toggle_night_mode
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
БУЙРУҒИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРО ВА ЭКСПЕРИМЕНТАЛ АВИАЦИЯСИ АЭРОДРОМЛАРИНИ СЕРТИФИКАТЛАШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗР АҚ-160)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 29 октябрда 1734-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг 30-моддасига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни ИКАО стандартлари ва тавсияларини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш мақсадида буюраман:
1.«Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини сертификатлаш қоидалари» (ЎзР АҚ-160) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин ўн кун ўтгач амалга киритилсин.
3. Мазкур қоидалар амалга киритилган вақтдан бошлаб, Дававианазорат бошлиғи томонидан 2000 йил 28 январь куни тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси аэродромларини сертификатлаш бўйича қўлланма» ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Х. ТРОБОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 10 сентябрь,
138-сон
Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг
2007 йил 10 сентябрдаги 138-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
«Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини сертификатлаш қоидалари» (ЎзР АҚ-160)
Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси, ХФАТ (ИКАО) Чикаго конвенциясига (14-илова) мувофиқ, парвозлар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган бўлиб, аэродромларни сертификатлаштириш ва уларни кейинги эксплуатация жараёнида ҳаво кемалари парвозлари хавфсизлигини таъминлаш даражасида тутиб туриш учун бажарилиши лозим бўлган сертификатлаш талабларининг ягона тартибини белгилаб беради.
I. Умумий қоидалар
§ 1. Асосий тушунчалар ва қисқартмалар
1. Мазкур Қоидалар мақсадида қуйидаги асосий тушунчалар ва қисқартмалардан фойдаланилади:
АҚ — Авиация қоидалари
АҚИ — Авариядан қутқариш ишлари
АФҚ — Антенна-фидер қурилмаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзавиация» агентлиги – Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 23 июндаги 13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-8, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/1734-8/0498-сон)
ЁСУ — Ёруғлик-сигнал ускунаси
ПҚАҚТХ — Парвозларни қидириш-авариядан қутқариш таъминоти хизмати
ПЭЁТТ — Парвозларни электр-ёритиш техник таъминоти
РТУАЭ — Радиотехник ускуналар ва алоқа эксплуатацияси
ХФАТ (ИКАО) — Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аэродром — қуруқликдаги ёки сув сатҳидаги махсус жиҳозланган, ҳаво кемаларининг келиб қўниши, жўнаши ва шу сатҳ бўйлаб ҳаракатланиши учун тўлиқ ёки қисман мўлжалланган участка унда жойлашган бинолар, иншоотлар ҳамда анжомлар;
(1-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2025 йил 4 июндаги 2Ҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-9, 07.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2025 й., 10/25/1734-9/0569-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аэродром сертификати — белгиланган қоидалар асосида ваколатли орган томонидан аэродромни эксплуатация қилиш учун бериладиган сертификат;
(1-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2015 йил 20 январдаги 56-н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-6, 21.01.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 3-сон, 37-модда)
Аэродромни сертификатлаш — аэродромларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини ва парвозларнинг хавфсизлигини таъминлай олиш хусусиятини аниқлайдиган расмий жараён
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аэродром эксплуатанти — Ўзбекистон Республикасининг, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига асосан ўзга давлатнинг муайян аэродромга мулк ҳуқуқи асосида (аэродром эгаси), ижара шартномасига биноан ёки Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларга кўра эгалик қилувчи ҳамда аэродромнинг мувофиқлик сертификатига эга бўлган юридик шахси ёки фуқароси
(1-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш — «Ўзавиация» агентлиги томонидан сертификатнинг амал қилишини вақтинчалик тўхтатиб қўйиш бўйича расмий жараён, бунда сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб қўйишга олиб келган камчиликлар бартараф этилгандан сўнг уни тиклаш ҳуқуқи берилади
(1-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 23 июндаги 13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-8, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/1734-8/0498-сон)
Сертификатлаш талаблари — аэродром эксплуатанти томонидан парвозлар хавфсизлигини таъминлаш учун бажарилиши шарт бўлган техник ва ташкилий талаблар йиғиндиси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Парвозлар хавфсизлигини бошқариш тизими — парвозлар хавфсизлиги бошқарувига тузилмавий ёндашув бўлиб, зарур бўлган ташкилий тузилмани, жавобгарлик босқичларини, тамойиллари ва тартибларини ўз ичига олади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2010 йил 21 апрелдаги 35-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1734-2, 20.05.2010 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 158-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур Қоидалар барча фуқаро ва экспериментал авиация аэродромларига, шунингдек фуқаро ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатишни амалга оширадиган ҳамкорликда фойдаланиш (жойлашиш) аэродромларига татбиқ этилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2012 йил 2 августдаги 9н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-4, 08.08.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 32-сон, 381-модда)
3. Фуқаро ва экспериментал авиацияга мўлжалланган аэродромлар сертификатланиши шарт.
Аэродромлардан авиация ташувларини бажарадиган ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатиш мақсадида фойдаланиш фақатгина аэродромнинг амалдаги сертификати асосида амалга оширилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Аэродромларни сертификатлаштириш «Ўзавиация» агентлиги томонидан ушбу Қоидаларга мувофиқ бепул амалга оширилади*.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 23 июндаги 13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-8, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/1734-8/0498-сон)
* Халқаро аэропорт аэродромларини сертификатлашдан ўтказиш Давлатлараро авиация қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Фуқаро ва экспериментал авиация ҳаво кемалари парвозлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларида назарда тутилган талаблар мазкур Қоидалар мақсадлари учун сертификатлаш талаблари ҳисобланади ҳамда мазкур талаблар «Ўзавиация» агентлигининг расмий сайтига жойлаштириб борилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 27 апрелдаги 2-н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-10, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/1734-10/0513-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 21 август)
6. Аэродром асбоб-ускуналари Давлатлараро авиация қўмитаси ёки ишлаб чиқарувчи (тайёрловчи) мамлакат авиация маъмурияти томонидан берилган сертификатга эга бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Йўловчи, багаж ва юкларни ташиш учун мўлжалланган аэродром «Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш қоидалари» (рўйхат рақами 2238, 2011 йил 29 июнь) ва Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли юкларни ҳаво транспортида ташиш қоидалари»да (ЎзР АҚ-198) (рўйхат рақами 1721, 2007 йил 25 сентябрь) белгиланган талабларга жавоб бериши керак.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2025 йил 4 июндаги 2Ҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-9, 07.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2025 й., 10/25/1734-9/0569-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
71. Аэродромларни сертификатлашда аэродром эксплуатанти томонидан парвозлар хавфсизлиги бошқариш тизими ишлаб чиқилиб, унга қуйидагилар киритилиши лозим:
парвозлар хавфсизлиги учун хавф-хатарни аниқлаш мезонлари;
мақбул даражада парвозлар хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш учун тегишли чора-тадбирларни қабул қилиш масалалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
доимий мониторинг ўтказиш ва лозим даражада парвозлар хавфсизлигига мунтазам баҳо беришни кўриб чиқиш масалалари, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур бўлган чораларни кўриш мақсадида авиация ҳодисалари ва инцидентлари ҳамда тегишли тенденциялар таҳлили;
(71-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 5 февралдаги 16 н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-5, 21.02.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 8-сон, 111-модда)
парвозлар хавфсизлигининг умумий даражасини доимий оширишнинг мақсади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мазкур тизим доирасида аэродром эксплуатантининг барча ташкилотларида парвозлар хавфсизлиги масалалари бўйича жавобгарликни тақсимлаш, шунингдек парвозлар хавфсизлиги бўйича раҳбариятнинг тўғридан-тўғри жавобгарлиги аниқ белгиланади.
(71-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 116-моддаси.
II. Сертификатлаш тартиби
§ 1. Умумий қоидалар
8. Аэродромни сертификатлаш тартиби қуйидаги босқичлардан иборат:
а) аризани қабул қилиш ва рўйхатга олиш;
б) аризани олдиндан кўриб чиқиб, ариза берувчига уни қабул қилинганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида ёзма равишда билдириш;
в) аризани ва асословчи ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш ва аниқланган камчиликлар тўғрисида ариза берувчига ёзма равишда билдириш;
г) ариза берувчидан асословчи ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш вақтида аниқланган камчиликларнинг бартараф этилганлиги тўғрисида ҳужжатларни қабул қилиб олиш ва камчиликлар бартараф этилганлигини текшириш;
д) аэродромнинг сертификатлаш талабларига мувофиқлигини жойига чиқиб текшириш ва уларнинг натижалари бўйича далолатнома тузиш;
е) аэродром эксплуатантидан сертификатлаш бўйича текшириш ўтказиш вақтида аниқланган камчиликларнинг бартараф этилганлиги тўғрисида ҳужжатларни қабул қилиб олиш;
ж) аэродромни такроран текширишдан ўтказиш (зарур бўлган ҳолларда);
з) текшириш натижаларига кўра аэродромга сертификат бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор лойиҳасини тайёрлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Аэродром эксплуатанти сертификатлашлар оралиғидаги давр мобайнида қуйидагилар ўзгарганлиги тўғрисида ушбу ўзгаришлардан сўнг бир ой ичида «Ўзавиация» агентлигига ёзма равишда билдириши керак:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 23 июндаги 13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-8, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/1734-8/0498-сон)
а) юридик шахс мақоми ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганлиги;
б) мулкчилик шакли ўзгарганлиги;
