1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.01.00 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.05 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар);
2.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН КРЕДИТЛАР БЕРАЁТГАН ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН ФОЙДА СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 115-модда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банкларнинг капиталлашувини янада ошириш ва иқтисодиётни модернизациялашдаги инвестиция жараёнларида уларнинг иштирокини фаоллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 12 июлдаги ПҚ-670-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.03.00 Тижорат банкларининг кредитлари]
1. Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун кредитлар бераётган тижорат банклари томонидан фойда солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 115-модда)
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 15 август,
174-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 15 августдаги 174-сон қарорига ИЛОВА
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.03.00 Тижорат банкларининг кредитлари]
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банкларнинг капиталлашувини янада ошириш ва иқтисодиётни модернизациялашдаги инвестиция жараёнларида уларнинг иштирокини фаоллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 12 июлдаги ПҚ-670-сон қарорининг 3-бандида белгиланган ва тижорат банкларига 2012 йил 1 январгача бўлган даврда фойда солиғи бўйича солиққа тортиладиган базани тасдиқланган мақсадли дастурларга мувофиқ иқтисодиётнинг устувор тармоқларида ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун уч йилдан ортиқ муддатга берилган кредитлардан олинган даромадлар суммасига тенг миқдорда камайтириш ҳуқуқини беришни назарда тутадиган солиқ имтиёзини қўллаш тартибини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.03.00 Тижорат банкларининг кредитлари]
Мазкур Низом улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 15 апрелдаги ПҚ-56-сон қарори билан алоҳида солиқ имтиёзи берилган тижорат банкларининг республикамиз корхоналарига уч йилдан ортиқ муддатга инвестиция кредитлари беришдан олинган ва банкларнинг ўз капиталини кўпайтиришга йўналтирилган фойдасига татбиқ этилмайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 115-модда)
2. Мазкур Низом мақсади учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
модернизациялаш — асосий воситалар объектининг технологик ёки хизмат вазифасини ўзгартиришга, уларнинг унумдорлигини оширишга ёки бошқа сифат тавсифларини яхшилашга йўналтирилган ишлар;
техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш — илғор техника ва технологияни жорий этиш, ишлаб чиқаришни механизациялаш ва автоматлаштириш, маънавий эскирган ва физик жиҳатдан яроқсиз бўлиб қолган асбоб-ускуналарни унумлироқ янги асбоб-ускуналарга алмаштириш асосида асосий воситалар ёки уларнинг алоҳида қисмларининг техник-иқтисодий кўрсаткичларини оширишга доир комплекс чора-тадбирлар. Техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш янги ишлаб чиқаришлар ташкил этиш ва ишлаб турган ишлаб чиқаришларни кенгайтиришни ҳам ўз ичига олади.
3. Тижорат банкларининг кредитлар беришдан олган фойдаси деганда қуйидагилар тушунилади:
(3-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 115-модда)
жалб этилган маблағлар ҳисобига берилган кредитлар бўйича — банкнинг кредитлардан олган фоизли даромади билан ушбу жалб этилган маблағлар бўйича фоизли харажатлар ўртасидаги ижобий тафовут (маржа);
ялпи кредитлар бўйича — ялпи кредитлаш ҳар бир қатнашчисининг ушбу кредитлардан олган фоизли даромади;
ўз маблағлари ҳисобига берилган кредитлар бўйича — ушбу кредитлардан олинган фоизли даромад.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
4. Мақсадли дастурлар ва иқтисодиётнинг устувор тармоқлари инвестиция лойиҳалари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан тасдиқланади.
Қарз олувчи кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун берилган кредитлардан бошқа мақсадларда фойдаланган тақдирда кредит бўйича имтиёзларни қўллаш бошқа мақсадларда фойдаланиш санасидан бошлаб тўхтатилади.
Кредитдан мақсадли фойдаланилганлиги сотиб олинган асбоб-ускуналар қарз олувчига келиб тушгандан ёки модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ишлари тугаллангандан кейин тижорат банки билан қарз олувчи ўртасида тузиладиган тегишли ҳужжат билан тасдиқланади.
8. Тижорат банклари мазкур Низомнинг тўғри қўлланиши учун қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
9. Мазкур Низомнинг тўғри қўлланишини назорат қилиш давлат солиқ хизмати органлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 33-34-сон, 343-модда; 2009 й., 10-11-сон, 115-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)