1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 (Кучини йукотган) Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.03.00 (Кучини йукотган) Ободонлаштириш ва ижтимоий инфраструктурани ривожлантириш солиғи]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА ИЖТИМОИЙ ИНФРАТУЗИЛМАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 17 майда 1680-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 21 январдаги 2, 2008-04-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1761, 21.01.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ қарор қиламиз:
1. Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2002 йил 14 январда 9, 2002-6-сон билан тасдиқланган «Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (2002 йил 15 февраль, рўйхат рақами 1100 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 й., 3-сон);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2003 йил 18 февралда 31, 2003-30-сон билан тасдиқланган «Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (2003 йил 28 февраль, рўйхат рақами 1100-1 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 й., 4-сон);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2004 йил 6 январда 3, 2004-03-сон билан тасдиқланган «Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (2004 йил 30 январь, рўйхат рақами 1100-2 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 4-сон, 49-модда);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2005 йил 18 январда 10, 2005-07-сон билан тасдиқланган «Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (2005 йил 8 февраль, рўйхат рақами 1100-3 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 5-6-сонлар, 46-модда);
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 6 апрель,
38-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 6 апрель,
2007-27-сон
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 6 апрелдаги 38, 2007-27-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги
ЙЎРИҚНОМА
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартибини белгилайди.
I. Солиқни тўловчилар
1. Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўловчилари бўлиб тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар — Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ҳисобланадилар.
Солиқ солиш мақсадида мазкур Йўриқномада юридик шахслар деганда мулкида, хўжалик юритишида ёки тезкор бошқарувида мол-мулки бўлган ва ўз мажбуриятлари бўйича ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, шунингдек мустақил баланс ва ҳисоб рақамига эга бўлган алоҳида бўлинмалар ҳам тушунилади.
2. Қуйидагилар ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўловчилари бўлиб ҳисобланмайдилар:
а) нотижорат ташкилотлари. Бунда тадбиркорлик фаолиятидан даромад олувчи нотижорат ташкилотлари ушбу фаолият бўйича солиқни умумбелгиланган тартибда тўлайдилар;
б) солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби ўрнатилган юридик шахслар, агар уларда қонунчиликка биноан ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўлаш мажбурияти юзага келмаса.
II. Солиқ солиш объекти ва солиқ солинадиган база
3. Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини ҳисоблашда солиқ солиш объекти бўлиб, ҳисобланган фойда солиғи чегирилганидан кейинги соф фойда(даромад) ҳисобланади.
4. Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини ҳисоблашда солиқни тўловчилар учун солиқ солиш базаси бўлиб:
а) балансида ижтимоий инфратузилма объектлари бўлмаганлар учун — соф фойда;
б) балансида ижтимоий инфратузилма объектлари бўлганлар учун — тўғриланган соф фойда ҳисобланади.
Тўғриланган соф фойда қуйидаги формула асосида аниқланади:
Сф + Хис – С, бунда:
Сф — соф фойда;
Хис — ижтимоий инфратузилма объектларини сақлаб туриш бўйича амалдаги харажатлар;
С — фойда(даромад) солиғининг ҳисобланган суммаси, у фойда(даромад) солиғининг белгиланган ставкаси ва ижтимоий инфратузилма объектларини сақлаб туриш бўйича амалдаги харажатлари суммасидан келиб чиқиб ҳисобланади (Хис х фойда(даромад) солиғи ставкаси / 100).
5. Мазкур Йўриқномани қўллаш мақсадида ижтимоий инфратузилма объектларига соғлиқни сақлаш, болалар мактабгача тарбия муассасалари ва умумтаълим мактаблари киради.
III. Солиқ ставкаси
6. Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг энг юқори ставкаси миқдори Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан ўрнатилади.
7. Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг аниқ ставкаси миқдори Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти органлари қарорлари билан белгиланади.
IV. Солиқни ҳисоблаш, ҳисоб-китобларни тақдим қилиш ва тўлаш тартиби
8. Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи солиқ солиш базаси ва белгиланган ставкадан келиб чиқиб ҳисобланади.
Бунда, агар балансида ижтимоий инфратузилма объектлари мавжуд бўлган солиқ тўловчида ижтимоий инфратузилма объектларини сақлаб туриш бўйича амалдаги харажатлари:
ҳисобланган ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи суммасига тенг ёки ундан кўп бўлса, солиқ тўланмайди;
ҳисобланган ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи суммасидан кам бўлса, бюджетга тўланадиган ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисобланган ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳамда ижтимоий инфратузилма объектларини сақлаб туриш бўйича ҳақиқатдаги харажатлар фарқи сифатида аниқланади.
