1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.04.00 Радио ва электр алоқа;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Алоқа]
ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
Буйруғи
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА РАДИОЧАСТОТА СПЕКТРИ ВА РАДИОЭЛЕКТРОН ВОСИТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 19 майда 1531-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 8-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3293, 31.03.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитасининг 2006 йил 15 сентябрдаги «Радиочастота спектри тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Самарқанд вилоятидаги ижроси ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектри ва радиоэлектрон воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисидаги низомга (2005 йил 7 декабрь, рўйхат рақами 1531) иловага* мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.