1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.02.00 Давлат божи миқдорлари;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.01.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасининг умумий қоидалари;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши);
3.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ФАОЛИЯТ КЎРСАТИШ ҲУҚУҚИ УЧУН ДАВЛАТ БОЖИ МИҚДОРЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА» 2001 ЙИЛ 24 ОКТЯБРДАГИ 421-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА 2010 ЙИЛГАЧА БЎЛГАН ДАВРДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ВА СЕРВИС СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА» 2007 ЙИЛ 21 МАЙДАГИ ПҚ-640-СОН ҚАРОРИ)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни)» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида 2010 йилгача бўлган даврда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2007 йил 21 майдаги ПҚ-640-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Телекоммуникациялар соҳасида фаолият кўрсатиш ҳуқуқи учун давлат божи миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида» 2001 йил 24 октябрдаги 421-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 10-сон, 57-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 3 июль,
137-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 июлдаги 137-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Телекоммуникациялар соҳасида фаолият кўрсатиш ҳуқуқи учун давлат божи миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида» 2001 йил 24 октябрдаги 421-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Қарорга илованинг биринчи, иккинчи, учинчи ва олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Маҳаллий телекоммуникация тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш
85
Лойиҳалаш
15
Қуриш
15
Фойдаланиш (қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектларидан ташқари)
30
Қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан фойдаланиш
1
Хизматлар кўрсатиш (қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектларидан ташқари)
30
Қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан хизматлар кўрсатиш
1
Шаҳарлараро телекоммуникация тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш
430
Лойиҳалаш
30
Қуриш
60
Фойдаланиш
150
Хизматлар кўрсатиш (қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектларидан ташқари)
200
Қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан хизматлар кўрсатиш
5
Халқаро телекоммуникация тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш
1900
Лойиҳалаш
200
Қуриш
400
Фойдаланиш
500
Хизматлар кўрсатиш (қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектларидан ташқари)
800
Қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан хизматлар кўрсатиш
10
Маълумотларни узатиш тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш (лицензия амал қилишининг барча даврига)
200
Лойиҳалаш
10
Қуриш
20
Фойдаланиш
30
Хизматлар кўрсатиш:
операторлар ва провайдерлар томонидан
150
умумий фойдаланиш пунктлари томонидан (қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектларидан ташқари)
10
қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари умумий фойдаланиш пунктлари томонидан
«Қишлоқ жойлардаги алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси кичик тадбиркорлик субъектларига:
қишлоқ жойлардаги ҳажми 2048 номердан ортиқ бўлган маҳаллий телекоммуникация тармоқларидан фойдаланиш фаолиятини амалга оширишга рухсат этилмайди;
қишлоқ жойларда шаҳарлараро ва маҳаллий телекоммуникациялар хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялар бир пайтда олинганда маҳаллий телекоммуникация тармоқлари хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия давлат божи ундирмасдан берилади;
қишлоқ жойларда халқаро, шаҳарлараро ва маҳаллий телекоммуникациялар хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялар бир пайтда олинганда шаҳарлараро ва маҳаллий телекоммуникация тармоқлари хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялар давлат божи ундирмасдан берилади».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 27-28-сон, 286-модда)