9. Чорак давомида солиқ тўловчилар, мазкур Йўриқноманинг 10-бандида кўрсатилганларидан ташқари, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловларни тўлайдилар.
Жорий тўловлар мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида келтирилган шаклда жорий чорак биринчи ойининг 5-кунига қадар рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига тақдим қилинадиган Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг жорий тўловлари тўғрисидаги маълумотномада кўрсатилган тахмин қилинаётган соф фойда суммаси ва белгиланган ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.
Жорий тўловлар ҳар ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи чораклик суммасининг учдан бир қисми миқдорида тўланади.
10. Жорий тўловлар қуйидагилар томонидан тўланмайди ва мос равишда, Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг жорий тўловлари тўғрисидаги маълумотнома тақдим қилинмайди:
ҳисобот чорагида товарларни (ишлар, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлари (фойдаси) энг кам иш ҳақининг 200 баробаригача миқдорда бўлган солиқ тўловчилар томонидан;
ўтган ҳисобот чорагида ижтимоий инфратузилма объектларини сақлаб туриш бўйича харажатлари суммаси соф фойда суммасига тенг ёки ундан кўп бўлган солиқ тўловчилар томонидан;
ягона солиқ тўловини тўлашга ўтмаган микрофирма ва кичик корхоналар томонидан;
ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан.
11. Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича ҳисоб-китоблар рўйхатдан ўтказилган жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ҳар чоракда ўсиб борувчи якун билан ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса — йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатида тақдим этилади.
12. Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича ҳисоб-китоблар:
балансида ижтимоий инфратузилма объектлари бўлган солиқ тўловчилар томонидан ушбу Йўриқноманинг 2-иловасида келтирилган шаклда;
балансида ижтимоий инфратузилма объектлари бўлмаган солиқ тўловчилар томонидан ушбу Йўриқноманинг 3-иловасида келтирилган шаклда тақдим қилинади.
13. Ҳисоб-китоб бўйича ҳисобланган ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи суммаси ўсиб борувчи якун билан ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисоб-китобларини тақдим қилиш муддатидан кечиктирмай тўланади.
14. Бюджет билан ҳисоб-китоблар бухгалтерия ҳисоби бюджетга тўловлар бўйича (турлар бўйича) қарзларни ҳисобга олиш ҳисобварағи бўйича юритилади. Белгиланган тартибда ҳисобланган ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олиш ҳисобварағи кредити ва солиқлар ҳамда йиғимларни тўлаш учун фойдани ишлатишни ҳисобга олиш ҳисобварағи дебети бўйича юритилади.
Ўтказилган ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи суммалари бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олиш ҳисобварағи дебети ва пул маблағларини ҳисобга олиш ҳисобварағи кредити бўйича акс эттирилади.
V. Солиқ тўловчиларнинг жавобгарлиги
15. Солиқ тўловчилар ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича солиқни тўғри ҳисобланиши, ҳисоб-китобларнинг тақдим этилиши ва солиқларнинг тўланишини ўз вақтида амалга оширилиши учун қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.
VI. Давлат солиқ хизмати органларининг назорати
16. Мазкур Йўриқноманинг тўғри қўлланилиши устидан назорат Давлат солиқ хизмати органлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 1-ИЛОВА
аввалги давр учун ҳисоб-китоб бўйича солиқнинг ҳисобланган суммаси (аввалги ҳисоб-китобнинг 040-сатри)
050
солиқ суммаси (040-сатр – 050-сатр):
қўшимча тўлашга
060
камайтиришга
070
Балансида ижтимоий инфратузилма объектлари бўлган, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи тўловчиларининг ҳисоб-китоби
Изоҳ: 0102-сатрдаги сумма 030-сатрдаги суммага тенг ёки ортиқ бўлган тақдирда, 040-сатрга «0» қўйилади, яъни тўловчи ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилма солиғини тўламайди.
Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 3-ИЛОВА
СТИР
варақ
0
1
Ҳужжат тури
/
Ҳисобот даври
чорак
Ҳисобот йили
Ҳужжат тури: 1 — ҳисоб-китоб, 2 — қайта ҳисоб-китоб (каср орқали қайта ҳисоб-китобнинг рақами)
Балансида ижтимоий инфратузилма объектлари бўлмаган, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўловчи тўғрисида МАЪЛУМОТ