1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошҚаруви
Қарори
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ ИЧКИ АУДИТИГА МАРКАЗИЙ БАНК ТОМОНИДАН ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 29 декабрда 992-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 16 апрелдаги 3/2-сонли «Тижорат банкларининг ички аудитига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3302, 07.05.2021 й.) асосан 2021 йил 8 августдан ўз кучини йўқотади.
1. Тижорат банкларининг ички аудитига Марказий банк томонидан қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомига (2004 йил 20 апрель, рўйхат рақами 992-1) киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар иловага* мувофиқ тасдиқлансин.