1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.15.00 Пенсияларни қайта ҳисоблаб чиқариш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2007 ЙИЛ 23 ОКТЯБРДАГИ ПФ-3931-СОНЛИ «ИШ ҲАҚИ, ПЕНСИЯЛАР, СТИПЕНДИЯЛАР ВА ИЖТИМОИЙ НАФАҚАЛАР МИҚДОРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ФАРМОНИ БЎЙИЧА ПЕНСИЯЛАРНИ ҚАЙТА ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 6 ноябрда 1736-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлигининг 2008 йил 20 мартдаги 7, 27-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 5 мартдаги ПФ-3972-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги Йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1780, 26.03.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 23 октябрдаги ПФ–3931-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 23 октябрдаги ПФ–3931-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. 2007 йил 16 ноябрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2007 йил 19 июлдаги М-37 ва 74-сонли қарори, «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 июлдаги ПФ–3889-сонли «2007 йилнинг 1 августидан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома» (2007 йил 23 июль, рўйхат рақами 1699 — Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 29-30-сон, 314-модда);
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2007 йил 26 октябрдаги М-42 ва 97-сонли қарори, «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 июлдаги ПФ–3889-сонли «2007 йилнинг 1 августидан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиш киритиш ҳақида (2007 йил 29 октябрь, рўйхат рақами 1699-1).
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб ўн кундан кейин кучга киритилсин.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в.б. А. ҲАИТОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 5 ноябрь,
М-43-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 5 ноябрь,
99-сон
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлигининг 2007 йил 5 ноябрдаги М-43, 99-сонли қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 23 октябрдаги ПФ–3931-сонли “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони асосида пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисида
ЙЎРИҚНОМА
Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 23 октябрдаги ПФ-3931-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармонининг 4-бандига биноан пенсия ва ижтимоий нафақаларни қайта ҳисоблаш тартибини белгилайди.
1. Кўрсатиб ўтилган Фармонга мувофиқ 2007 йилнинг 16 ноябридан қуйидагиларнинг энг кам миқдорлари белгиланади:
г) зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 22350 сўм.
2. Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун энг кам иш ҳақининг саккиз бараваридан ортиқ бўлмаган ўртача ойлик иш ҳақи инобатга олинади (18630 сўм х 8 = 149040 сўм).
3. Пенсия қайта ҳисобланадиган ўртача ойлик иш ҳақини тенглаштириш учун, иловага мувофиқ йиллар бўйича дифференцияланган янги тузатувчи коэффициентлар ўрнатилади.
4. Пенсионернинг иш ҳақлари тўғрисида маълумотлар бўлмаган ёки ўртача бир ойлик иш ҳақининг тузатувчи коэффициент қўлланилгандан кейинги янги миқдори белгиланган энг кам иш ҳақи миқдори (18630 сўм)га етмаса, пенсияни қайта ҳисоблаш қуйидагича амалга оширилади:
ёшга доир пенсиялар, I ва II-гуруҳ ногиронлик пенсиялари, шунингдек, чин етимларга боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун таянч миқдорлар ойига 36900 сўм, III-гуруҳ ногиронлик ва боқувчиларидан бирини йўқотган оилаларга боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзоси учун 18450 сўм миқдорида белгиланади;
талаб этиладиганидан ортиқча иш стажи учун пенсиялар миқдорини ошириш янги энг кам иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланади (тўлиқ пенсия тайинлашда талаб этиладиганидан ортиқча иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун ёшга доир ҳамда I ва II-гуруҳ ногиронлик пенсиялари учун 1 фоиз, III-гуруҳ ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун 0,5 фоиз).
