1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Молия / Аудиторлик фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА АУДИТОРЛИК ТЕКШИРИШЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА» 2000 ЙИЛ 22 СЕНТЯБРДАГИ 365-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ҲАМДА УЛАР КЎРСАТАЁТГАН ХИЗМАТЛАР СИФАТИ УЧУН ЖАВОБГАРЛИКНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА» 2007 ЙИЛ 4 АПРЕЛДАГИ ПҚ-615-СОН ҚАРОРИ)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 апрелдаги 171-сонли «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун аудитнинг халқаро стандартларини тан олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аудиторлик ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда улар кўрсатаётган хизматлар сифати учун жавобгарликни ошириш тўғрисида» 2007 йил 4 апрелдаги ПҚ-615-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларининг аҳамиятини ошириш тўғрисида» 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 9-сон, 62-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 17 май,
99-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 17 майдаги 99-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларининг аҳамиятини ошириш тўғрисида» 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«Қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаш хўжалик субъектининг мансабдор шахсига нисбатан маъмурий жазо қўлланишига олиб келади. Хўжалик субъектининг мансабдор шахсига нисбатан маъмурий жазо қўллангандан кейин календарь йил охиригача мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаш хўжалик субъектидан ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган миқдорда жарима ундирилишига олиб келади. Бунда мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товланган тақдирда хўжалик субъектига жарима суд тартибида солинади, хўжалик субъекти содир этилган ҳуқуқбузарликда айбини тан олган ҳамда жаримани ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда эса — жарима солиқ органи томонидан солинади»;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 мартдаги 218-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 09/19/218/3766-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 19-20-сон, 199-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 09/19/218/3766-сон)