в) бошқа муассаса ихтиёрига ўтганлиги.
Олдинги таҳрирга қаранг.
91. Аэродром эксплуатанти томонидан аэродромнинг сертификатланганлиги тўғрисидаги маълумот аэронавигация маълумот хизматига берилиши лозим.
(91-банд Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2010 йил 21 апрелдаги 35-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-2, 20.05.2010 й.) билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 158-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Аэродром сертификатининг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг, ўн кунлик муддат ичида сертификат «Ўзавиация» агентлигига қайтариб берилиши керак.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 23 июндаги 13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-8, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/1734-8/0498-сон)
§ 2. Сертификатлаш учун ариза бериш
11. Аэродром эксплуатанти томонидан сертификатлаш тўғрисида ариза мазкур Қоидаларнинг 1-иловасида кўрсатилган шаклда тақдим этилади.
12. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
а) аэродромни сертификатлашда ариза берувчининг мажбуриятлари (2-иловага мувофиқ);
б) асословчи ҳужжатлар, парвозларни радио ва ёритиш-техник таъминоти воситаларини ер устида ва парвозда текшириб кўрилганлиги тўғрисидаги далолатномалар (3-иловага мувофиқ шаклда);
в) Аэродром ҳудудида парвозларни амалга ошириш бўйича йўриқнома;
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) Аэродром бўйича қўлланма (3а-иловага мувофиқ).
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2008 йил 3 сентябрдаги 188-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-1, 07.10.2008 й.) асосида «г» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 417-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Сертификатлаш тўғрисидаги ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар «Ўзавиация» агентлиги томонидан кўриб чиқилиши учун асос ҳисобланади. «Ўзавиация» агентлигига келиб тушган ариза ўша куннинг ўзида рўйхатдан ўтказилиши лозим. «Ўзавиация» агентлиги аризачига ариза рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжат (белги) бериши, ариза электрон шаклда берилган тақдирда эса, ариза рўйхатдан ўтказилганлигини «Ўзавиация» агентлигининг расмий веб-сайтидаги электрон хабар билан, тегишли ёзувга ҳавола билан ёки қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа усул билан тасдиқлаши шарт.
«Ўзавиация» агентлигида аризани рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 23 июндаги 13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-8, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/1734-8/0498-сон)
14. Ариза ва унга илова қилинадиган барча ҳужжатларнинг асл нусхаси ёки уларнинг нусхалари тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Аэродром сертификатини амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида ариза билан «Ўзавиация» агентлигига мурожаат қилинади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 23 июндаги 13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-8, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/1734-8/0498-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзавиация» агентлиги аризани кўриб чиқади ва ҳужжатлар қабул қилинган санадан бошлаб ўттиз иш кунидан ошмайдиган муддатда аэродром сертификатини беради ёки уни беришни рад этади.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 23 июндаги 13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-8, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/1734-8/0498-сон)
16. Аризани тайёрлаш ариза берувчи томонидан амалга оширилади. Аризачи аризада ва илова қилинган ҳужжатларда баён этилган маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгар бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Ушбу Қоидаларнинг 12 ва 14-бандлари талаблари бажарилмаганда «Ўзавиация» агентлиги аризани кўриб чиқишни рад этиши мумкин.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 23 июндаги 13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-8, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/1734-8/0498-сон)
§ 3. Аризани дастлабки баҳолаш ва асословчи ҳужжатларни экспертиза қилиш
18. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни дастлабки баҳолаш у рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида амалга оширилади. Агар ушбу муддат ичида ариза қабул қилинадиган ёки рад этиладиган бўлса, бу ҳақида ариза берувчига ёзма хабарнома юборилади.
19. Аризани ва илова қилинган ҳужжатларни дастлабки баҳолашда қуйидагилар текширилади:
а) аэродром ва унинг элементларининг амалдаги сертификатлаш талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги ахборотларнинг етарлилиги;
б) аэродромдан фойдаланиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналарнинг мавжудлиги ва уларнинг белгилаб қўйилган талабларга мувофиқлиги тўғрисида маълумотлар;
в) асословчи ҳужжатларнинг тўлиқлиги.
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) аэродромга техник хизмат кўрсатиш ва фойдаланиш билан боғлиқ бўлган муҳим ишларни бажариш учун тажрибали ва тегишли малакага эга бўлган ходимларни етарлилиги.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2010 йил 21 апрелдаги 35-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1734-2, 20.05.2010 й.) асосан «г» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 158-модда)
20. Ариза билан бирга тақдим этилган ҳужжатларни дастлабки баҳолаш натижалари салбий бўлганда ариза берувчига унинг аризаси қайтариб берилишининг асосланган сабабларини кўрсатган ҳолда хабарнома юборилади.
21. Асословчи ҳужжатларнинг экспертизаси аэродром элементлари ва унинг асбоб-ускуналарининг сертификатлаш талабларига мувофиқлигини текширишдан иборат.
22. Алоҳида ҳолларда, аэродромларнинг сертификатлаш талабларидан четга чиқишига йўл қўйилади, бунда йўл қўйилган четга чиқишлар ўрнига парвозларнинг мос равишдаги хавфсизлик даражасини таъминлайдиган тадбирларнинг киритилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда, ариза берувчи мазкур Қоидаларнинг 4-иловасида келтирилган шакл бўйича парвоз хавфсизлигининг мос равишдаги даражасини таъминлаши ҳақидаги хулосасини тайёрлайди, шунингдек парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида хавфлар таҳлилини ишлаб чиқади ва «Ўзавиация» агентлиги билан келишилган холда тасдиқлайди.
(22-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 27 апрелдаги 2-н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-10, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/1734-10/0513-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 21 август)
23. Асословчи ҳужжатлар бўйича камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда, ариза берувчи уларни сертификатлаш текшируви тугагунга қадар бартараф этиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Асословчи ҳужжатлар экспертизаси ижобий баҳоланиши натижаларига кўра «Ўзавиация» агентлиги томонидан ариза берувчини сертификатлаш текширувидан ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинади, бунда ариза берувчи билан келишилган ҳолда уни ўтказиш муддатлари белгиланади ва мазкур Қоидаларнинг 5-иловасидаги шакл кўринишида ариза берувчига йўлланадиган қарор қабул қилинади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 23 июндаги 13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-8, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/1734-8/0498-сон)
§ 4. Сертификатлаш текширувини ўтказиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Аэродромни текшириш учун комиссия «Ўзавиация» агентлиги томонидан тайинланади. Сертификатлаш текширувининг дастури комиссия томонидан муайян аэродромнинг ўзига хос томонларини инобатга олган ҳолда намунавий дастур асосида ишлаб чиқилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 23 июндаги 13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-8, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/1734-8/0498-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Аэродромларни «Ўзавиация» агентлиги комиссияси томонидан сертификатлаш текширувидан ўтказиш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 23 июндаги 13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-8, 19.07.2023 й.) таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/1734-8/0498-сон)
а) аэродромнинг сертификатлаш талабларига ва ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқлигини жойида аниқлаш;
б) ердаги асбоб-ускуналарининг, аэродром объектларининг таркиби ва ҳолатини, унинг техник жиҳозланишини, парвозларни ва уларнинг хавфсизлигини таъминлашнинг ташкиллаштирилишини аниқлаш;
в) бинолар, маъмурий хоналар, парвозларни радиотехник таъминлаш;
г) техник ишлар ўтказиш бўйича назорат зоналари ва бошқа объектлар тегишлича жиҳозланганлиги, узлуксиз ишлаши, назарда тутилган вазифаларни бажариш учун яроқлилигига ишонч ҳосил қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Текширув натижаларига кўра беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда текширув натижалари, мулоҳазалар ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар кўрсатилган далолатномада расмийлаштирилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2018 йил 30 июлдаги 118-Н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-7, 06.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.09.2018 й., 10/18/1734-7/1858-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Аэродромни сертификатлаш натижаларига кўра сертификатлашнинг якунлари, комиссиянинг хулосалари ва бажарилиши шарт бўлган таклифлари акс эттириладиган комплекс хулоса якуний ҳужжат ҳисобланади. Комплекс хулоса комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади ва «Ўзавиация» агентлиги раҳбари ўринбосари томонидан тасдиқланади. Якуний хулосанинг нусхаси ариза берувчига йўлланади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 23 июндаги 13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-8, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/1734-8/0498-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. «Ўзавиация» агентлиги текширув натижаларини ва аэродром эксплуатантининг далолатномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш бўйича тадбирларини кўриб чиқади. Зарурият бўлганда қайта текширув ўтказилади ва унинг натижаларига кўра тегишли далолатнома тузилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 23 июндаги 13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-8, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/1734-8/0498-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Текширувнинг тасдиқланган далолатномасига асосан ариза берувчи камчиликларни бартараф этиши ва бу ҳақда «Ўзавиация» агентлигига хабар бериши шарт.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 23 июндаги 13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-8, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/1734-8/0498-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Ариза берувчининг айби билан текшириш ўтказилган кундан бошлаб ўттиз иш куни ичида сертификат бериш ҳақида қарор қабул қилинмаса, бундай ариза бекор қилинади.
