2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Никоҳ ва оила. Фуқаролик ҳолати далолатномалари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВОЯГА ЕТМАГАН БОЛАЛАРНИ ФАРЗАНДЛИККА ВА БОЛАЛАРНИ ОИЛАГА ТАРБИЯГА ОЛИШ (ПАТРОНАТ) ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ота-оналар қаровисиз қолган вояга етмаган болаларни фарзандликка ва болаларни оилага тарбияга олиш (патронат) тартиботини такомиллаштириш, уларнинг ижтимоий ҳимоя қилинганлигини кучайтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ижтимоий ҳимоя йили» Давлат дастури тўғрисида» 2007 йил 23 январдаги ПҚ-573-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 1999 йил 12 апрелдаги 171-сон қарори билан тасдиқланган Вояга етмаган болаларни фарзандликка ва болаларни оилага тарбияга олиш (патронат) тўғрисидаги Низомга (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 18-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 21 август,
179-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 21 августдаги 179-сон қарорига ИЛОВА
Вояга етмаган болаларни фарзандликка ва болаларни оилага тарбияга олиш (патронат) тўғрисидаги Низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«8. Фарзандликка олишни хоҳловчи шахс яшаш жойидаги халқ таълими бўлимига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, никоҳда қачондан бери турганлиги, эр-хотиннинг бирга ёки алоҳида яшаши, агар фарзандлари бўлса уларнинг сони ва ёши, фарзандликка олинадиган боланинг ёши ва жинси кўрсатилган ариза;
шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
никоҳ тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси (агар никоҳда бўлса);
оила аъзолари кўрсатилган ҳолда яшаш жойидан маълумотнома;
Фарзандликка олувчилар бўлиш имконияти тўғрисида хулоса тайёрлаш учун халқ таълими бўлими болани фарзандликка олишни хоҳлаган шахсларнинг турмуш шароитларини ўрганиш натижалари бўйича далолатнома тузади.
Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар, шунингдек болани фарзанликка олишни хоҳлаган шахсларнинг турмуш шароитларини ўрганиб чиқиш далолатномаси асосида халқ таълими бўлими ариза берилган кундан бошлаб 30 иш куни мобайнида уларнинг фарзандликка олувчилар бўлиши имконияти тўғрисидаги хулосани тайёрлайди. Ушбу хулоса ариза берувчиларга берилади ва фарзандликка олишга номзодлар сифатида ҳисобга қўйиш учун асос ҳисобланади.
Васийлик ва ҳомийлик органи салбий хулоса ва унга асосланган фарзандликка олишга номзодлар сифатида ҳисобга қўйишнинг рад этилишини хулоса имзоланган санадан бошлаб 5 кун муддатда ариза берувчининг эътиборига етказади. Айни бир вақтда ариза берувчига барча ҳужжатлар қайтарилади ва қарор юзасидан шикоят қилиш тартиби тушунтирилади»;
б) III бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«12. Халқ таълими бўлими фуқаролар фарзандликка олувчи номзодлар сифатида ҳисобга қўйилгандан кейин уларга фарзандликка олиш мумкин бўлган бола (болалар) тўғрисидаги ахборотни тақдим этади ва бола (болалар) яшайдиган (турган) жойда болани (болаларни) кўриш учун йўлланма беради.
Агар фарзандликка олишга номзодлар ўз яшаш жойида фарзандликка олиш учун болани танлай олмаса, улар фарзандликка олинадиган бола тўғрисида маълумот олиш учун ўз хоҳишларига кўра бошқа халқ таълими бўлимига ёки Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига мурожаат қилишлари мумкин»;
г) қуйидаги мазмундаги 121 ва 122-бандлар қўшилсин:
бола тўғрисидаги батафсил маълумотни ва унинг қариндошлари борлиги ҳақидаги маълумотларни олиш;
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган тартибда бола турган муассасанинг вакили иштирокида болани фарзандликка олишни мустақил тиббий текширувдан ўтказиш учун тиббиёт муассасасига мурожаат қилиш.
