Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви
«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
3,
7,
17 ва
51-моддаларига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пул массаси ўсишини чеклаш ва молия интизомига риоя этиш масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2002 йил 30 мартдаги ПФ-3047-сонли Фармонининг
7-банди ижросини таъминлаш мақсадида, Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. 1998 йил 9 ноябрдаги 22-сонли «Банкларни рўйхатга олиш ва уларга лицензия бериш тартиби тўғрисида»ги
Низомга (Адлия вазирлигида 1999 йил 11 февралда 630-сон билан рўйхатга олинган)
1-иловага мувофиқ 5-сонли ўзгартириш киритилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан ўн кун ўтгач кучга киритилсин.
1. Кириш қисмидаги «бошқа қонунларини ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ» сўзларини «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 мартдаги ПФ-3047-сонли «Пул массаси ўсишини чеклаш ва молия интизомига риоя этиш масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 йил, 5-6-сон, 38-модда) ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ» сўзлари билан ўзгартирилсин.
2. 5.9-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Хусусий банк устав капиталининг энг кам миқдори 1,25 млн. АҚШ доллари миқдорида белгиланади ва фаолиятининг дастлабки уч йили давомида ўзгартирилмайди».