toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 19.12.2019
ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
Буйруғи
ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИНИНГ АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ВА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 26 майда 1646-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 2019 йил 18 ноябрдаги 167-сонли «Электрон ҳукумат» тизимининг ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3204, 19.12.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 февралдаги «Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 34-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 7-8-сон, 65-модда) ижроси юзасидан, буюраман:
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директорининг 2006 йил 17 ноябрдаги 355-сон буйруғи билан тасдиқланган «Давлат органларининг ахборот тизимларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом»га (2006 йил 21 декабрь, рўйхат рақами 1646 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 519-модда) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтганидан ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
3. Ушбу буйруқ ижросини назорат қилиш Бош директор ўринбосари А.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директори А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 2 май,
131-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 22-сон, 228-модда)