(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2018 йил 30 июлдаги 118-Н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-7, 06.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.09.2018 й., 10/18/1734-7/1858-сон)
Ариза берувчи умумий асосларга кўра қайтадан ариза бериши мумкин.
§ 5. Аэродром сертификатини бериш
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Асословчи ҳужжатларнинг экспертизаси, сертификатлаш текширув натижалари ижобий бўлса, барча зарур ҳужжатларни расмийлаштириш натижаси бўйича «Ўзавиация» агентлиги аэродромга сертификат бериш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 23 июндаги 13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-8, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/1734-8/0498-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
321. Асословчи ҳужжатларнинг экспертизаси ва сертификатлаш текшируви натижалари бўйича камчиликлар аниқланганда, камчиликлар тоифаланган холда қуйидагича белгиланади:
биринчи тоифа — сертификатнинг муддатини узайтиришга (беришга) тўсқинлик қиладиган ҳамда аэродром эксплуатанти томонидан комплекс хулосани расмийлаштиришдан олдин бартараф қилиниши мажбурий бўлган парвозлар хавфсизлигига бевосита салбий таъсир кўрсатувчи камчилик;
иккинчи тоифа — сертификат муддатини узайтиришга (беришга) тўсқинлик қилмайдиган, шунингдек аэродром эксплуатанти томонидан ишлаб чиқилган ҳамда «Ўзавиация» агентлиги билан келишилган тегишли чора-тадбирларга мувофиқ бажарилиши мажбурий бўлган камчилик.
Бунда, сертификатлаш текшируви натижасида биринчи тоифа камчиликлар аниқланган тақдирда, «Ўзавиация» агентлиги аэродромга сертификат бериш ёки унинг амал қилиш муддатини узайтиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади, иккинчи тоифа камчиликлар аниқланган тақдирда эса, сертификат бериш ёки унинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилиниб, камчиликлар «Ўзавиация» агентлиги билан келишилган тегишли чора-тадбирларда белгиланган муддатларда бартараф этилиши лозим бўлади.
(321-банд Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 27 апрелдаги 2-н-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1734-10, 19.05.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/1734-10/0513-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 21 август)
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Аэродром сертификати «Ўзавиация» агентлиги томонидан қатъий ҳисобда турувчи бланкда, мазкур Қоидаларнинг 6-иловасига мувофиқ, белгиланган тартибда қайд қилинади ва уч йилгача бўлган муддатга берилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 23 июндаги 13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-8, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/1734-8/0498-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Сертификатнинг асл нусхаси ариза берувчига ёки бундай хатти-ҳаракатларни амалга ошириш ваколати берилган шахсга берилади ва нусхаси «Ўзавиация» агентлигида сақланади. Сертификат, у амалга киритилган вақтдан бошлаб қонуний кучга киради.
(34-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 23 июндаги 13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-8, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/1734-8/0498-сон)
Сертификат йўқотилганда ёки яроқсиз ҳолга келиб қолганда белгиланган тартибда унинг дубликати берилади.
§ 6. Аэродром сертификатининг амал қилиш муддатини узайтириш
35. Сертификатнинг амал қилиш муддатини узайтириш аэродром эксплуатантининг аризасига кўра, биринчи маротаба сертификат беришдаги сингари тартибда амалга оширилади. Сертификатнинг амал қилиш муддати ичида ўзгариш бўлмаган ҳужжатларни қайтадан топширмасликка рухсат этилади. Бундай ҳолда тегишли ҳужжат умумий рўйхатга изоҳ («ўзгаришсиз», «олдин тақдим этилган») билан бирга киритилади.
§ 7. Аэродром сертификатига ўзгартириш киритиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Сертификатга ва асословчи ҳужжатларга ўзгартириш киритиш учун аэродром эксплуатанти зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда, мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ, «Ўзавиация» агентлигига ариза билан мурожаат қилиши керак.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 23 июндаги 13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-8, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/1734-8/0498-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Сертификатга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги ариза «Ўзавиация» агентлиги томонидан II бобнинг 3-параграфига биноан кўриб чиқилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 23 июндаги 13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-8, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/1734-8/0498-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. «Ўзавиация» агентлиги сертификатга ўзгартириш киритиш учун сертификатлаш текшируви ўтказиш (зарурият бўлганда) муддатларини белгилайди. Сертификатлаш текшируви тартиби ушбу Қоидаларнинг II бобнинг 4-параграфи талабларига мувофиқ ўтказилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 23 июндаги 13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-8, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/1734-8/0498-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. Сертификатлаш текшируви натижалари ижобий бўлса, барча зарур ҳужжатларни расмийлаштириш натижаси бўйича «Ўзавиация» агентлиги сертификатга ва асословчи ҳужжатларга ўзгартириш киритиш тўғрисида қарор қабул қилади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 23 июндаги 13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-8, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/1734-8/0498-сон)
§ 8. Сертификатни бекор қилиш, унинг амал қилишини тўхтатиш (тиклаш)
Олдинги таҳрирга қаранг.
40. «Ўзавиация» агентлиги томонидан қуйидаги ҳолларда сертификатнинг амал қилиши бекор қилинади:
(40-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 23 июндаги 13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-8, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/1734-8/0498-сон)
а) аэродром эксплуатанти сертификатни бекор қилишни сўраб ёзма равишда мурожаат қилганда;
б) сертификатнинг амал қилиш муддати тугаганда;
в) аэродром тугатилганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) аэродромнинг амал қилиш муддати тўхтатилган сертификати белгиланган муддатларда «Ўзавиация» агентлигига қайтариб берилмаганда.
(40-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 23 июндаги 13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-8, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/1734-8/0498-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. «Ўзавиация» агентлиги томонидан қуйидаги ҳолларда сертификатнинг амал қилиши тўхтатилади:
(41-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 23 июндаги 13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-8, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/1734-8/0498-сон)
а) Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида амал қиладиган талаблар, шунингдек аэродром сертификатланишида қўйилган сертификатлаш талаблари бузилганлиги (риоя этилмаганлиги) фактлари аниқланганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) аниқланган парвозлар хавфсизлигига хавф туғдирувчи камчиликларни ёки умуман парвозлар хавфсизлигига таъсир этувчи номувофиқликларни бартараф этиш бўйича «Ўзавиация» агентлигининг кўрсатмалари белгиланган муддатларда бажарилмаганда;
(41-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 23 июндаги 13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-8, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/1734-8/0498-сон)
в) парвозлар хавфсизлигига таҳдид солувчи ва белгиланган тартибга мувофиқ текшириб кўрилиши лозим бўлган ҳодисаларни яшириш;
г) парвозлар хавфсизлигига таъсир этувчи бошқа омиллар аниқланганда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
42. Аэродром сертификатини бекор қилиш ёки амал қилишини тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги қарор «Ўзавиация» агентлиги раҳбари томонидан назорат текшируви ўтказиш натижалари бўйича тузилган далолатномага асосан қабул қилинади. «Ўзавиация» агентлиги тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунидан кечиктирмай аэродром эксплуатантини бу ҳақида ёзма равишда хабардор қилади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 23 июндаги 13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-8, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/1734-8/0498-сон)
43. Аэродром сертификати бекор қилинганлиги ёки амал қилиши тўхтатиб қўйилганлиги тўғрисида хабарнома олган аэродром эксплуатанти:
а) сертификатда кўрсатиб ўтилган ишларни бажаришни зудлик билан тўхтатиши;
б) аэродромдан фойдаланувчиларни бу ҳақда хабардор қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) уч кунлик муддат ичида «Ўзавиация» агентлигига сертификатнинг асл нусхасини қайтариши шарт.
(43-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 23 июндаги 13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-8, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/1734-8/0498-сон)
44. Амал қилиши бир ойдан ортиқ, лекин уч ойдан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйилган аэродром сертификатининг амал қилишини тиклаш эксплуатант томонидан тегишли ариза берилиб, камчиликлар бартараф этилганлиги тўғрисида ҳисобот тақдим этилгандан сўнг унинг амал қилиш муддатини узайтириш тартиби бўйича амалга оширилади.
45. Қайтадан аэродром сертификатини олиш учун эксплуатант умумий асосларда ариза бериши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9 §. Аэродром сертификатининг бошқа шахсга берилиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
451. «Ўзавиация» агентлиги аэродром сертификатининг бошқа эксплуатантга берилишига розилик бериши мумкин, агарда:
(451-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 23 июндаги 13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-8, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/1734-8/0498-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) аэродром сертификатининг эгаси аэродром эксплуатациясининг тугашидан камида 10 кун олдин «Ўзавиация» агентлигига ёзма равишдаги билдиришнома билан аэродромнинг эксплуатацияси мазкур билдиришномада кўрсатилган муддатда тугатилиши тўғрисида хабар берганда;
(451-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 23 июндаги 13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-8, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/1734-8/0498-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) аэродром сертификатининг эгаси «Ўзавиация» агентлигига тақдим этилган ёзма равишдаги билдиришномада сертификат берилаётган янги эксплуатантнинг номини кўрсатганда;
