toggle_night_mode
Ҳужжат 22.02.2021 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кичик тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 23 декабрдаги ПФ-3367-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 12 март,
121-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 12 мартдаги 121-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим корхоналар ва мол-мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг баъзи масалалари тўғрисида» 1995 йил 4 декабрдаги 448-сон қарорига 1-илова III бўлимининг 8-банди биринчи хатбошининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 59-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 5-6-сон, 34-модда)
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 1998 йил 27 майдаги 232-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 5-сон, 20-модда):
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги 369-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 8-модда)
«Кичик бизнесни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича вазифалари» устунининг учинчи позициясидаги «Бизнес-фонд» сўзлари чиқариб ташлансин;
бешинчи позициядаги «Органнинг номи» устуни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Бюджетдан ташқари жамғармалар»;
11-банднинг бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
16-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликларини маблағ билан таъминлаш, моддий-техник таъминлаш, уларга божхона имтиёзлари бериш, банк хизматлари кўрсатиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2001 йил 10 сентябрдаги 366-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 9-сон, 52-модда):
биринчи хатбошидаги «Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари чиқариб ташлансин;
учинчи хатбошидаги «Бизнес-фонд»нинг давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар ҳисобига шакллантириладиган кредит ресурсларининг камида 50 фоизи, шунингдек» ҳамда «микрофирмалар ва кичик корхоналар» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
в) 5-банддаги «Бизнес-фонд ва» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2003—2007 йиллар даврида Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши барқарор ривожлантирилишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2002 йил 1 августдаги 276-сон қарорининг 5-бандидаги «Бизнес-фонд»га» сўзлари «Ўзтадбиркорбанк»ка сўзи билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 июндаги., 112-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 23-сон, 210-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 11-сон, 127-модда; 2005 й., 5-6-сон, 34-модда; 32-33-сон, 251-модда; 2006 й., 23-сон, 210-модда; 2013 й., 1-сон, 8-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон; 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)