5. Янги ўртача ойлик иш ҳақининг миқдори 18630 сўмдан 67090 сўм 91 тийингача (III-гуруҳ ногиронлик пенсияси ва боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун 61500 сўм) бўлган миқдорни ташкил этган ҳолларда пенсияларни қайта ҳисоблаш қуйидагича амалга оширилади:
ёшга доир пенсиялари, I ва II-гуруҳ ногиронлик пенсиялари, шунингдек, чин етимларга боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун пенсиянинг таянч миқдори ойига 36900 сўм миқдорда, III-гуруҳ ногиронлик пенсиялари ва боқувчиларидан бирини йўқотган оилаларга боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзоси учун 18450 сўм миқдорида белгиланади;
талаб этиладиганидан ортиқча иш стажи учун пенсиялар миқдорини ошириш янги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланади (тўлиқ пенсия тайинлашда талаб этиладиганидан ортиқча иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун ёшга доир пенсиялар ҳамда I ва II-гуруҳ ногиронлик пенсиялари учун 1 фоиз, III-гуруҳ ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун 0,5 фоиз).
6. Пенсионерлар бошқа тоифаларининг пенсияларини қайта ҳисоблаш қуйидагича амалга оширилади:
янги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг саккиз ҳиссаси билан чегараланади (149040 сўм);
олинган ўртача ойлик иш ҳақи, иш стажига боғлиқ равишда пенсияларни ҳисоблаш учун қабул қилинган фоизларга кўпайтирилади.
7. Барча ҳолларда пенсияларга устама энг кам ойлик иш ҳақидан (18630 сўм) келиб чиқиб аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 23 октябрдаги ПФ-3931-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони асосида пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисида йўриқномага ИЛОВА
Пенсияларни қайта ҳисоблашда ўртача ойлик иш ҳақини тенглаштириш учун қўлланиладиган тузатувчи коэффициентлар
Даврлар
Коэфф.
Даврлар
Коэфф.
1971 йил йилга қадар
776,7870
1994 йил 1 январдан
0,9630
1971 йил
757,0230
1994 йил 1 мартдан
0,5776
1972 йил
738,2190
1994 йил 1 июндан
0,3856
1973 йил
714,6060
1994 йил 1 июлдан
381,6886
1974 йил
666,6690
1994 йил 1 августдан
312,8970
1975 йил
652,0396
1994 йил сентябрдан
272,0190
1976 йил
638,0490
1994 йил 1 ноябрдан
211,0590
1977 йил
620,3400
1995 йил 1 январдан
211,0590
1978 йил
599,4826
1995 йил 1 мартдан
106,8436
1979 йил
587,6760
1995 йил 1 сентябрдан
82,2676
1980 йил
572,5966
1996 йил 1 январдан
82,2676
1981 йил
561,8160
1996 йил 1 апрелдан
61,1550
1982 йил
561,7516
1996 йил 1 сентябрдан
42,6750
1983 йил
551,4196
1997 йил 1 январдан
42,6750
1984 йил
551,3566
1997 йил 1 июлдан
29,7120
1985 йил
544,6816
1998 йил 1 январдан
29,7120
1986 йил
538,1370
1998 йил 1 июлдан
21,6270
1987 йил
525,4306
1999 йил 1 январдан
17,7120
1988 йил
490,8420
1999 йил 1 августдан
13,7970
1989 йил
460,4250
2000 йил 1 августдан
8,9850
1990 йил
415,5060
2001 йил 1 августдан
6,4186
1991 йил
286,7146
2002 йил 1 апрелдан
5,5816
1992 йил 1 январдан
84,7710
2002 йил 1 августдан
4,8526
1992 йил 1 июлдан
39,6570
2003 йил 1 майдан
4,0440
1992 йил 1 октябрдан
19,0606
2004 йил 1 августдан
3,1110
1993 йил 1 январдан
14,0550
2005 йил 1 майдан
2,5920
1993 йил 1 апрелдан
10,0770
2005 йил 1 октябрдан
2,1600
1993 йил 1 июндан
4,3006
2006 йил 1 июлдан
1,8000
1993 йил 1 июлдан
2,7616
2006 йил 1 ноябрдан
1,5000
1993 йил 1 сентябрдан
2,1180
2007 йил 1 августдан
1,2000
1993 йил 1 ноябрдан
1,2856
2007 йил 1 ноябрдан
1,1000
2007 йил 1 декабрдан
1,0000
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 45-сон, 455-модда)