда иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунларига мувофиқ амалга оширилади.
Оммавий мулк объектларини тасарруф этувчилар жамоатчилик билан ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари билан бирга давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёни, шу жумладан давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чоғида фойдаланиладиган пул маблағларининг келиб чиқиши устидан Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ давлат ва жамоат назорати ўрнатилишини таъминлайдилар.
(20-модда матни Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)