1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг);
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИ РАҲБАР ХОДИМЛАРИНИ АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ КОМИССИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 2 октябрдаги ПҚ-700-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари кадрлар таркибини юқори малакали мутахассислар билан мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг);
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш комиссияси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Қосимов ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 25 октябрь,
227-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 25 октябрдаги 227-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш комиссияси тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг);
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
3. Қуйидагилар аттестация комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
соғлиқни сақлаш тизимининг раҳбар ходимларини ҳар йили аттестациядан ўтказиб туриш, жумладан, уларнинг касбий тайёргарлик ва малака даражаси бўйича эгаллаб турган лавозимига муносиблигини баҳолаш;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари кадрлар таркибини юқори малакали мутахассислар билан мустаҳкамлаш бўйича таклифлар киритиш;
соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини ва бошқарув органлари раҳбарларининг малакаси ҳамда касбий тайёргарлиги даражасини доимий равишда ошириб бориш тизимини яратиш бўйича таклифлар тайёрлаш.
4. Аттестация комиссияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясива қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
II. Аттестация комиссиясининг фаолияти
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
6. Аттестация комиссияси раиси аттестация ўтказиладиган жой ва муддатларни, аттестациядан ўтказиладиганларнинг таркибий рўйхатини ҳамда соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказишга доир бошқа ташкилий масалаларни белгилайди.
7. Аттестация комиссияси фаолиятини таъминлаш учун Котибият тузилади. Котибият таркиби аттестация комиссияси қарори билан тасдиқланади. Котибиятни аттестация комиссияси аъзоларидан бири бошқаради.
8. Аттестация комиссияси котибияти:
аттестацияни ўтказиш жадвалини тузади ва уни тасдиқлаш учун аттестация комиссияси раисига тақдим этади;
аттестация комиссияси фаолияти бўйича буйруқлар ва фармойишлар лойиҳаларини тайёрлайди;
аттестациядан ўтказиладиганларнинг шахсий йиғмажилдларини шакллантиради ва тайёрлайди;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг аттестацияга тааллуқли буйруқлари ва фармойишларини аттестация комиссияси аъзоларига ҳамда аттестациядан ўтказиладиганларга етказади.
9. Аттестация комиссияси аъзолари аттестация комиссияси мажлисларини тайёрлаш ва ўтказишда қатнашадилар, зарурат бўлганда аттестациядан ўтказиладиганлар фаолиятига тааллуқли қўшимча материаллар ва ҳужжатларни талаб қилиб олиш ҳуқуқига эгадирлар, аттестация варақасини ва аттестация протоколини имзолайдилар.
10. Комиссия мажлислари аттестация комиссияси раиси тасдиқлаган жадвал бўйича, лекин ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади.
III. Аттестациядан ўтказиладиган шахслар ва уни ўтказиш муддатлари
11. Соғлиқни сақлаш тизимининг аттестациядан ўтказиладиган раҳбар ходимлари лавозимлари рўйхати ушбу Низомга 1-иловада келтирилган. Аттестация ҳар йили ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.16.00 Ўриндошлик;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
12. Ўриндошлик шартларида ишлаётган ходимлар аттестациядан умумий асосларда ўтказилади.
Қуйидагилар:
тегишли лавозимда бир йилдан кам ишлаган шахслар;
ҳомиладор аёллар, шунингдек болани уч ёшгача парвариш қилиш бўйича таътилда бўлган аёллар аттестациядан ўтказилмайди.
Кўрсатиб ўтилган аёлларни аттестациядан ўтказишга улар ишга чиққандан сўнг бир йилдан кейин йўл қўйилади.
IV. Аттестациядан ўтказиш талаблари
13. Аттестация ўтказилиши тўғрисидаги буйруқ унинг ўтказилиш кунидан камида 10 кун олдин аттестациядан ўтказилувчиларга етказилади.
14. Аттестация комиссиясига ҳар бир аттестациядан ўтказилувчи учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
маълумотнома;
маълумоти ва илмий унвони тўғрисидаги ҳужжатлар нусхалари;
малака ошириш тўғрисидаги гувоҳнома (сертификат)лар нусхалари;
ўтган йилда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисобот;
маълумотнома-тавсифномалар:
республика даражасидаги раҳбарлар учун — Соғлиқни сақлаш вазирининг мутасадди ўринбосаридан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг назорат инспекциясидан;
вилоят даражасидаги раҳбарлар учун — Соғлиқни сақлаш вазирининг мутасадди ўринбосаридан, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисидан ёки вилоят (Тошкент шаҳар) ҳокимидан, соҳа бўйича Республика ихтисослаштирилган тиббиёт маркази раҳбаридан;
туман даражасидаги раҳбарлар учун — Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазиридан, вилоят (Тошкент шаҳар) соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғидан, соҳа бўйича Республика ихтисослаштирилган тиббиёт маркази раҳбаридан.
