1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.03.00 Темир йўл транспорти / 09.15.03.01 Умумий қоидалар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.08.00.00 Божхона расмийлаштируви;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси «ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ» ДАК Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
Қарори
ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИ ЙЎЛОВЧИЛАРИНИНГ ҚЎЛ ЮКИНИ, БАГАЖИНИ, ВАЛЮТАСИНИ ВА ВАЛЮТА БОЙЛИКЛАРИНИ БОЖХОНА НАЗОРАТИДАН ЎТКАЗИШ ВА РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИГА ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 15 июлда 619-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 20 мартдаги 01-02/12-11, 13, 8, 120-В-6-сонли «Темир йўл транспортида юрувчи йўловчилар қўл юки, юки, валюта ва валюта қимматликларининг божхона назорати ва расмийлаштириш тартиби, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 619-6, 02.05.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК, Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Темир йўл транспорти йўловчиларининг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартибига иловага* мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.