(451-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 23 июндаги 13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-8, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/1734-8/0498-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) аэродром сертификати берилаётган эксплуатант аэродром сертификатининг илгариги эгаси аэродром эксплуатациясини тугатишидан олдин 10 кун муддатдан кечикмаган ҳолда «Ўзавиация» агентлигига аэродром эксплуатациясини амалга ошириш учун ёзма равишда ариза тақдим этганда.
(451-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 23 июндаги 13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-8, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/1734-8/0498-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
452. «Ўзавиация» агентлиги аэродром сертификати берилиши лозим бўлган эксплуатантнинг аризаси келиб тушган кундан бошлаб 20 кун ичида аэродром сертификатининг бошқа эксплуатантга берилиши мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор чиқаради ва бу ҳақда аэродром сертификати эгасини ва сертификат берилиши лозим бўлган эксплуатантни ёзма равишда хабардор қилади.
(452-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 23 июндаги 13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-8, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/1734-8/0498-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
453. «Ўзавиация» агентлиги аэродром сертификати берилиши режалаштирилган эксплуатантнинг аэродром эксплуатацияси ва техник хизмат кўрсатиш ишларини тегишлича амалга ошириш имкониятига эгалигига ишонч ҳосил қилмаса ёки аэродром сертификатининг бошқа шахсларга берилиши аэродромнинг эксплуатацияси жиҳатидан катта ўзгаришларга (масалан, учиш-қўниш йўлаклари, бурилиш йўлаклари ва перронда ўрнатиладиган воситалар сонининг камайишига, мавжуд аэродром сертификатида кўрсатилган эксплуатация шартларининг ўзгаришига, ходимлар сонининг камайишига) олиб келса, аэродром сертификатининг бошқа шахсларга берилишига розилик бермаслиги мумкин.
(453-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 23 июндаги 13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-8, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/1734-8/0498-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
454. Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аэродром сертификати аэродром эгасининг ўзгариши натижасида ҳам бошқа шахсларга берилиши мумкин.
(454-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни.
III. Сертификатланган аэродромлар фаолияти устидан назорат
§ 1. Назоратни ташкил қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
46. Эксплуатация жараёнида ҳаво транспортида ташиш хавфсизлигини таъминлаш ва сертификатланган аэродромларнинг фаолиятини сертификатлаш талаблари даражасида тутиб туриш мақсадида «Ўзавиация» агентлиги сертификатланган аэродромлар фаолияти устидан назоратни аэродромларда инспекция текшируви ўтказиш йўли билан амалга оширади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 23 июндаги 13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-8, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/1734-8/0498-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
47. Қуйидаги назорат турлари назарда тутилади:
а) «Ўзавиация» агентлиги томонидан тасдиқланган назорат режа-графигига мувофиқ режали назорат текширувлари. Режали инспекция текширувларининг даврийлиги «Ўзавиация» агентлиги томонидан аниқланади (сертификатлашлар орасидаги давр ичида камида бир марта);
б) «Ўзавиация» агентлигининг қарорига кўра аэродромнинг ушбу Қоидаларнинг талабларига жавоб бериши, сертификат берилаётганда ўрнатилган шартлар ва чеклашларнинг бажарилаётганлигини текшириб баҳолаш учун ўтказиладиган режадан ташқари инспекция текширувлари;
в) «Ўзавиация» агентлигига аэродром эксплуатанти, ҳаво кемасининг эксплуатанти томонидан бериладиган ахборотларни инспекция текшируви ўтказмасдан туриб эксперт баҳолаш.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 23 июндаги 13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-8, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/1734-8/0498-сон)
48. Инспекция текшируви ўтказиш тартиби ушбу Қоидаларнинг талабига жавоб бериши керак. Текшириш материаллари асословчи ҳужжатлар билан бирга сақланади.
§ 2. Аэродромларни текшириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
49. Аэродром эксплуатанти «Ўзавиация» агентлиги комиссияси (инспектор) ишлаши учун барча шартларни яратиши шарт.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 23 июндаги 13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-8, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/1734-8/0498-сон)
50. Аэродромга етиб келган инспектор аэродром раҳбариятига ўзини таништириши, гувоҳномасини кўрсатиши, инспекция текширувини ўтказиш режаси билан таништириши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Инспекторга топшириқ бериш тартиби ва топшириқ шакли «Ўзавиация» агентлиги томонидан белгиланади.
(50-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 23 июндаги 13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-8, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/1734-8/0498-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
51. Назорат давомида белгиланган тартиб, талаблар, қоидалар ва амалий услублар бажарилишини тасдиқлаш учун инспекторлар фақатгина «Ўзавиация» агентлиги кўрсатмаларига мувофиқ ва авиация қоидалари талабларига таянган ҳолда иш кўришлари керак.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 23 июндаги 13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-8, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/1734-8/0498-сон)
52. Аэродромларни назорат қилиш вақтида назоратни амалга оширадиган мутахассислар бинолар, иншоотлар, маъмурий бинолар, парвозларни радиотехник таъминлаш, техник ишлар ўтказиш бўйича назорат зоналари ва бошқа объектлар тегишлича жиҳозланганлиги, узлуксиз ишлаши, назарда тутилган вазифаларни бажариш учун яроқлилиги ва сертификатлаш талабларига жавоб беришига ишонч ҳосил қилиши керак.
53. Инспекция текшируви натижалари тўғрисида далолатнома расмийлаштирган ҳолда аэродром эксплуатантига хабар қилинади. Далолатномада аниқланган барча камчиликлар, уларни бартараф этиш муддатлари ва тавсия этиладиган тадбирлар кўрсатилади.
§ 3. Режадан ташқари инспекция текшируви
54. Қуйидагилар режадан ташқари инспекция текшируви ўтказиш учун асос бўлади:
а) аэродромда парвозлар хавфсизлиги даражаси пасайганлиги тўғрисидаги ахборот;
б) аэродромдан фойдаланиш жараёнида унинг сертификатлаш талабларига номувофиқ ҳолга келганлигининг аниқланиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) «Ўзавиация» агентлиги томонидан ўтказиладиган авиация ҳодисаларининг олдини олиш тадбирлари.
(54-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 23 июндаги 13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-8, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/1734-8/0498-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
55. Режадан ташқари инспекция текшируви назорат ўтказиш сабабидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган ва «Ўзавиация» агентлиги раҳбари ўринбосари томонидан тасдиқланган дастурга мувофиқ ўтказилади.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 23 июндаги 13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-8, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/1734-8/0498-сон)
56. Инспекция текшируви натижалари ушбу Қоидаларнинг 53-бандига мувофиқ расмийлаштирилади.
IV. Аэродром эксплуатантининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
57. Аэродром эксплуатантининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:
а) аэродром эксплуатанти сертификатнинг фаолиятини тўхтатиш ёки сертификатни бекор қилиш тўғрисидаги қарор устидан қонунчиликка мувофиқ шикоят қилиш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддаси, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
б) аэродромни сертификатлаш талаблари даражасида ва асословчи ҳужжатлардаги қоидаларга мос ҳолда тутиш ва фойдаланиш;
в) аэродром ҳудудида парвозларни амалга ошириш бўйича йўриқномалардаги, аэронавигация маълумотлари тўпламларидаги маълумотларнинг аэродромнинг амалдаги ҳолатига ва асословчи ҳужжатлардаги қоидаларга мувофиқ бўлишини таъминлаш;
г) тузатишларни белгиланган тартибда Аэродром ҳудудида парвозларни амалга ошириш бўйича йўриқномага ва Ўзбекистон Республикасининг аэронавигация ахборотлари тўпламига киритиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
д) аэродромда сертификатлаш талабларига номувофиқликлар аниқланганда, зудлик билан аэродромда парвозларнинг хавфсизлигини таъминлайдиган чекловлар киритиш ва киритилган чекловлар тўғрисида «Ўзавиация» агентлигига ахборот бериш;
(57-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 23 июндаги 13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-8, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/1734-8/0498-сон)
е) сертификатлаш бўйича расмийлаштирилган иш жилдининг унга киритилган барча ўзгаришлари билан биргаликдаги бир нусхасига эга бўлиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ж) мазкур Қоидаларнинг 3-иловасида кўрсатилган сертификат олиш (узайтириш) учун асословчи ҳужжатлар Рўйхати бўйича тақдим қилинадиган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилигини таъминлаш.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2008 йил 3 сентябрдаги 188-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-1, 07.10.2008 й.)асосида «ж» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 417-модда)
V. Аэродром эксплуатантининг жавобгарлиги
58. Аэродром эксплуатанти қуйидагилар учун жавобгар ҳисобланади:
а) аэродромни парвозлар хавфсизлигини таъминлайдиган ҳолатда тутиб туриш;
б) фуқаро авиациясининг аэродромлардан фойдаланиш масалалари бўйича фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларини бажариш;
в) аэродром фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган технологик тадбирларни ишлаб чиқиш;
г) бўлинмалар ва хизматларда авиация фаолиятини белгилаб берадиган тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўлиши;
д) асословчи ҳужжатларда келтирилган маълумотларнинг тўғри ва аниқ бўлиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
е) сертификатда ва асословчи ҳужжатларда кўрсатилган аэродром характеристикаларидаги ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш.
(58-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 27 апрелдаги 2-н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-10, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/1734-10/0513-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 21 август)
Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини сертификатлаш қоидаларига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

