4.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Никоҳ ва оила. Фуқаролик ҳолати далолатномалари;
НИКОҲЛАНУВЧИ ШАХСЛАРНИ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 23 январдаги ПҚ-573-сон қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий ҳимоя йили» давлат дастурининг 5.2-бандини бажариш юзасидан ҳамда никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрикдан ўтиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги 365-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 77-модда) билан тасдиқланган Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда идоравий норматив ҳужжатларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Қосимов ва С.Т. Иномова зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 17 апрель,
78-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 17 апрелдаги 78-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 2-бандга «50 ёшдан катта шахсларнинг никоҳини рўйхатдан ўтказиш ҳоллари бундан мустасно, ушбу шахслар тиббий кўрикдан фақат уларнинг розилигига кўра ўтказилади» сўзлари қўшилсин.