toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 25.03.2025
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
БУЙРУҒИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРО АВИАЦИЯСИ АВИАЦИЯ ХОДИМЛАРИНИ ТАСНИФЛАШ ВА ГУВОҲНОМАЛАР БЕРИШ АВИАЦИЯ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 28 августда 1349-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2025 йил 7 январдаги 1-Н-сонли ««Фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномасини бериш» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларини (ЎЗР АҚ-61) тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3609, 24.02.2025 й.) асосан 2025 йил 25 мартдан ўз кучини йўқотади.
Халқаро фуқаро авиацияси (ИКАО) тўғрисида Конвенция иловалари талабларига мувофиқлаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг меъёрий базасини такомиллаштириш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2004 йил 26 мартдаги 49-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиация ходимларини таснифлаш ва гувоҳномалар бериш авиация қоидаларига (2004 йил 7 май, рўйхат рақами 1349) иловага* мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач амалга киритилсин.
3. Ишлар бошқармаси томонидан девонхона билан ҳамкорликда Адлия вазирлигида рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун ичида ўзгартиш ва қўшимчаларнинг кўпайтирилиб барча авиакомпаниялар ва манфаатдор ташкилотларга тарқатилиши таъминлансин.
4. Мазкур буйруқ бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг ўринбосари зиммасига юклатилсин.
Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Ҳ. ТРОБОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 19 июль,
110-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 35-36-сон, 360-модда)