‎‎«Ўзавиация» агентлиги раҳбарига‎


‎‎‎Сертификатлаштиришни ўтказиш учун
‎АРИЗА

‎‎
‎_________________________________________________________ аэродромга ______________________________________________ беришингизни сўрайман

‎‎(сертификатлаштириш ҳужжатининг номи кўрсатилсин)

‎‎Аэродром эгаси ______________________________________________________

Аэродром код белгиси ____________________________________________________

‎‎Аэродром магнит курси ________________ ХФАТ (ICAO) ________________ ‎тоифаси бўйича жиҳозланган (заруратга қараб тўлдирилади);

‎‎Аэродром халқаро парвозлар учун мўлжалланган (заруратга қараб тўлдирилади); _______________________________________________________

‎‎Аэродром ___________________________________________________________

‎‎‎‎(сертификатлаш талабларидан иборат ҳужжат номи кўрсатилсин)

‎‎____________________________________________ талабларига жавоб беради.
‎‎
‎Аэродромнинг ______________________________________________ бандлари

‎‎‎‎(сертификатлаш талабларидан иборат ҳужжат номи кўрсатилсин)

‎‎талабларидан четга чиқиши ўрнига парвозларнинг мос равишдаги хавфсизлик даражасини таъминлайдиган тадбирлар киритилди.

‎‎‎Илова: ушбу Қоидаларнинг 12-бандида кўрсатилган ҳужжатлар

‎‎________________________‎

М.Ў.‎

Ариза берувчининг имзоси

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 27 апрелдаги 2-н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-10, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/1734-10/0513-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 21 август)
Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини сертификатлаш қоидаларига
2-ИЛОВА
Ариза берувчининг аэродромни сертификатлашдаги
МАЖБУРИЯТЛАРИ
Ушбу орқали _________________ аэродроми сертификатлаш талабларига жавоб беришини, тақдим этилган ҳужжатлардаги ахборот аэродромнинг амалдаги ҳолатига жавоб беришини тасдиқлайман ва қуйидагиларни ўз зиммамга оламан:
1. Аэродромдан ва унинг асбоб-ускуналаридан сертификатлаш талабларига мувофиқ ҳолда фойдаланиш ва тутиш.
2. Аэродром ихтиёридаги ҳудуднинг ҳолати ва баланд тўсиқлар устидан назоратни таъминлаш.
3. Аэронавигация ахборотлари тўпламидаги аэродромга тааллуқли маълумотларнинг, аэродром ҳудудида парвозларни амалга ошириш бўйича йўриқномаларнинг ва сертификатлаш ҳужжатларининг аэродромнинг ва унинг асбоб-ускуналарининг амалдаги ҳолатига мувофиқ бўлишини кўрсатилган ҳужжатларга киритиш учун материалларни ўз вақтида тайёрлаш ва мувофиқлаштириш орқали таъминлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. «Ўзавиация» агентлигидан аэродром характеристикасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун рухсат олиш.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 27 апрелдаги 2-н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-10, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/1734-10/0513-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 21 август)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Аэродром ва унинг асбоб-ускуналари ҳолатини назоратдан ўтказиш учун «Ўзавиация» агентлиги вакилларини аэродром ҳудудига киритиш ва уларнинг ишлашлари учун кўмаклашиш.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 23 июндаги 13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-8, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/1734-8/0498-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Аэродром эксплуатанти томонидан ишлаб чиқилган ва «Ўзавиация» агентлиги билан келишилган ўқув дастурлари асосида аэродром эксплуатацияси ва парвозлар хавфсизлигига жалб этилган мутахассисларнинг малакаси ошириб борилишини таъминлаш.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 27 апрелдаги 2-н-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1734-10, 19.05.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/1734-10/0513-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 21 август)
‎‎_________________________________‎

‎‎(имзо)‎

М.Ў.‎

‎‎_________________________________‎

‎‎(лавозими)‎

‎‎_________________________________‎

‎‎(Ф.И.Ш)‎

Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини сертификатлаш қоидаларига
3-ИЛОВА
Сертификат олиш (узайтириш) учун асословчи ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
1-қисм. Парвозларни аэродром-техник таъминоти
а) аэродром-техник таъминоти хизмати ходимлари тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:
фамилияси, исми, отасининг исми, эгаллаган лавозими;
Олдинги таҳрирга қаранг.
маълумоти (таълим ташкилоти, диплом рақами, тугалланган вақти, малакаси);
(1-қисм «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 27 апрелдаги 2-н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-10, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/1734-10/0513-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 21 август)
Олдинги таҳрирга қаранг.
малака оширганлиги (сана, таълим ташкилоти);
(1-қисм «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 27 апрелдаги 2-н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-10, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/1734-10/0513-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 21 август)
б) аэродром хизматини ташкилий тузилмасининг схемаси;
в) аэродром хизмати тўғрисида низом;
г) аэродромнинг сертификатлаш талабларига мувофиқлигини текшириш далолатномаси;
д) аэродром ихтиёридаги ҳудудни текшириш далолатномаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
е) учиш-қўниш йўлаги, ҳаракатланиш йўлаги ва тўхтаб туриш жойларидаги сунъий қопламаларнинг мустаҳкамлиги ва текислиги тўғрисидаги илмий ташкилотларининг хулосаси (беш йилда камида бир маротаба олинади);
(1-қисмнинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 27 апрелдаги 2-н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-10, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/1734-10/0513-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 21 август)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ж) аэродром код белгиси, қопламалар мустаҳкамлиги, қияликлар, қопламалар ҳолати, жойлашган оралиқлар, тўсиқларнинг мувофиқлик жадваллари;
(1-қисмнинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 27 апрелдаги 2-н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-10, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/1734-10/0513-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 21 август)
з) аэродром хизмати ходимларининг штатлар жадвали;
и) хизматга юкланган барча вазифа ва топшириқларни ҳисобга олган ҳолда аэродром хизмати ходимларининг зарурий миқдорда борлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
к) аэродром хизмати бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати;
(1-қисм Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2010 йил 21 апрелдаги 35-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-2, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 158-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
л) аэродром назорат нуқтасидан 46 км радиусда жойлашган баланд тўсиқларни ҳисоблаш (суратга олиш) бўйича геодезия ташкилотининг ҳисоботи. Бунда, ушбу ҳисоботлар беш йилда камида бир маротаба амалга оширилади.
(1-қисм Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 27 апрелдаги 2-н-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1734-10, 19.05.2026 й.) асосан «л» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/1734-10/0513-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 21 август)
2-қисм. Парвозларни радиотехник таъминоти
а) РТУАЭ базаси раҳбар таркиби ва мутахассислари тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
фамилияси, исми, отасининг исми, эгаллаган лавозими;
(2-қисм «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 27 апрелдаги 2-н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-10, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/1734-10/0513-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 21 август)
Олдинги таҳрирга қаранг.
маълумоти (таълим ташкилоти, диплом маълумотлари, малакаси);
(2-қисм «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 27 апрелдаги 2-н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-10, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/1734-10/0513-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 21 август)
малака оширганлиги (сана, ўқув юрти);
б) Ҳужжатлар нусхаси:
РТУАЭ базаси ташкилий тузилмасининг схемаси;
РТУАЭ базаси тўғрисида Низом.
в) РТУАЭ базаси штатлар жадвали ва унинг тўлдирилиши.
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) РТУАЭ базасига бириктирилган радиотехник асбоб-ускуналар рўйхатининг йиғма жадвали, қуйидаги маълумотларни келтирган ҳолда: буюм тури, заводдан берилган рақами №, тайёрланган санаси, фойдаланиб бошланган сана.
(3-илованинг 2-қисми «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2012 йил 2 августдаги 9н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-4, 08.08.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 32-сон, 381-модда)
д) Радиолокация, радионавигация ва авиация электралоқасининг сертификатлаш талабларига мувофиқлиги жадвали.
‎‎___________________ объекти _____________________ характеристикасининг

‎‎(объектнинг номи)

