1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.02.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги соҳасидаги бошқарув;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.11.00 Аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан назорат;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
МЕҲНАТ ОРГАНЛАРИГА БЎШ ИШ ЖОЙЛАРИ (ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАР)НИНГ МАВЖУДЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИ ВА БЎШАТИЛИШИ МЎЛЖАЛЛАНАЁТГАН ХОДИМЛАР ҲАҚИДАГИ АХБОРОТНИ ТАҚДИМ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 25 августда 858-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 19 июндаги 12-мҳ-сонли «Aйрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3521, 20.06.2024 й.) асосан 2024 йил 22 сентябрдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 6 апрелдаги «Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-616-сонли қарорига мувофиқ буюраман:
1. Меҳнат вазирлиги томонидан 1999 йил 29 ноябрда 2080/04-1-сон билан тасдиқланган ҳамда Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги билан 1999 йил 29 ноябрда 3-01/42, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси билан 1999 йил 7 декабрда 972, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси билан 1999 йил 16 декабрда ДЖ-05/617 келишилган «Меҳнат органларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар)нинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни ва бўшатилиши мўлжалланаётган ходимлар ҳақидаги ахборотни тақдим қилиш тартиби тўғрисида»ги низомга (1999 йил 22 декабрь, рўйхат рақами 858) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.