1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.18.00 Транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасини лицензиялаш. Ҳайдовчилик гувоҳномаси. Ҳайдовчиларга малака талаблари, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИ БОШЛИҒИНИНГ
БУЙРУҒИ
ЙЎЛОВЧИЛАР ВА ЮКЛАРНИ АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИДА ТАШИШ БИЛАН ШУҒУЛЛАНАЁТГАН ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ ХОДИМЛАРИГА ВА ЮКЛАРНИ АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИДА ТАШИШ БИЛАН ШУҒУЛЛАНАЁТГАН ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН МАЛАКАВИЙ ТАЛАБЛАР ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 14 июнда 1626-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг 2021 йил 21 сентябрдаги 13-сонли ««Йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган юридик шахсларнинг ходимларига ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган хусусий тадбиркорларга қўйиладиган малакавий талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1626-11, 30.09.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 июлдаги 138-сонли қарори билан тасдиқланган «Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом»га асосан, буюраман:
1. Йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган юридик шахсларнинг ходимларига ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган хусусий тадбиркорларга қўйиладиган малакавий талаблар тўғрисидаги низомга (2006 йил 5 октябрь, рўйхат рақами 1626) иловага* мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.