‎‎сертификатлаш талабларига мувофиқлик жадвали
№ т/р ‎ Характеристика номи‎ Ўлчов бирлиги‎ Норматив‎ Ўлчаш натижаси‎ Талабларга мувофиқлиги‎ Асословчи ҳужжат‎ Изоҳ‎
е) Объектнинг ходимлар билан тўлдирилганлиги, ходимларнинг малакаси, махсус тайёргарлиги ва шаҳодатдан ўтказилганлиги.
ж) Объектда асбоб-ускуналарнинг мавжудлиги, улар тўғрисида қуйидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда: заводдан берилган рақами, тайёрланган санаси, фойдаланиб бошланган сана, имкониятларидан қай даражада фойдаланиб бўлинганлиги.
з) Объектнинг жойлашиш схемаси ва объектда электр таъминоти схемаси.
и) Объектнинг фойдаланиш учун қабул қилинганлиги далолатномасининг нусхаси.
й) Асбоб-ускуналар, электр таъминоти, алоқа линияси ва бошқарувни резервга олиб қўйиш бўйича йўриқномалар, резервга уланишнинг (ўтишнинг) норматив вақти жадвали.
к) АФҚ уланиш режаси ва схемаси (авиация электр алоқаси объектлари учун).
л) Алоқа ва бошқарув линиялари схемаси.
м) Учувчилар ва диспетчерлар таркибининг эътирозларни қайд қилиш дафтаридан охирги олти ой учун кўчирма (ушбу объектга тааллуқли бўлган маълумотлар).
н) Охирги беш йил ичида объектнинг ишламай қолганлиги тўғрисидаги маълумотлар (агар шундай маълумотлар бўлса).
о) Парвозларни радиотехник таъминоти объектларини ва авиация электралоқасидан техник фойдаланишни метрологик таъминланганлиги тўғрисида маълумотнома. Маълумотномада қуйидаги масалалар акс эттирилиши керак:
РТУАЭ базасида метрологик таъминот учун жавобгар шахс тайинланганлиги тўғрисида;
Метрологик таъминот тўғрисидаги низомнинг мавжудлиги;
метрологик таъминот бўйича тадбирларни режалаштириш;
раҳбар томонидан тасдиқланган ўлчов воситаларини текшириш (калибровка) графиги;
Ўлчов воситаларини текширишдан (калибровка) ўтказиш бўйича метрологик лабораторияларнинг мавжудлиги;
метрологик таъминот соҳасида норматив-техник ҳужжатларнинг мавжудлиги ва рўйхати;
радиотехник асбоб-ускуналар ва электралоқага техник хизмат кўрсатиш учун ўлчов воситаларининг етарлилиги.
п) Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларнинг ташкил қилинганлиги тўғрисида маълумотнома. Маълумотномада қуйидагилар акс эттирилиши керак:
бутун РТУАЭ базаси бўйича ва ташкилий бўлинмалар бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш ишларининг ташкил этилиши учун жавобгар шахсларни тайинланганлиги тўғрисида (корхона раҳбарининг буйруғи);
корхона раҳбари томонидан тасдиқланган меҳнат муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқномалар рўйхати (маълумотномага илова);
махсус ўқитишни ташкил қилиш, билимларни текшириш, йўриқномалар ўтказиш ва ишлашга рухсат бериш;
хавф даражаси юқори бўлган ишларда ишлашга рухсат беришни ташкил этилиши;
электр қурилмалардан хавфсиз фойдаланишни ташкил этилиши;
РТУАЭ базаси ходимларини тиббий кўрикдан ўтказишнинг ташкил этилиши;
р) Объектив назорат воситаларини ердаги текшириш баённомаси.
3-қисм. Парвозларни электр-ёритиш техник таъминоти
а) ПЭЁТТ базаси раҳбар таркиби ва мутахассислари тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
фамилияси, исми, отасининг исми, эгаллаган лавозими;
(3-қисм «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 27 апрелдаги 2-н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-10, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/1734-10/0513-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 21 август)
Олдинги таҳрирга қаранг.
маълумоти (таълим ташкилоти, диплом маълумотлари, малакаси);
(3-қисм «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 27 апрелдаги 2-н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-10, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/1734-10/0513-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 21 август)
малака оширганлиги (сана, ўқув юрти);
б) Ҳужжатлар нусхаси:
ПЭЁТТ хизмати ташкилий тузилмасининг схемаси;
ПЭЁТТ хизмати тўғрисида Низом.
в) ПЭЁТТ хизмати штатлар жадвали ва унинг тўлдирилиши.
г) ПЭЁТТ хизматига бириктирилган радиотехник асбоб-ускуналар рўйхатининг йиғма жадвали, қуйидаги маълумотларни келтирган ҳолда: буюм тури, заводдан берилган рақами №, тайёрланган санаси, фойдаланиб бошланган сана;
д) Объектнинг ходимлар билан тўлдирилганлиги, ходимларнинг малакаси, махсус тайёргарлиги ва шаҳодатдан ўтказилганлиги;
е) Ёруғлик-сигнал асбоб-ускуналари тизимининг мувофиқлик жадвали (ҳар бир қўниш йўналиши учун);
ж) Ёруғлик-сигнал тизимини ердаги текшириш далолатномаси;
з) Ёруғлик-сигнал тизимини парвозда текшириш далолатномаси, фотосуратлари билан (ҳар бир қўниш йўналиши учун). Учувчилар ва диспетчерлар таркиби эътирозларни қайд қилиш дафтаридан ЁСУ иши бўйича охирги олти ой учун кўчирма. Охирги беш йил ичида ЁСУ ишламай қолганлиги тўғрисидаги маълумотлар (агар шундай маълумотлар бўлса);
и) Перронни ва тўхтаб туриш жойини прожектор билан ёритилишини текшириш далолатномаси;
й) Ёруғлик-сигнал тизимининг фойдаланиш учун яроқли эканлиги тўғрисидаги гувоҳномадан нусха;
к) Қуйидаги схемалар:
Аэродромнинг ёруғлик-сигнал асбоб-ускуналарининг жойлашуви (сигнал чироқлари, ёритгичли кўрсаткичлар ва б.)
Перронни ва тўхтаб туриш жойини прожектор билан ёритилиши.
л) Аэродромнинг электр таъминоти ва электротехник асбоб-ускуналарининг мувофиқлик жадвали;
м) Аэродромнинг электр таъминоти ва электротехник асбоб-ускуналарини текшириш далолатномаси;
н) Аэродромнинг электр таъминоти, қўнишда ҳаводаги ҳаракатни бошқариш воситалари объектларининг, радионавигация, алоқа, метео таъминот схемаси*;
* Изоҳ: ЁСУ, аэродромнинг электр таъминоти, қўнишда ҳаводаги ҳаракатни бошқариш воситалари объектларининг, радионавигация, алоқа, метео таъминотни ерда текшириш баённомалари ариза берувчининг хизматида сақланади ва расмий сўроқ бўйича сертификатлаштиришга берилади.
о) ПЭЁТТ хизматининг метрологик таъминланганлиги тўғрисида маълумотнома. Маълумотномада қуйидаги масалалар акс эттирилиши керак:
ПЭЁТТ хизматида метрологик таъминот учун жавобгар шахс тайинланганлиги тўғрисида;
метрологик таъминот тўғрисидаги Низомнинг мавжудлиги;
метрологик таъминот бўйича тадбирларни режалаштириш;
раҳбар томонидан тасдиқланган ўлчов воситаларини текшириш (калибровка) графиги;
ўлчов воситаларини текширишдан (калибровка) ўтказиш бўйича метрологик лабораторияларнинг мавжудлиги;
метрологик таъминот соҳасида норматив-техник ҳужжатларнинг мавжудлиги ва рўйхати;
радиотехник асбоб-ускуналар ва электралоқасига техник хизмат кўрсатиш учун ўлчов воситаларининг етарлилиги.
п) Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларнинг ташкил қилинганлиги тўғрисида маълумотнома. Маълумотномада қуйидагилар акс эттирилиши керак:
ПЭЁТТ хизмати бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш ишларининг ташкил этилиши учун жавобгар шахсларни тайинланганлиги тўғрисида (корхона раҳбарининг буйруғи);
корхона раҳбари томонидан тасдиқланган меҳнат муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқномалар рўйхати (маълумотномага илова);
махсус ўқитишни ташкил қилиш, билимларни текшириш, йўриқномалар ўтказиш ва ишлашга рухсат бериш;
хавф даражаси юқори бўлган ишларда ишлашга рухсат беришни ташкил этилиши;
электр қурилмалардан хавфсиз фойдаланишни ташкил этилиши.
4-қисм. Парвозларнинг метеорологик таъминоти
а) Хизмат тўғрисида низом;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) Штатлар жадвали ва ходимлар бўйича маълумотлар:
фамилияси, исми, отасининг исми, эгаллаган лавозими;
маълумоти (таълим ташкилоти, диплом маълумотлари, малакаси);
тайёргарлиги (малака ошириш ўқув курслари);
(4-қисмнинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 27 апрелдаги 2-н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-10, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/1734-10/0513-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 21 август)
в) Назоратчига кўз (ёки дурбин) билан кузатиш ҳуқуқини берувчи тиббий ҳужжатларнинг мавжудлиги;
г) Ҳужжатларнинг мавжудлиги (паспорт, формуляр, техник тавсиф, тур сертификатлари, текшириш тўғрисида гувоҳнома);
д) Метеорологик асбоб-ускуналарнинг мувофиқлик жадвали;
е) Аэродром метеоускуналарининг текширилганлиги далолатномаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ж) Аэродромда ўрнатилган метеорологик асбоб-ускуналар рўйхатининг йиғма жадвали, қуйидаги маълумотларни келтирган ҳолда: буюм тури, заводдан берилган рақами, тайёрланган санаси, фойдаланиб бошланган сана ва текширилган санаси;
(3-илованинг 4-қисми Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2012 йил 21 майдаги 48-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1734-3, 13.06.2012 й.) асосан «ж» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 23-24-сон, 272-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
з) Сертификатлашлар оралиғидаги давр мобайнида метеорологик асбоб-ускуналарнинг ишдан чиққанлиги тўғрисидаги маълумотнома.
(4-қисм Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 27 апрелдаги 2-н-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1734-10, 19.05.2026 й.) асосан «з» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/1734-10/0513-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 21 август)
5-қисм. Парвозларни қидириш-авариядан қутқариш ва ёнғиннинг олдини олишни таъминлаш
а) Аэродромлардаги қидириш-авариядан қутқариш воситаларининг мувофиқлик жадвали;
б) Аэродромларда қидириш-авариядан қутқариш кучларининг мувофиқлигини текшириш далолатномаси;
в) ПҚАҚТХ хизматлари тўғрисида низом, авариядан қутқариш ишлари, парвозларни авариядан қутқаришни таъминлаш муҳандисларининг лавозим йўриқномалари;
г) ЁҚҲ шахсий таркибининг мавжудлиги ва штатлар жадвали;
д) Ҳаво кемаси тўхтаб туриш жойларининг кўчма ўт ўчиргичлар билан жиҳозланганлиги, тўхтаб туриш жойларининг сони ва ўт ўчиргичларнинг турлари бўйича сони;
е) Учиш-қўниш йўлчасига кўпик пуркайдиган мосламанинг мавжудлиги, ёнғиндан ҳимоялашнинг талаб қилинадиган даражаси 6—10-тоифадаги аэродромлар учун;
ж) ПҚАҚТХ бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати;
Олдинги таҳрирга қаранг.
з) ёнғинга қарши хизматларнинг ходимлари билан назарий ва амалий машғулотлар ўтказиш учун ўқув-техника базасининг (жиҳозланган синф, полигон, тутун камераси, ҳисобдан чиқарилган ҲКнинг фюзеляжи ва ҳ.к.) мавжудлиги.
(5-қисми Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2008 йил 3 сентябрдаги 188-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-1, 07.10.2008 й.)асосида «з» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 417-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6-қисм. Парвозларга хизмат кўрсатувчи махсус транспорт воситалари билан таъминлаш
а) Махсус транспорт хизмати ходимлари тўғрисида қуйидаги маълумотлар (лавозимидан келиб чиқиб):
фамилияси, исми, отасининг исми, эгаллаган лавозими;
маълумоти (таълим ташкилоти, диплом маълумотлари, малакаси);
малака оширганлиги (сана, таълим ташкилоти);
б) Махсус транспорт хизмати тўғрисидаги низом;
в) Махсус транспорт хизмати ташкилий тузилмаси;
г) Махсус транспорт хизматидаги мавжуд техникалар рўйхати;
д) Махсус транспорт хизматида аэродром элементларида (учиш-қўниш йўлаги, ҳаракатланиш йўлаги ва перрон) ҳаракат қиладиган ва ҳаво кемасига хизмат кўрсатадиган махсус транспорт воситалари милтилловчи чироқлар ва радиоалоқа воситаси билан таъминланганлиги тўғрисида далолатнома;
е) Аэродром эксплуатантлари томонидан аэродромнинг қабул қилиш ва ўтказувчанлик қобилиятидан келиб чиқиб махсус техникаларнинг зарурий миқдори тўғрисидаги маълумотнома.
Бунда, маҳаллий парвозларга мўлжалланган аэродромларга зарурий махсус техника воситаларини жалб қилиш бошқа маҳаллий ташкилотлардан шартнома асосида амалга оширилиши мумкин.
(6-қисм Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 27 апрелдаги 2-н-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1734-10, 19.05.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/1734-10/0513-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 21 август)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини сертификатлаш қоидаларига
3а-ИЛОВА
Аэродром бўйича қўлланманинг мазмуни бўйича минимал талаблар
Аэродром бўйича қўлланмада қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
а) аэродром тўғрисидаги умумий маълумотлар;
б) аэродромнинг жойлашиш майдони тўғрисидаги маълумотлар;
в) авария ҳолатлари бўйича тадбирлар режаси;
г) ёнғинга қарши курашиш чоралари ҳамда қутқарувни ташкил этиш бўйича маълумотлар;
д) эксплуатант томонидан аэродромнинг, аэродромдаги ишчи майдонининг ва тўсиқлар баландлигининг кузатилиши ва назорат қилиниши;
е) аэродромнинг визуал воситалар ва электр токи билан таъминланиши;
ж) аэродромнинг ишчи майдонига техник хизмат кўрсатиш;
з) аэродромда ишларни хавфсиз олиб бориш;
и) перрондаги фаолиятни ташкил этиш;
к) перронда хавфсизликни таъминлаш;
л) назорат остидаги зонада транспорт воситаларини бошқариш;
м) аэродромда қушлар ва жониворлар томонидан яратилувчи хавф-хатарлар муносабати билан ишларни ташкил этиш;
н) тўсиқларни назорат қилиш;
о) техник носоз ҳаво кемаларини олиб ташлаш;
п) хавфли материаллар билан ишлаш;
р) чегараланган кўриниш шароитларида аэродромдан фойдаланиш;
с) радиолокация ва навигация воситалари жойлашган ҳудудларни муҳофаза қилиш.».
(3а-илова Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2008 йил 3 сентябрдаги 188-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-1, 07.10.2008 й.) билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 417-модда)
Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини сертификатлаш қоидаларига
4-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

