toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 24.12.2025
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
Буйруғи
СУҒУРТА АГЕНТЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 21 июнда 1213-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 18 сентябрдаги 22-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3677, 22.09.2025 й.) асосан 2025 йил 24 декабрдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ-618-сон қарорининг 7-банди ижросини таъминлаш мақсадида, буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2003 йил 28 январдаги 19-сон буйруғи асосида тасдиқланган Суғурта агентлари тўғрисидаги низомга (2003 йил 1 февраль, рўйхат рақами 1213 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 й., 3-сон) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб, ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 31 май,
63-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 25-26-сон, 272-модда)