1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.14.00 Пуллар ва бошқа қимматликларни инкассо қилиш;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КАССА ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ, ИНКАССАЦИЯ ҚИЛИШ ВА БОЙЛИКЛАРНИ ТАШИШГА ДОИР ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 28 сентябрда 1263-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 17 майдаги 12/2-сонли «Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир Йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1831-сон, 27.06.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 5 августдаги ПҚ-147-сонли «Банклардаги депозит ҳисобварақлардан нақд пул тўловларини узлуксиз таъминлаш кафолатлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация қилиш ва бойликларни ташишга доир йўриқномага (2003 йил 1 август, рўйхат рақами 1263 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 йил, август 15-сон) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.