‎‎«ТАСДИҚЛАЙМАН»
‎аэродром эксплуатанти раҳбари
‎ ______________________________
‎200__ й. «___» _________________ ‎

‎‎
‎________________ аэродромида сертификатлаш талабларидан четга чиқиш мавжуд бўлганда парвозлар хавфсизлигининг эквивалент даражаси таъминланганлиги тўғрисида
‎ХУЛОСА
‎‎

Эркин шаклда баён этилади:
‎1. Норматив ҳужжатнинг тегишли банди кўрсатилган ҳолда четга чиқиш моҳияти баён этилади:
‎2. Четга чиқишга йўл қўйилишининг сабаби.
‎3. Ушбу четга чиқишда парвозлар хавфсизлигининг эквивалент даражасини таъминлайдиган тадбирлар.
‎4. Парвозлар хавфсизлигининг эквивалент даражасининг таъминланганлиги тўғрисида хулоса, 3-банд бўйича тадбирларнинг бажарилишини ҳисобга олган ҳолда.

‎‎
Аэродром хизмати раҳбари ‎


‎____________ ‎


‎________________‎

(имзо)‎

(Ф.И.Ш.)‎

М.Ў.‎

Изоҳ: «Ўзавиация» агентлиги талабига кўра хулоса илмий-тадқиқот ва лойиҳа ташкилотлари, шунингдек фуқаро авиациясининг бошқа тегишли хизматлари билан келишилган бўлиши лозим.
(4-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 23 июндаги 13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-8, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/1734-8/0498-сон)
Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини сертификатлаш қоидаларига
5-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

‎‎«ТАСДИҚЛАЙМАН»
«Ўзавиация» агентлиги раҳбарининг ўринбосари
‎______________________________
‎200__ й. «___» _________________ ‎

‎‎
‎Сертификатлашни ўтказиш учун берилган ариза бўйича
‎ҚАРОР

‎‎№ _____ 200__ й. «____» ___________‎
‎‎
‎____________________________________________________________________

‎‎(авиакорхона/ташкилот номи)

‎‎сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилди ________
‎____________________________________________________________________

‎‎(аэродром номи)

‎‎1) Сертификатлаштириш талабларига мувофиқ ўтказилади. _________________
‎____________________________________________________________________

‎‎(норматив ҳужжатларнинг номи ва белгиланиши)

‎‎2) Текшириш «Ўзавиация» агентлиги мутахассислари томонидан ўтказилади _________________________________________________________________

‎‎(сертификатлаш текшируви ўтказиш санаси кўрсатилади)

‎‎3) «Ўзавиация» агентлиги аэродром фаолияти бўйича даврийликда назоратни амалга оширади ______________________________________________________
‎‎
«Ўзавиация» агентлиги бўлинмаси раҳбари ‎


‎__________ ‎


‎________________‎

(имзо)‎

(Ф.И.Ш) ‎

(5-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 23 июндаги 13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-8, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/1734-8/0498-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини сертификатлаш қоидаларига
6-ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ
‎ ‎ФУҚАРО АВИАЦИЯСИ АГЕНТЛИГИ ‎ ‎

‎CIVIL AVIATION AGENCY UNDER THE MINISTRY OF TRANSPORT
‎ OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN

СЕРТИФИКАТ‎

CERTIFICATE

‎‎Аэродром
‎Aerodrome

‎Аэродромнинг жойлашган ўрни
‎Aerodrome location

‎Аэродром эгаси
‎Aerodrome Owner

‎Сертификат эгаси
‎Certificate Holder

‎Сертификатнинг амал қилиш муддати
‎Certificate Validity

‎Ушбу орқали аэродром сертификатлаш талабларига жавоб бериши тасдиқланади, шу жумладан:
‎‎ХФАТ (ИКAO) I-тоифаси бўйича
‎ХФАТ (ИКAO) II-тоифаси бўйича
МК қўниш — ўнг.; чап.; ўнг.
‎МК қўниш — чап.
‎‎
‎This certifies that the aerodrome complies with the certification requirements including:
‎ICAO Category I RWY R; L; R.
‎ICAO Category II RWY L.

‎Аэродром халқаро парвозлар учун яроқли.
‎The aerodrome may serve international flights.

‎Кучга кириш санаси
‎Effeсtive date
«Ўзавиация» агентлиги директори‎‎


‎_________ ‎


‎________________‎

(имзо)‎

(Ф.И.Ш)‎

М.Ў.‎

(6-илова Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 23 июндаги 13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-8, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/1734-8/0498-сон)
Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини сертификатлаш қоидаларига
7-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзавиация» агентлиги раҳбари ўринбосарига‎

‎‎
‎АРИЗА

‎‎Қуйидаги ҳужжатга __________________________________________________

‎‎(ўзгартириш киритиладиган ҳужжат кўрсатилади)

‎‎______________________________________________________ ўзгартириш киритишингизни сўрайман.

‎Таклиф қилинадиган ўзгартиришлар: ____________________________________

‎‎(ўзгартиришларнинг қисқача тавсифи)‎

‎‎Ўзгартириш киритилган аэродром ҳолати жавоб беради ____________________
‎____________________________________________________________________

‎‎(сертификатлаш талаблари ёзилган ҳужжат кўрсатилади)

‎‎
‎‎Илова қилинадиган ҳужжатлар:
‎1. __________________________________________________________________
2. __________________________________________________________________


‎М.Ў.‎

‎«____» __________________

‎‎
‎Эксплуатант раҳбари‎

‎___________________________

‎‎(Ф.И.Ш., имзо)‎

(7-илова Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 23 июндаги 13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1734-8, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/1734-8/0498-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 44-сон, 448-модда; 2008 й., 40-41-сон, 417-модда; 2010 й., 20-сон, 158-модда; 2012 й., 23-24-сон, 272-модда, 32-сон, 381-модда; 2013 й., 8-сон, 111-модда; 2015 й., 3-сон, 37-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.09.2018 й., 10/18/1734-7/1858-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 19.07.2023 й., 10/23/1734-8/0498-сон; 07.07.2025 й., 10/25/1734-9/0569-сон; 20.05.2026 й., 10/26/1734-10/0513-сон)