122. Фарзандликка олишга номзодлар шахсан:
бола билан танишишга ва у билан алоқа ўрнатишга;
фарзандликка олинадиган боланинг ҳужжатлари билан танишишга;
боланинг соғлиғи тўғрисидаги тиббий хулоса билан танишганликни ёзма шаклда тасдиқлашга мажбур»;
д) 15-бандга қуйидаги мазмундаги биринчи хатбоши қўшилсин:
«Фарзандликка олиш учун бола танлангандан кейин фарзандликка олувчига номзод боланинг яшаш жойи (бола турган жой)даги халқ таълими бўлимига фарзандликка олинаётган боланинг фамилияси, исми ва отасининг исми, ёши ва жинсини кўрсатган ҳолда ариза билан мурожаат қилади. Ариза билан биргаликда номзоднинг фарзандликка олувчи бўлиши мумкинлиги тўғрисида тегишли халқ таълими бўлими томонидан берилган хулоса тақдим этилади»;
иккинчи банднинг иккинчи жумласига «асосий шарти» сўзларидан кейин «фарзандликка олиш масаласини кўриб чиқишда фарзандликка олувчиларнинг шахсан иштирок этиши» сўзлари қўшилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
«Фарзандликка олувчилар фарзандликка олинган болалар балоғатга етгунларига қадар ҳар йили хорижий давлатларнинг тегишли дипломатик ваколатхоналари орқали Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига боланинг психик ва жисмоний ҳолати, унинг яшаш ва тарбияланиш шароитлари тўғрисида ахборот тақдим этадилар. Ушбу маълумотлар хорижий давлатнинг махсус ваколатли органи ёки болаларни фарзандликка олиш бўйича ташкилот томонидан тасдиқланиши керак»;
ж) қуйидаги мазмундаги X боб қўшилсин:
«X. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА ФАРЗАНДЛИККА ОЛУВЧИЛАР ОИЛАЛАРИДА БОЛАЛАРНИНГ ТУРМУШ ШАРОИТЛАРИНИ ВА УЛАРНИНГ ТАРБИЯЛАНИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ
30. Фарзандликка олинган болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида фарзандликка олинган боланинг яшаш жойидаги халқ таълими бўлими унинг турмуш шароитлари ва тарбияланишини назорат қилади.
Ҳудудида бола фарзандликка олинган халқ таълими бўлими фарзандликка олиш тўғрисида туман, шаҳар ҳокимининг қарори чиққандан кейин 7 кун муддатда фарзандликка олувчи (лар)нинг яшаш жойидаги халқ таълими бўлимига фарзандликка олинган боланинг турмуш шароитлари ва тарбияланиши устидан назоратни амалга ошириш учун тегишли ахборотни юбориши шарт. Кўрсатиб ўтилган маълумотларни беришда фарзандликка олиш сир сақланиши керак. Уни ошкор қилишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
31. Фарзандликка олинган боланинг турмуш шароитлари ва тарбияланишини назорат тартибида текшириш халқ таълими бўлими вакиллари томонидан, фарзандликка олиш белгилангандан дастлабки 3 йил мобайнида ҳар йили ўтказилади. 3 йил ўтгандан кейин назорат тартибида текшириш ўтказиш зарурлиги халқ таълими бўлими томонидан фарзандликка олувчи (лар) оиласида шаклланаётган аниқ вазиятга мувофиқ якка тартибда белгиланади. Фарзандликка олинган боланинг турмуш шароитлари ва тарбияланишини назорат тартибида текшириш фарзандликка олиш сир сақланган ҳолда ўтказилади.
32. Назорат тартибида текшириш натижалари бўйича оилани бориб кўрган халқ таълими бўлими вакили фарзандликка олинган боланинг турмуш шароитлари ва тарбияланиши тўғрисида ҳисобот тузади. Ҳисоботда боланинг соғлиғи, ўқиши, унинг руҳий ва хулқ-атвор жиҳатдан камол топиши, ўзига ўзи хизмат қилиш кўникмалари, ташқи кўриниши ва оиладаги ўзаро муносабатлар тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилиши керак».