Аттестация комиссияси аттестациядан ўтказилувчининг меҳнат фаолияти тўғрисида қўшимча маълумотлар сўраб олиш ҳуқуқига эга.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
15. Аттестациядан ўтказиш талаблари қуйидагилар тўғрисидаги холисона баҳодан иборат бўлади:
раҳбарларнинг касбий сифатлари ва уларнинг ўзи бошқараётган ташкилотда соғлиқни сақлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш якунлари бўйича фаолиятининг якуний натижалари;
лавозим вазифалари, режалар ва дастурларга мувофиқ раҳбар фаолиятининг аниқ натижалари;
тиббий ёрдам кўрсатиш даражаси ва сифатига нисбатан талабларнинг таъминланиши ҳамда унга юкланган ишларда фуқаролар соғлиғини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши;
(15-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
тиббиёт кадрларини танлаш, жой-жойига қўйиш ва улар билан иш олиб бориш сифати;
амалдаги қонунчилик, маънавият ва маърифат масалалари бўйича билимларга эгалик;
(15-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.04.00 Соғлиқни сақлаш бўйича битимлар]
халқаро ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши ва ривожлантирилиши.
V. Аттестацияни ўтказиш тартиби
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
18. Аттестацияни холисона ўтказиш мақсадида аттестация комиссияси:
аттестациядан ўтказиладиган ходимга унинг функционал вазифалари билан боғлиқ бўлган саволларни беради;
аттестациядан ўтказилувчи томонидан тақдим этилган унинг хизмат фаолияти тўғрисидаги қўшимча маълумотларни кўриб чиқади.
19. Аттестация комиссияси мажлиси, агар унда комиссия аъзоларининг камида 2/3 қисми қатнашса, қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
20. Аттестация ўтказиш давомида аттестациянинг стенограммаси ёки аудио-видео ёзуви юритилади ва унинг натижалари муҳокама қилинади.
21. Ходимнинг касбий сифатларини баҳолаш тўғрисидаги қарор, шунингдек аттестация комиссиясининг тавсиялари аттестациядан ўтказилувчининг иштирокисиз, оддий овоз бериш йўли билан, аттестация комиссиясининг мажлисда қатнашган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда аттестация комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
22. Аттестация натижалари бўйича аттестация комиссияси қуйидаги баҳолардан бирини қабул қилади:
эгаллаб турган лавозимига муносиб;
6 ойдан кейин такрорий аттестация ўтказган ҳолда, аттестация комиссиясининг тавсиялари бажарилиши шарти билан эгаллаб турган лавозимига муносиб;
эгаллаб турган лавозимига муносиб эмас.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
23. Ходим тўғрисидаги маълумотлар, аттестациядан ўтказилувчига берилган саволлар ва уларга берилган жавоблар, аттестация комиссияси аъзолари ва ходим томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар, овоз бериш натижалари бўйича ходим фаолиятига берилган баҳо, шунингдек аттестация комиссиясининг тавсиялари ва уларни бажариш муддатлари аттестациядан ўтадиган ҳар бир ходимга расмийлаштириладиган аттестация варақасида (ушбу Низомга 2-илова) акс эттирилади.
Аттестация варақаси аттестация комиссияси раиси, котиби ва унинг мажлисида иштирок этган комиссия аъзолари томонидан имзоланади.
24. Аттестация натижалари ходимга аттестация комиссияси мажлиси тугаши биланоқ эълон қилинади ва протокол билан расмийлаштирилади (ушбу Низомга 3-илова).
25. Аттестация натижаларига кўра, ўн иш кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи чиқарилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.01.00 Умумий масалалар]
26. Аттестация натижалари бўйича эгаллаб турган лавозимига муносиб эмас деб эътироф этилган ходимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида белгиланган тартибда қарор қабул қилинади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
27. Соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига қопланади.
VII. Аттестация натижалари бўйича низоларни ҳал этиш
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.12.00.00 Меҳнатга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан назорат. Меҳнатга оид қонун ҳужжатларини бузилганлиги учун жавобгарлик / 05.12.02.00 Меҳнат қонунчилик ҳужжатларини бузилганлиги учун жавобгарлик;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.15.00 Соғлиқни сақлаш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
28. Аттестация натижалари бўйича низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги 243-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 443-модда)
Республика шошилинч тиббий ёрдам марказининг директори ва унинг ўринбосарлари
Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази филиалларининг директорлари
Республика даволаш-профилактика муассасаларининг бош врачлари
Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг раҳбарлари
Илмий-тадқиқот институтлари ва Саломатлик ва тиббий статистика институтининг директорлари
LexUZ шарҳи
мазкур хатбошига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 майдаги 266-сонли қарори билан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот институтлари клиникаларининг бош врачлари
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси
(1-илованинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
ОИТСга қарши курашиш Республика марказининг директори
Республика тиббиёт марказлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари