1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.08.00 (Кучини йукотган) Шахсларнинг айрим тоифаларини солиққа тортиш / 07.10.08.01 (Кучини йукотган) Кичик корхоналар ва микрофирмаларни солиққа тортиш / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.08.00 (Кучини йукотган) Шахсларнинг айрим тоифаларини солиққа тортиш / 07.10.08.02 (Кучини йукотган) Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарини солиққа тортиш / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.08.00 (Кучини йукотган) Шахсларнинг айрим тоифаларини солиққа тортиш / 07.10.08.04 (Кучини йукотган) Нотариусларни солиққа тортиш / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
4.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ
ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 18 июлда 1667-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 21 январдаги 2, 2008-04-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1761, 21.01.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 мартдаги «Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-3860-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 11-сон, 96-модда) ва 2007 йил 18 майдаги «Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-3878-сон фармонларига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 19-20-сон, 192-модда) мувофиқ қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 28 февралдаги 26, 2007-22-сон қарори билан тасдиқланган Ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (2007 йил 28 март, рўйхат рақами 1667 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 13-сон, 127-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 3 июль,
70-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 3 июль,
2007-41-сон
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 3 июлдаги 70, 2007-41-сон қарорига ИЛОВА
Ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. VIII боб қуйидаги мазмундаги 301-банд билан тўлдирилсин:
«301. Ушбу Низомнинг 29 ва 30-бандларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган солиқ солиш базаси қуйидагиларга камайтирилади:
а) ишлаб чиқариш микрофирмалари ва кичик корхоналари учун — беш йил давомида харид қилинган янги технологик жиҳозлар қийматига, аммо солиқ солинадиган базанинг 25 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда;
б) ёш оилалар тоифасига кирувчи ходимларга ипотека кредитлари бадаллари тўлашга ва (ёки) мулк сифатида уй-жой сотиб олишга текинга берилган маблағлар суммасига, аммо солиқ солинадиган базанинг 10 фоизидан ошмаган миқдорда. Солиқ солиш базасини камайтиришга асос бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
шахсий уй-жой ёки кўп қаватли уйда хонадон қуриш, таъмирлаш ва сотиб олиш учун ипотека кредитини олишга тижорат банки ёки бошқа кредит ташкилоти ва ёш оилалар тоифасига кирувчи ходим томонидан тузилган шартнома нусхаси;
ёш оилалар тоифасига кирувчи ходимларга ипотека кредитлари бадалларини тўлашга ва (ёки) мулк сифатида уй-жой сотиб олишга текин бериш тўғрисидаги юридик шахс — иш берувчи раҳбарининг буйруғи.
Ушбу банднинг «а» ва «б» кичик бандида кўрсатилган маблағлар ҳисобига солиқ солиш базасини камайтирадиган сумма асосий фаолият тури бўйича солиқ солиш базасини камайтирувчи бутун корхона бўйича (барча фаолият турлари бўйича) солиқ солиш базасидан келиб чиқиб аниқланади.
2. 4, 5-сонли иловаларнинг 04-варағи 180-сатридаги «(150-сатр х 5%)» сўзлари «(140-сатр – 150-сатр) х 5%)» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 29-30-сон, 311-модда)