а) 1-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Фарзандликка олган оила ота-оналар қаровисиз қолган болаларни тарбиялаш шаклларидан бири ҳисобланади. Ота-оналар қаровисиз қолган болани (болаларни) тарбия қилиш учун олишни истайдиган фуқаролар (эр-хотин ёки алоҳида фуқаролар) тутинган ота-оналар деб аталади, ушбу оила эса фарзандликка олган оила ҳисобланади»;
б) 2-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Фарзандликка олган оиладаги болаларнинг умумий сони, ўз болалари ва фарзандликка олинган болалар билан биргаликда, қоидага кўра, 8 нафардан ошмаслиги керак»;
в) II бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«4.Вояга етган ҳар икки жинсдаги шахслар тутинган ота-она бўлишлари мумкин, қуйидагилар бундан мустасно:
суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб эътироф этилган шахслар;
суд томонидан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ёки ота-оналик ҳуқуқи чекланган деб эътироф этилган шахслар;
қонун билан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни лозим даражада бажармагани учун васийлик ёки ҳомийлик вазифаларини бажаришдан четлаштирилган шахслар;
ўз зиммаларига юкланган мажбуриятларни бажаришдан бўйин товлаганлиги ёки уларни лозим даражада бажармаганлиги, ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилганлиги, фарзандликка олинувчиларга нисбатан шафқатсизлик билан муомалада бўлганликлари, шунингдек муттасил ичкиликбозликка ёки гиёҳвандликка мубтало бўлганликлари учун фарзандликка олиш суд томонидан бекор қилинган бўлса, илгари фарзандликка бола олган шахслар;
қасддан қилинган жиноятлари учун илгари ҳукм қилинган шахслар;
соғлиғининг ёмонлиги туфайли бола тарбиялаш мажбуриятини бажара олмайдиган шахслар. Қайси касалликка чалинган тақдирда болани тарбияга олиш тақиқланадиган касалликлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади»;
санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ бўлган мулк ҳуқуқидаги, ижара (ижарага олиш) шартларидаги ёки бошқа асослардаги уй-жой мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжат.
Васийлик ва ҳомийлик органи ариза берилган кундан бошлаб 30 иш куни мобайнида оиланинг турмуш шароитларини, болаларни тарбияга олишни истаганларнинг моддий таъминланганлик ҳолатини текширади, текшириш далолатномасини тузади ва текшириш далолатномаси асосида уларни ҳисобга қўяди. Ҳисобга қўйиш ёки ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза берувчилар эътиборига қарор қабул қилинган кунидан бошлаб 5 кун муддатда етказилади. Ҳисобга қўйиш рад этилган тақдирда ариза берувчига барча ҳужжатлар қайтарилади ва қарор юзасидан шикоят қилиш тартиби тушунтирилади.
Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳисобда турган шахс васийлик ва ҳомийлик органлари билан келишган ҳолда васийлик ва ҳомийлик органларида ҳисобда турган ва ота-оналар қаровисиз қолган, шу жумладан тарбиялаш ва даволаш муассасаларидаги, шунингдек аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш муассасаларидаги вояга етмаган болаларнинг дастлабки танлаб олинишини амалга оширади»;
е) 7-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Ўзаро қариндош бўлган болалар, қоидага кўра, битта оилага берилади, тиббий кўрсаткичлар бўйича ёки бошқа сабабларга кўра улар бирга тарбияланиши мумкин бўлмаган ҳоллар бундан мустасно»;
«8. Болаларни фарзандликка оладиган оилага тарбиялаш учун бериш битим асосида амалга оширилади. Болаларни тарбиялаш учун оилага қабул қилиш тўғрисидаги битим васийлик ва ҳомийлик органлари билан тутинган ота-оналар ўртасида тузилади.
Болаларни тарбиялаш учун оилага қабул қилиш тўғрисидаги намунавий битим Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади»;